Ilmiy jurnal
№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
Download 5.39 Mb. Pdf ko'rish
|
psixologiya 1 son 2023
№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
110 онаси ҳам, ҳар бир муаллиму устозлари ҳам шерик бўладилар. Агар ѐмонликка одатлантирилса, ҳайвонлардек ўз ҳолига ташлаб қўйилса, охир-оқибат ҳалок бўлади. Гуноҳи эса унинг тарбияси учун жавобгар бўлганларнинг гарданига тушади‖. Бугунги кунда ѐшларни ахлоқий масалаларига эътиборсизлик ер юзида қанчадан-қанча маънавий таҳдид ва иллатлатларни келтириб чиқараѐтганлиги ҳеч кимга сир эмас. Юқоридаги сўровномалардан аѐн бўлдики, ота-оналримиз тарбия ишларини кучайтиришлари лозим, зеро бугун ҳар бир ота-она педагог бўлиши лозим тарбия методларини пухта ўзлаштирмоғи лозим, чунки фарзанд таълим-тарбиясига тикилган сармоя энг фойдали сармоядир. Мазкур масалада педагогика фанлари доктори, профессор М.Қуронов ―Бугунги ҳар бир ота- она педагог бўлиши керак‖ деб таъкидлайди. Жумладан олимни таъкидлашича фарзанд тарбиясидаги энг таъсирча метод бу- ўргатиш методи. Чунки унинг ичида тушунтириш ҳам бор, суҳбат ҳам бор, кўрсатиш ҳам бор, айтиш ҳам бор, намуна ҳам бор [3, c.320]. Биз бугунги замонавий ота-оналарга замонавий, ғоявий ѐшларни тарбиялаш қуйидаги миллий тарбия методларини қўллашларини тавсия қилган бўлар эдик улар қуйидагилар: Айбламоқ - болани қилган гуноҳи, хатоси учун адолатли равишда айбли деб топмоқ, айб қўймоқ ва боланинг буни англашига эришмоқ. Аразламоқ - қилган салбий қилиғи учун болани айбситиб, ундан ўпка қилиб юрмоқ ѐки тарбиявий мақсадда вақтинча юз ўгирмоқ. Баҳоламоқ - бола хулқига унинг аҳамияти, қадр, қиймати ҳақида ижобий ѐки салбий фикр билдирмоқ. Баҳслашмоқ - ўқувчи билан (мактабда), ўғил-қиз (фарзанд) билан мактабда, уйда илмий, адабий, аҳлоқий, миллий-мафкуравий мазмунда мунозара қилмоқ. Бегона қилмоқ - боланинг ѐлғон гапирганлиги аниқлангач, қўполлиги муҳокама қилингач ва ҳ.к. ундаги виждонни жунбушга келтириш, қилган иши учун пушаймон қилиши учун ўқитувчи, ѐки ота-она, ѐки она уни ўзидан вақтинча узоқ тутиб юриши. Бириктирмоқ - одоб-аҳлоқда, бирор ҳунарда кўпчиликка намуна бўлган устоз тарбиясига бермоқ. Ўтмишда қўшни кўрган ота-оналар фарзандларининг ҳаѐтини, одамлар, бегоналар билан муомала қилишни ўргансинлар деб ўғилларини чойхоначига хизматкорликка берган эканлар. Битим – боланинг ҳаѐтига, ўқишига, келажагига оид жиддий масалани унинг ўзи билан муҳокама қилиб, ўзаро ижобий келишув, тўхтам, қарорга келмоқ. Буюрмоқ - вазиятнинг тақозоси билан тарбиявий мақсаддан келиб чиққан ҳолда боланинг ўзи учун, жамоа, миллат, Ватан манфаатларини кўзлаб буйруқ бермоқ. Ваъда олмоқ - боланинг ўз сўзига содиқлигини, сўзи ва иши бирлигини синаш мақсадида ундан бирор ишнинг, мажбуриятнинг бажарилиши ҳақида сўз олмоқ. Гиргиттон бўлмоқ - меҳрибонлик билан, ―айланай‖, ―ўргилай‖ сўзларини ишлатиб, исмига ―жон‖, ―хон‖ қўшиб болани эркалаш. Ёрилмоқ - боланинг сиздан ноўрин хафалигини билгач, танҳо қолдириб, асл мақсадингиз – унинг муваффақияти эканлигини айтишингиз. Хайрихоҳлик, самимийлик бу усулга муваффақият келтиради. Иноқлашмоқ - бола билан яқин, дўстона муносабат боғламоқ, аҳиллашиб кетмоқ. Кафил бўлмоқ - бола билмай, адашиб хатога йўл қўйган чоғда унинг яхшилиги ҳақида бошқалар (ўқитуви, ўқувчилар)ни ишонтириб, бола учун масъулиятни ўз устига олмоқ. Кенгашмоқ - бола синф жамоаси олдида турган муаммони биргаликда муҳокама қилмоқ. Койимоқ - жазо беришнинг енгил тури. Болага танбеҳловчи сўз айтмоқ, танбеҳ бермоқ, уришиб қўймоқ. Кузатмоқ - синф аҳлининг, ҳар бир боланинг хулқ-атворини зимдан қараб, текшириб турмоқ, кўздан кечирмоқ, қайд қилмоқ. Кўрсатмоқ - болага, болаларга ўрнак ѐки ибрат олишлари ѐки уларда янги тушунча, билим ҳосил қилиш мақсадида бирор нарсага диққат эътиборларини жалб қилиш. Мақтамоқ - болани унинг ўзига ѐки бошқалар олдида яхши томонларини кўрсатиб гапирмоқ, яхши қилиб кўрсатмоқ. Насиҳат - сокин, хайрихоҳлик вазиятда болани яхши йўлга солиш, таълим бериш мақсадида айтилган гап, маслаҳат, панд, ўгит. Овутмоқ - боланинг, унинг оиласининг бошига бирор куфат тушганда унга тасалли бериб юпатмоқ, овунтирмоқ, йўғлашдан тўхтатмоқ. Одатлантирмоқ - одоб меъѐрларини машқ қилдириш. Масалан, саломлашиш, мурожаат қилиш, меҳрибонлик кўрсатиш ва ҳоказоларга одат пайдо этмоқ, ўргатмоқ. https://buxdu.uz |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling