Ilmiy jurnal


THE STUDY OF STRESS CONDITIONS RELATED TO ADAPTATION TO STUDY


Download 5.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/303
Sana17.08.2023
Hajmi5.39 Mb.
#1667927
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   303
Bog'liq
psixologiya 1 son 2023

 
THE STUDY OF STRESS CONDITIONS RELATED TO ADAPTATION TO STUDY 
ACTIVITIES IN FOREIGN STUDENTS ON THE BACKGROUND OF CROSS-CULTURAL 
RELATIONS AS AN ACTUAL B PROBLEM 
 
Abstract: This article discusses the causes and consequences of stress situations in students, the role 
of students' ability to adapt to the educational process in the formation of their personal and professional 
qualities, and provides examples of research work done in this regard. Also, the relevance of studying 
stress situations related to adaptation to the educational process in foreign students and local students of 
medical and other universities studying in Uzbekistan and its scientific and practical significance is 
revealed. 
Key words: globalization, stress, education, adaptation, flexibility, educational activity, 
psychological service, external environment, group position, stressful situation, educational load, ability, 
emotional state. 
 
Кириш. Замонавий жамиятларнинг ўзига хос хусусияти – бу одамларнинг ҳаѐти ва
хусусиятларига, уларнинг фаолиятига сезиларли таъсир кўрсатадиган глобаллашув жараѐнидир. 
Глобаллашувнинг кўринишларини асосан қуйидагиларда кўриш мумкин:

турли маданий тизимларнинг ўзаро кириб боришинатижасида юзага келадиган кросс-
маданий муносабатлар ;

кенгайган бутун дунѐ бўйлаб ҳаракат эркинлиги

ҳорижий таълим муассасаларида таълим олиш имкониятлари.
https://buxdu.uz


№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
 
124 
Санаб ўтилган ҳолатларнинг катта кўпчилик қисми, талабалар ҳиссасига тўғри келади. Бироқ, 
талабалар янги маҳаллий яшаш шароити билан боғлиқ кросс – маданий муносабатлар тизимига, 
таълим жараѐнига психологик мослашиш муаммосига дуч келадилар. Мослашишнинг 
муваффақияти талабаларнинг заҳиравий имкониятларини фаоллаштиришни ва уларнинг ўқув ва 
ҳаѐт жараѐнида юзага келадиган турли хил қийинчиликларни енгишга тайѐрлигини англатади[1]. 
Талабаларнинг таълимга
мослашувини қуйидаги турларини ажратиш мумкин: 
- янги ўқув фаолияти шароитларига мослашиш (таълимнинг янги шаклларига, билимларни 
назорат қилиш ва ўзлаштиришга); 
- мустақил ва янги ҳаѐт тарзига;
- янги гуруҳга (жамоасининг қоидаларини, анъаналарини ўзлаштириш, гуруҳ ичида ўз 
мавқеини белгилаш); 
- мутахассислик касбий билим, кўникма ва малакаларини эгаллаш.
Мослашувчанлик 
мослашиш 
жараѐнининг 
натижасидир. 
Баъзи 
муаллифлар 
«мослашувчанлик» ва «мослашиш» тушунчаларини синоним деб ҳисоблашади. Масалан, А.А.Реан, 
А.Р.Кудашев, А.А.Баранов мослашувчанликни ―шахсни ички ўзгаришлари жараѐни ва натижаси, 
ташқи муҳитга фаол мослашуви ва янги борлиқ шароитларига мос равишда ўз - ўзини ўзгартириши‖ 
деб таърифлайди.
Шунга кўра, талабаларнинг ўқишга мослашиши талабаларнинг хатти-ҳаракати ва фаолиятида 
қуйидаги хусусиятларнинг мавжудлигини назарда тутади: 
- олий таълимдаги ўқув ва дарсдан ташқари вазиятларда талабанинг қониқарли психологик ва 
жисмоний ҳолати; 
- талабанинг унга қўйиладиган ижтимоий ва ўқув жараѐни талабларини қабул қилиши, 
шунингдек, унинг хатти-ҳаракатининг ушбу кутиш ва талабларга мувофиқлиги; 
- таълимда содир бўлаѐтган воқеаларга ўзи учун керакли йўналиш бериш ва ўз таълим ва 
шахсий интилишлари ва мақсадларини муваффақиятли амалга ошириш учун мавжуд шароитлардан 
фойдаланиш қобилияти. 

Download 5.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   303




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling