Ilmiy jurnal
Олинган натижалар ва уларнинг таҳлили
Download 5.39 Mb. Pdf ko'rish
|
psixologiya 1 son 2023
Олинган натижалар ва уларнинг таҳлили. Толерантлик ѐндашувларида маданий-тарихий
ва семантик фарқлар мавжуд. Хусусан, рус тилида толерантлик (баъзи луғатларда ―эскирган тушунча‖ сифатида берилади) сабрсизликка қарама-қарши тушунча сифатида сабрлилик каби субъект позициясига тўғри келмайдиган нуқтаи-назарларга сабр сифатида талқин қилинади. Миллий маданий контекстларда сабрлиликнинг ўзига хос характерли белгиларига раҳм-шафқат ва кечиримлилик деган маънолар бириктирилган. Лотин этимологик луғатлари ва Европа тиллари луғатларида толерантликнинг 2 хил нуқтаи назардан маъноси кўрсатилган бўлиб, бу ―сабрлилик‖ ва ―қўллаб-қувватлаш‖ кабилардир. Толерантлик, яъни ―бағрикенглик‖ тушунчаси ўзига хос синоним ва антонимларга эга бўлгани ҳолда, манбаларда турлича изоҳланади. Ўзбекистон Миллий энциклопедиясида толерантлик: ―Бағрикенглик ‒ ўзгаларнинг турмуш тарзи, хулқ-атвори, одатлари, ҳис-туйғулари, фикр-мулоҳазалари, ғоялари ва эътиқодларига нисбатан тоқатли бўлиш‖, ‒ деб таъриф берилган. Ижтимоий энциклопедик луғатда: ―Толерантлик ‒ ижтимоий ишнинг бошқарув тамойили, индивидлар, гуруҳлар ва ижтимоий ҳамжамиятлар ўртасидаги маданий, ирқий ва бошқа тафовутларни тан олиш, одамларнинг ташқи қиѐфаси, хатти-ҳаракати, қадриятлар йўналиши ва улардаги фарқларга нисбатан бағрикенгликдир‖, ‒ дейилган [2]. Асли толерантлик инсоният тарихида ўзга дин ва миллатларга нисбатан бағрикенглик ва эҳтиромли муносабатда бўлиш мезони сифатида шаклланиб келган. Толерантлик мураккаб ва ўзига хос ҳам ижтимоий ҳам индивидуал хусусиятларини ўзида мужассам этган воқелик ҳисобланади. Аҳволи, диний эътиқодига қарамасдан мувозанатда сақлаш меъѐрларини англатади. Толерантлик фақат инсоннинг ўз шахсий хусусиятларига алоқадор бўлган психологик тушунча бўлмай, балки инсонга хос бўлса ҳам ана шу ўзига хосликни бошқа инсонларга қарата ишлата олиш, қўллай билиш кўникмаларидан иборатдир. Рус тилида толерантлик тушунчаси С.И.Ожеговнинг луғатида бошқаларнинг фикри, характерига сабрли бўлиш маъноларида келтирилган. Юқорида келтирилган ―толерантлик‖ ва ―чидамлилик‖ ўзаро синоним тушунча эканлигини кўришимиз мумкин [11]. В.О.Тишковнинг таъкидлашича, толерантлик ‒ бу ҳамма нарсани, барчани кечириш эмас, балки, интолерантлик шаклларининг нисбатан фаол ҳаракатидир [17]. Г.У.Солдатова томонидан толерантлик муаммоси атрофлича ўрганилиб, чидамлилик ва бефарқлик ўртасида ўзаро муносабат мавжуд деб таъкидлайди [15]. Ю.А.Ишенконинг тадқиқотларига кўра, у чидамлиликни мулоқотни амалий меъѐрлаш сифатида қарайди. В.О.Тишковнинг фикрича, толерантлик шахснинг ўзини ўзи аниқлаш билан боғлиқ. И.Б.Гусейновнинг фикрига кўра, миллий сабрсизликни таҳлил қилиш орқали толерантликни агрессивликнинг акси деб эътироф этади. Психология фанида толерантлик феномен сифатида ўрганилаѐтганига деярли кўп вақт бўлгани йўқ. Жумладан, А.В.Петровский, А.В.Зимбули, Ю.А.Ишенко, В.М.Золотухин, А.Г.Асмолов, Г.У.Солдатовалар томонидан сабр, чидамлиликнинг асосий ташкил этувчиси деб қаралади. А.А.Реан чидамлилик ва толерантлик тушунчалари ўртасидаги муносабатлар бўйича юқоридаги муаллифлар келтирган фикрларига қарама-қарши фикрини баѐн этади. У толерантлик психофизиологик атама бўлиб, у нохуш омилларга жавоб қайтаришнинг сусайиши деб билади. А.А.Реан фикрига кўра, ―чидамлилик‖ умумийроқ тушунча бўлиб, турли хил фикрларга нисбатан муносабати билан боғлиқ [13]. Э.В.Магомедованинг фикрига кўра, толерантликни инсон онгининг икки даражасида рационал-мантиқий ва эмоционал-ҳиссий кўриб чиқиш мумкин [10]. Рус тадқиқотчилари толерантликнинг баҳовий табиатини таъкидлаб ўтиб, уни инсоннинг ахлоқий ривожланиши билан муносабатини кўрсатиб ўтишади. Бундан ташқари бихевиористик ѐндашувда ҳам толерантликни алоҳида таҳлил қилиб, уни инсоннинг алоҳида бир хулқ-атвори сифатида қарайди. Толерантликнинг когнитив компоненти мукаммалликни дунѐнинг турли-туманлигини қабул қилиш орқали намоѐн бўлади. Толерантликнинг эмоционал компоненти толерант муносабатларнинг таркибий қисми бўлган эмоцияни кўриб чиқади [7]. Эмоционал компонентнинг алоҳида ташкил https://buxdu.uz |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling