Ilmiy jurnal
Download 5.39 Mb. Pdf ko'rish
|
psixologiya 1 son 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- PSYCHO PREVENTION OF BEHAVIOR CHANGE DURING AGE CRISES OF ONTOGENETIC DEVELOPMENT Annotation
- Key words
Ключевое слово: онтогенез, онтогенетическое развитие, возрастной кризис, симптом,
негативизм, деспотизм, строптивость, капризность, своеволие, психопрофилактика. PSYCHO PREVENTION OF BEHAVIOR CHANGE DURING AGE CRISES OF ONTOGENETIC DEVELOPMENT Annotation: The article is devoted to the problem of age-related crises of mental development and their manifestations at various stages of ontogenesis. And also the article deals with the issues of psychoprophylaxis of behavioral changes in the process of manifestation of symptoms of age-related crises. Key words: Ontogenesis, ontogenetic development, age crisis, symptom, negativism, despotism, obstinacy, capriciousness, willfulness, psychoprophylaxis. Кириш. Бугунги кунда давлатимиз олдида турган муҳим вазифалар қаторида баркамол шахс тарбияси алоҳида ўринни эгаллайди. Баркамол инсон маънавий жиҳатдан соғлом, етук, бугуни ва келажаги учун қайғурадиган, шунингдек, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиѐтига ўз ҳиссасини қўшиш иштиѐқида ѐниб яшайдиган шахс бўлиб, бундай шахсни тарбиялаш бугунги кун талабидир. Ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожланган ҳар қандай давлат қувватини ва унинг салоҳиятини биринчи навбатда шу давлатнинг ҳар томонлама ривожланган, интеллектуал ва аҳлоқий жиҳатдан етук, ижтимоий-психологик соғлом шу юрт ѐшлари ва фуқаролари белгилаб беради. Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.М.Мирзиѐев таъкидлаб ўтганидек, "Бизни ҳамиша ўйлантириб келадиган яна бир муҳим масала – бу ѐшларимизнинг одоб-аҳлоқи, юриш-туриши, бир сўз билан айтганда, дунѐқараши билан боғлиқ. Бугун замон шиддат билан ўзгаряпти. Бу ўзгаришларни ҳаммадан ҳам кўпроқ ҳис этадиган ким – ѐшлар. Майли, ѐшлар ўз даврининг талаблари билан уйғун бўлсин. Лекин айни пайтда ўзлигини ҳам унутмасин. Биз киммиз, қандай улуғ зотларнинг авлодимиз, деган даъват уларнинг қалбида доимо акс-садо бериб, ўзлигига содиқ қолишга ундаб турсин. Бунга ниманинг ҳисобидан эришамиз? Тарбия, тарбия ва фақат тарбия ҳисобидан" (1). Демак, ѐш авлодни тарбиялаш муҳим вазифа бўлиб, бунда психик ривожланиш даражаси ва хусусиятларини инобатга олиш талаб этилади. Шахснинг тараққиѐти бир текисда кечмайди. Шундай ѐш даврлари борки, уларда ривожланиш тинч, стабил тарзда боради. Лекин шу билан қаторда инқироз даврлари ҳам мавжуд. Инқирозлар эмпирик йўл билан очилган. Инқироз даврларида бола қисқа вақт мобайнида бутунлай ўзгаради. Ўзгаришлар мазмуни ҳамда жадаллиги бўйича жўшқин, революцион характер касб этади. Инқироз даври учун бир қатор хусусиятлар хос: https://buxdu.uz |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling