Ilmiy jurnal


№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL


Download 5.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/303
Sana17.08.2023
Hajmi5.39 Mb.
#1667927
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   303
Bog'liq
psixologiya 1 son 2023

№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
 
122 
кўрсатишича, 
инсон 
яқинлари, 
қариндош-уруғлари, 
таниш-билишлари 
билан 
бўлган 
муносабатларида бағрикенг бўлиши мумкин, лекин бошқа дин ѐки миллат вакилларига нисбатан 
муросасизликни намоѐн қилиши мумкин. Одатда, шахслараро толерантлик, ижтимоий толерантлик, 
миллатлараро толерантлик ва диний толерантлик ажратилади. Шахслараро толерантлик – аниқ бир 
инсонга нисбатан муносабатда намоѐн бўлади, социал толерантлик – муайян гуруҳга (масалан, 
ногиронларга), миллатлараро – бошқа миллат вакилларига, диний – бошқа динга эътиқод 
қилувчиларга муносабатда намоѐн бўлади. Толерантликнинг намоѐн бўлиши инсон ҳуқуқларини 
ҳурмат қилишга ҳамоҳанг бўлиб, ижтимоий адолатсизликка нисбатан муроса қилишни 
англатмайди, ўз ғояларидан воз кечиб, бошқаларнинг ғояларига ѐн босишни билдирмайди. 
Толерантлик ўз манфаатларини чеклашдан иборат бўлиб қолмаслиги керак, аксинча, бу тушунча
бир томондан, инсоннинг ўз шахсий позициясини ифодалаш қобилиятини назарда тутса, иккинчи 
томондан, бошқа одамларнинг нуқтаи назари ва қадриятларига ҳурмат билан муносабатда бўлишни 
тақозо этади.
Хулоса. Толерантлик ҳар бир инсоннинг ўз маслакларига амал қилиши ва бошқаларда ҳам 
бундай ҳуқуқ борлигини тан олишдир. Дарҳақиқат, инсонлар табиатан ташқи кўриниши, мақоми, 
феъл-атвори ва қадриятлари билан бир-бирларидан фарқ қиладилар ҳамда шу фарқларга қарамай 
яхлит дунѐда яшаш ва ўз индивидуаллигини сақлаб қолиш ҳуқуқига эгадирлар. Фикримизча, 
толерант (бағрикенг) инсон – ўзлигини англайдиган ва ўзгаларни тушунадиган инсон. Демак, фарқ 
қилиш ҳуқуқини тан олиш толерантликнинг асосини ташкил этади. Шунингдек, толерантлик бир 
инсоннинг қарашларини бошқаларга тиқиштириш сифатида тушунилмаслиги керак. Толерантлик – 
инсонни у қандай бўлса, шундайлигича қабул қилиш, сиз қўшилмасангиз ҳам бошқа миллат ва дин 
вакилларининг анъаналари, қадриятлари ва маданиятини тушуниш ҳамда қабул қилишда ўз 
ифодасини топади.

Download 5.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   303




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling