Ilmiy jurnal
№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
Download 5.39 Mb. Pdf ko'rish
|
psixologiya 1 son 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Олинган натижалар ва уларнинг таҳлили.
№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
103 Инқироз даври бошланиши ва тугалланиши чегаралари жуда ноаниқ. Инқироз сезиларсиз тарзда юзага келади. Унинг кулминацияси инқироз ўртасига тўғри келади. Инқироз даврида болаларни тарбиялашни мураккаблиги уни эмпирик жиҳатдан ўрганиш учун асос бўлган. Бу даврда қайсарлик, ўзлаштириш кўрсаткичларининг ва иш қобилиятининг пасайиши, атрофдагилар билан низоларнинг ортиши кузатилади. Боланинг ички олами қийноқли кечинмалар билан боғланган бўлади. Ривожланишнинг негатив характерда эканлиги. Инқироз вақтида барқарор даврлардан фарқли яратувчанликка нисбатан бузғунчилик ишлари кўпроқ намоѐн бўлади. Бироқ бу даврда конструктив ривожланиш жараѐнлари ҳам кузатилиб, буни Л.С.Виготский янги тузилмалар деб атаган (2). Олинган натижалар ва уларнинг таҳлили. Онтогенетик ривожланишнинг муайян босқичларида, хусусан бир ѐш давридан иккинчисига ўтишда ѐш инқирозлари пайдо бўлади. Бу инқирозлардан энг ѐрқин намоѐн бўладиган ва жўшқин кечадиган ѐш инқирозларига тўхталиб ўтамиз. Чақалоқлик инқирози. Инсон ҳаѐтидаги биринчи инқироз – чақалоқлик инқирози (0-2 ойгача). Инқирознинг белгиси – туғилганининг дастлабки кунларида бола оғирлигини йўқотиши ҳисобланади. Чақалоқни ўраб турган ижтимоий вазият ўзига хос ва қайтарилмас бўлиб, 2 жиҳат билан белгиланади. Бир томондан, бола биологик жиҳатдан батамом ҳимоясиз, у катталарнинг кўмагисиз биронта ҳаѐтий эҳтиѐжларини қондира олмайди. Шундай қилиб, чақалоқ – максимал жиҳатдан ижтимоий мавжудот. Бошқа тарафдан катталарга максимал даражада боғлиқ бўлган ҳолда у инсоний нутқ шаклидаги мулоқот воситаларидан ҳам маҳрум. Максимал ижтимоийлик ҳамда минимал даражадаги мулоқот воситалари ўртасидаги қарама-қаршилик гўдаклик дарида психик рибожланиш асоси ҳисобланади. Ушбу даврдаги янги тузилма – бола индивидуал психик ҳаѐтининг вужудга келишидир. Бу босқичдаги янгилик боланинг она организмидан алоҳида яшаши ҳамда унда психик ҳаѐтнинг бошланиши. Уч ѐш инқирози. Бу инқироз кескин кечувчи инқирозлардан бири бўлиб, бу давр учун характерли жиҳат – бола бошқариб бўлмайдиган, ғазабли хулқ-атворни намоѐн қилишидир. Ушбу давр катталар учун ҳам, болалар учун ҳам мураккаб, қийин давр ҳисобланади (3). Уч ѐш инқирози белгилари (симптомлари): Негативизм (катталарнинг талаблари мазмунига эмас, жараѐннинг ўзига реакция қилиш, ўз истакларига қарши борса ҳам, аксини қилишга интилиш). Ўжарлик (бола ўзи шу нарсани истаѐтганлиги учун эмас, балки талаб қилишни қарор қилганлиги учун қатъиятлилик намоѐн қилади). Қайсарлик (бу – уч ѐшгача бўлган даврда таркиб топган ҳаѐт тарзи, тарбия нормаларига қарши қаратилган хулқ-атвор). Ўз иродасига эрк бериш (ҳамма нарсани ўзи бажаришга интилиш). Норозилик (боланинг атрофадагилар билан низолашиш ва уришиш ҳолати). Ота-онани қадрсизлаш (бола ота-онасини жаҳлини чиқариши, уришиши, ҳақоратлашишида намоѐн бўлади). Деспотизм (бола ота-онасини ўзи талаб қилаѐтган барча нарсаларни бажаришга талаб қилади. Ўзидан кичик ука ва сингилларига рашқ қилиши). Ўсмирлик инқирози. Ҳар бир ѐш даврида бўлганидек, ўсмирлик даври ҳам ўзининг мураккабликлари ва хусусиятларига эга. Ўсмирлик даври шахс ривожланишида алоҳида ўринни эгаллайди. Чунки бу давр болаликдан катталикка ўтиш даври ҳисобланади. Ушбу давр инсон ҳаѐтида энг кескин намоѐн бўлувчи ѐш инқирози билан характерланади. Ўсмирлик инқирозининг қуйидаги белгиларини ажратиб кўрсатиш мумкин: Негативизм – катталар талабларига унинг мазмунига қараб эмас, балки талаб айнан улар томонидан қўйилаѐтганига реакция кўрсатиш бўлиб, ўз хоҳишларига қарши бориб бўлса ҳам катталар талабларини аксини қилиш. Ўсмирнинг атрофдагилар билан муносабатларида агрессив, жанжалларга мойил, интизомни тез-тез бузиш ҳоллари учрайди. Шу билан бирга ички хотиржамликнинг мавжуд эмаслиги, ўзидан қониқмаслик, ѐлғизликка интилиш кузатилади. Ўғил болаларда негативизм қизларга нисбатан ѐрқинроқ ва тез-тез кузатилади ҳамда қизларга нисбатан кечроқ, тахминан, 14-15 ѐшларда бошланади. Инқироз вақтида ўсмирларнинг хулқ- атвори доимо негатив характерда бўлавермайди. https://buxdu.uz |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling