Ilmiy jurnal


№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL


Download 5.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/303
Sana17.08.2023
Hajmi5.39 Mb.
#1667927
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   303
Bog'liq
psixologiya 1 son 2023

№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
 
119 
толерантликка ўргатиш, унинг барча қирраларини тушунтиришни талаб этади [16]. Шу нуқтаи 
назардан бизнинг фикримизга кўра, ақлий салоҳият, маданият, кенг билимлар толерантликнинг 
асоси ҳисобланади [5,6]. Бироқ, В.А. Тишковнинг уқтиришича, ақлий салоҳият ѐки билимнинг 
ўзигина толерантлик мезони бўла олмайди. Зўравонлик, куч ишлатиш, маънавий-руҳий қўполлик, 
жиззакилик, менсимаслик каби хислатлар толерантликка қарши бўлган (интолерантлик) 
хусусиятлар қаторига қўшилади [17]. Т.П. Днепрова толерантликнинг талаба-ѐшлар тарбияланиши 
учун улар ичида учраб турадиган ҳар қандай агрессив ҳолатларнинг олдини олишга қаратилиши 
лозим деб ҳисоблайди [8].
Г.Д. Дмитриев замонавий демографик жамиятлар бош хусусиятларидан бири толерантлик 
мафкураси эканлигини қайд этади. Ғарб олимларидан Р.Бетти, Т.Адорно, М.Холкеймер, Ж.Олпорт, 
С.Мендус кабиларнинг фикрига кўра, замонавий жамиятлардаги толерантлик тамойиллари модели 
интеллектуал эркинлик ва бошқаларга нисбатан мутлақ ва абсолют бардошлилик мезонларидан 
иборатдир. Яъни толерантлик – инсонлар фойдаланадиган ўзаро ҳамжиҳатлик асосига қурилган 
эркинликдир. У ўз мазмунига инсон мавқеининг ҳар қандай вазиятда жамиятда ва ҳар қандай ўз 
ўрнида тан олинишига тенг [14]. И.В. Цветкованинг фикрига кўра, толерантлик феномени рус 
жамияти тафаккури учун хос бўлган хусусиятлар фикрларнинг икки қутбийлиги, қатъий қарама-
қаршилиги, бировларнинг фикрини инкор этишга асосланган оппозицион характерида кўринади. Ўз 
фикрининг қатъий тўғрилигига шак-шубҳасиз ишонч ва ўз фикридан қайта олмаслик толерантлик 
тамойилларининг тўғри шакллантириши учун асос эканлигини таъкидлайди [18].
В.Зиновьев, В. Золотухина, Н.В. Круглова, И.В. Крутова, Г.В. Полаткиналарнинг 
тадқиқотларида толерантлик тушунчасининг психологик жиҳатларини илмий тадқиқ этиш асосида 
мазкур жараѐнда аввало инсоннинг ички муносабатларига нисбатан ташқи оламнинг ижобий ва 
адекват муносабати ҳамда улар ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш лозимлигини таъкидлайди [3].
Толерантлик – кенг феъллилик маъносида ҳам қўлланилиб, ўзгаларнинг хулқ-атвори, 
эътиқодлари ва қадриятларини эркин қабул қилиш имконини берувчи руҳий толерантлик, 
ўзгаларнинг турмуш тарзи, хулқ-атвори, одатлари, ҳис-туйғуларини билдиради [9,12]. Биз қуйида 
толерантликни намоѐн бўлиш хусусиятларини кўриб чиқамиз (1-жадвал): 

Download 5.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   303




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling