Ilmiy jurnal
THE STUDY OF STRESS CONDITIONS RELATED TO ADAPTATION TO STUDY
Download 5.39 Mb. Pdf ko'rish
|
psixologiya 1 son 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- № 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
THE STUDY OF STRESS CONDITIONS RELATED TO ADAPTATION TO STUDY ACTIVITIES IN FOREIGN STUDENTS ON THE BACKGROUND OF CROSS-CULTURAL RELATIONS AS AN ACTUAL B PROBLEM Abstract: This article discusses the causes and consequences of stress situations in students, the role of students' ability to adapt to the educational process in the formation of their personal and professional qualities, and provides examples of research work done in this regard. Also, the relevance of studying stress situations related to adaptation to the educational process in foreign students and local students of medical and other universities studying in Uzbekistan and its scientific and practical significance is revealed. Key words: globalization, stress, education, adaptation, flexibility, educational activity, psychological service, external environment, group position, stressful situation, educational load, ability, emotional state. Кириш. Замонавий жамиятларнинг ўзига хос хусусияти – бу одамларнинг ҳаѐти ва хусусиятларига, уларнинг фаолиятига сезиларли таъсир кўрсатадиган глобаллашув жараѐнидир. Глобаллашувнинг кўринишларини асосан қуйидагиларда кўриш мумкин: - турли маданий тизимларнинг ўзаро кириб боришинатижасида юзага келадиган кросс- маданий муносабатлар ; - кенгайган бутун дунѐ бўйлаб ҳаракат эркинлиги; - ҳорижий таълим муассасаларида таълим олиш имкониятлари. https://buxdu.uz № 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL 124 Санаб ўтилган ҳолатларнинг катта кўпчилик қисми, талабалар ҳиссасига тўғри келади. Бироқ, талабалар янги маҳаллий яшаш шароити билан боғлиқ кросс – маданий муносабатлар тизимига, таълим жараѐнига психологик мослашиш муаммосига дуч келадилар. Мослашишнинг муваффақияти талабаларнинг заҳиравий имкониятларини фаоллаштиришни ва уларнинг ўқув ва ҳаѐт жараѐнида юзага келадиган турли хил қийинчиликларни енгишга тайѐрлигини англатади[1]. Талабаларнинг таълимга мослашувини қуйидаги турларини ажратиш мумкин: - янги ўқув фаолияти шароитларига мослашиш (таълимнинг янги шаклларига, билимларни назорат қилиш ва ўзлаштиришга); - мустақил ва янги ҳаѐт тарзига; - янги гуруҳга (жамоасининг қоидаларини, анъаналарини ўзлаштириш, гуруҳ ичида ўз мавқеини белгилаш); - мутахассислик касбий билим, кўникма ва малакаларини эгаллаш. Мослашувчанлик мослашиш жараѐнининг натижасидир. Баъзи муаллифлар «мослашувчанлик» ва «мослашиш» тушунчаларини синоним деб ҳисоблашади. Масалан, А.А.Реан, А.Р.Кудашев, А.А.Баранов мослашувчанликни ―шахсни ички ўзгаришлари жараѐни ва натижаси, ташқи муҳитга фаол мослашуви ва янги борлиқ шароитларига мос равишда ўз - ўзини ўзгартириши‖ деб таърифлайди. Шунга кўра, талабаларнинг ўқишга мослашиши талабаларнинг хатти-ҳаракати ва фаолиятида қуйидаги хусусиятларнинг мавжудлигини назарда тутади: - олий таълимдаги ўқув ва дарсдан ташқари вазиятларда талабанинг қониқарли психологик ва жисмоний ҳолати; - талабанинг унга қўйиладиган ижтимоий ва ўқув жараѐни талабларини қабул қилиши, шунингдек, унинг хатти-ҳаракатининг ушбу кутиш ва талабларга мувофиқлиги; - таълимда содир бўлаѐтган воқеаларга ўзи учун керакли йўналиш бериш ва ўз таълим ва шахсий интилишлари ва мақсадларини муваффақиятли амалга ошириш учун мавжуд шароитлардан фойдаланиш қобилияти. Download 5.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling