Ilmiy jurnal


№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL


Download 5.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/303
Sana17.08.2023
Hajmi5.39 Mb.
#1667927
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   303
Bog'liq
psixologiya 1 son 2023

№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
 
111 
Оқламоқ - шундай вазиятлар бўладики, бола йил бўйи ажойиб хулқ-атвор, ўқит намуналарини 
кўрсатиб келади-ю, билиб-билмай бир хатога йўл қўяди. Масалан, биров билан уришиб қолади; 
ҳашарга келмай қолади ва ҳ.к. Шундай ҳолда ўқитувчи - синф тарбиячиси уни (олдинги намунали 
хулқи ҳурмати) оқламоғи керак.
Сўрамоқ - боланинг илмий ва ахлоқий билимлари ҳақида маълумот олмоқ, текширмоқ, 
норасмий имтиҳон қилмоқ. Талаб - тарбиялаш мақсадида боладан бирор нарсани қаъият билан 
сўраб туриш. 
Тасалли бермоқ - муваффақиятсизликка учраган болани юпатиш, кўнгил кўтариш учун 
гапирмоқ, иш-ҳаракат қилмоқ.
Таъбирламоқ- болада. Синф аҳлида, жамоат аҳлида учраб турувчи ҳатти-ҳаракатларни 
сифатламоқ.
Таъкидламоқ - болалар билан ўтказилган ҳар бир вазиятда, уларга малол келмайдиган 
аҳлоқий мазмунни уқтириб, тайинлаб бермоқ.
Тақдирламоқ - ўқувчини, фарзандни қадрламоқ, муносиб баҳоламоқ, болага унинг қадри бор 
эканлигини сездирмоқ.
Тақиқламоқ - тарбиявий мақсадда болага, ўқувчига бирон нарсани маън этмоқ.
Таҳсинламоқ - ўқувчини, фарзандни ―балли‖, ―офарин‖ каби сўзлар билан қарши олмоқ, 
мактаб юксак баҳоламоқ.
Тенглашмоқ - бола, ўқувчи бирор тақсинга сазовор иш қилганда унинг ҳатти-ҳаракатини энг 
ҳурматли, азиз кишилар ҳулқига қиѐслаш, ѐмон иш қилганида эса ўз қишлоғи, маҳалласи, 
ҳудудидаги ―ѐмон‖ деб нлм қозонган шахс ҳулқига ўхшатмоқ, таққосламоқ. 
Тергамоқ - вақти-вақти билан болага етарли давражада қаттиққўлликни намоѐн қилиб, 
текшириб, ножўя ҳатти-ҳаракатлари учун койиб ―йўли‖дан қайтариб туриш.
Уялтирмоқ - номаъқул қилиғи учун болага ўта ноқулайлик туғдириш, ҳижолат, андиша, 
номус қилдирмоқ.
Шавқлантирмоқ - боланинг хулқи, ўқишидаги муваффақиятлари. Келажагига ғоят мамнунлик 
ҳисси билан берилмоқ, руҳий кўтаринкилик билан қизиқмоқ, завқланмоқ ва завқлантирмоқ, 
қаноатлантирмоқ.
Эркалатмоқ - ўғил болани ―қўзичоғим‖, ―шеърим‖, қиз болани эса ―оппоғим‖, ―онажоним‖ дея 
силаб-сийпаламоқ, суймоқ.
Ялинмоқ - агарда бошқа хил усул кор қилмаслигига кўз етса, бола қалбида меҳрни янгилаш, 
уйғотиш мақсадида уни бирор нарсага кўндириш учун илтимос қилмоқ; ўтиниб сўрамоқ.
Яраштириш – оилада, синфда баъзан учрайдиган ўзаро уруш-жанжални тўхтатиш, 
уришмасликка аҳд қилдирмоқ, муносабатни яхшиламоқ, тотувлаштирмоқ.
Ўйнамоқ - бола билан унда ижобий сифатларни ривожлантириш, салбий сифатларни йўқотиш 
мақсадига йўналтирилган маълум қоида ва усуллар билан ижро этиладиган ўйинларни бирга ўйнаш 
усули.
Ўргатмоқ - болага бирор иш ҳаракат (масалан, чой дамлашни, турли жой, вазиятларда ўзини 
тутишни, гапиришни ва ҳ.к.) бажариш усулини, йўл-йўриғини тушунтирмоқ, билдирмоқ ва шу 
ишни мустақил бажара оладиган қилмоқ.
Ўқитмоқ - ѐзилган нарсани ѐки матнни ундаги белгилар, ҳарфлар воситасида айнан айтиб, 
эшиттирмоқ. 
Қайтармоқ - бола, ўқувчи жаҳли чиқиб, қизишиб бирор кор ҳол, ѐмонлик қилишга қарор 
қилса ѐки важоҳати шуни кўрсатса, уни бундай номақбул, ножўя ишдан, ҳатти-ҳаракатдан ўзини 
тутишга ундамоқ, тиймоқ.
Қизиқчилик қилмоқ - ўқувчи, бола билан муносабатда расмиятчиликни, психологик 
тангликни бартараф қилиш мақсадида мавзуни буриб юбориш, эрмак, ҳазил қилиш, болани 
кулдириш.
Совға бериш – болага байрам, ҳайитлар муносабати билан имкон даражасида туҳфалар қилиб, 
унинг меҳрини янгилаб, ошириб туриш.
Ҳомийлик қилиш – болага бирор соҳага қизиқиб, берилиб шуғулланса, бу ишда унга ѐрдам, 
мадад бериш, муҳофаза этиш. 
Қуйида шарҳланаѐтган миллий тарбия методлари халқимизнинг ўғил-қизларга маданий, 
меҳрли-талабчан муносабатини, бола шахсига ҳурматини сақлаб қолиб, оилада ва мактаб 
тарбиясида қўллаш имконини беради. Болага тарбиявий таъсир ўтказишнинг салбий усуллари ҳам 
мавжуд. Амалиѐтда бартараф қилиш учун улар ҳам таҳлил қилиниб, ўрганилмоғи керак. Бу, айрим 
https://buxdu.uz



Download 5.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   303




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling