Ilmiy jurnal


Download 5.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/303
Sana17.08.2023
Hajmi5.39 Mb.
#1667927
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   303
Bog'liq
psixologiya 1 son 2023

 
 
 
 
https://buxdu.uz


№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
 
66 
 
2-жадвал 
Коррекцион-тренинг машғулотлари дастури 
 
№ 
Машқ номи 
Машқнинг вазифалари 

―Танишув машқи‖. 
―Социал-психологик компетентлик‖ тушунчасига 
таъриф бериб, ушбу мавзу бўйича назарий 
билимлар ва уларда ўтказилган тадқиқотлар 
диагностикаси билан иштирокчилар танишадилар. 

―Социал-психологик 
компетентлиги паст шаклланган 
тиббиѐт ходимлари билан 
ишлашга мўлжалланган 
машқлар‖. 
Тиббиѐт ходимларининг социал-психологик 
компетентлиги шаклланишига таъсир этувчи 
ижтимоий-психологик омиллар (ижтимоий 
идентификация, ижтимоий перцепция, ижтимоий 
адаптация, ижтимоий рефлексия ва альтруизм) ва 
когнитив (социал интуиция, социал хотира, социал
воқеликни башорат қила олиш), эмоционал (социал 
ифодалилик, биргаликда қайғуриш, ўз-ўзини 
тартибга солиш), хулқий (социал идрок, социал 
ўзаро таъсирлашув, социал мослашувчанлик) 
компонентлари шакллантирилади. 

―Тиббиѐт ходимларида стресс ва 
агрессив ҳолатларни 
енгиллаштиришга мўлжалланган 
психокоррекцион машқлар 
тўплами‖. 
Тиббиѐт ходимлари фаолиятларида учрайдиган 
руҳий зўриқишларнинг олдини олишга ва стресс 
ҳолатларини бартараф қилишга мўлжалланган 
машқлар ҳамда кўрсатмалар пакети таклиф 
қилинади. 

―Низоли ва хавфли вазиятларда 
ҳаракатланишни осонлаштириш 
машқлари‖. 
Бунда, асосан, турли хил экстремал вазиятларда 
тиббиѐт ходимларининг психологик муҳофазасини 
шакллантириш усуллари ҳақида илмий-амалий ва 
ижтимоий-психологик тавсиялар берилади. 

Тиббиѐт ходимларининг хулқ-
атвор нормаларига риоя 
қилишларига йўналтирилган 
машқлар‖. 
Тиббиѐт диентологиясига оид билим ва малакалар 
шакллантирилади. 

Машқлар юзасидан мунозаралар 
қилиш ва натижаларни 
умумлаштириш, хулосалар 
қилиш. 
Тренинг қатнашчиларида ўзини-ўзи адекват 
баҳолашни шакллантириш. 

―Гуруҳ аъзолари билан 
хайрлашув‖. 
Гуруҳ аъзолари билан биргаликда ҳаракат қилиш 
ҳисини мустаҳкамлаш, эмпатияни ривожлантириш. 
Психотренинг дастури тиббиѐт ходимларида нафақат индивидуал ривожланиш, балки 
жамоавий ва гуруҳий жипсликни таъминлашга, ўзаро ҳурмат, тушуниш, низога сабаб бўлувчи 
ҳолатларнинг олдини олишга ҳам хизмат қила олди дейиш мумкин(2-жадвал). Тиббиѐт 
ходимларида тренинг дастурини қўллашдан олдин ва тренинг дастурини қўллашдан кейинги 
социал-психологик компетентликнинг ҳолатини билиш учун социал-психологик компетентлилик 
кўрсаткичларининг қиѐсий ҳолати таҳлил қилинди.
Айни пайтда, олиб борилган назарий ва эмпирик таҳлиллар натижалари бугунги ижтимоий 
психологиянинг социал-психологик компетентлик йўналиши бўйича истиқболли илмий 
лойиҳаларини очиб беришда, социал-психологик компетентлик тушунчасига янгича назарий-илмий 
талқинлар киритилишида муҳим аҳамият касб этади 
Хулоса. Олиб борилган илмий-назарий таҳлиллар, бугунги кунда тиббиѐт ходимларида 
ижтимоий идентификация муаммоси, ўзининг назарий−методологик базасига эга эканлигини 
кўрсатса-да, айнан мавзу доирасидаги тадқиқотларнинг етарли эмаслиги ва долзарблигини 
кўрсатмоқда. Бу эса тиббиѐт ходимларида ижтимоий идентификация билан унинг омиллари 
орасидаги корреляцион муносабатлар тизимини таҳлил қилишни, тиббиѐт ходимлари фаолиятида 
https://buxdu.uz



Download 5.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   303




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling