Ilmiy jurnal
№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
Download 5.39 Mb. Pdf ko'rish
|
psixologiya 1 son 2023
№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
125 сифатида ривожланишига таъсир қилади. Шунингдек, талабаларни таълимга мослаштириш муаммосини аҳоли миграциясининг юқори даражаси билан боғлиқ ҳолда ўрганиш ҳам долзарб аҳамият касб этади. Масалан, Ўзбекистондаги университетларида, ҳорижлик талабалар таълим олиш асносида янгича мулоқот - муносабат табиати, маданиятлар тўқнашуви, ўзгача турмуш тарзи, университетда ўқиш шартлари, ҳамда ўзлари учун янги муҳитга мослашишда қийинчиликларга дуч келадилар. Мослашишдаги қийинчиликларни талабаларнинг индивидуал типологик хусусиятларини аниқлаш билан ҳам боғлаб ўрганиш мумкин. Буларнинг барчаси талабаларнинг турли тоифалари учун университетдаги психологик хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш муаммосини қўяди. Шу муносабат билан мослашишда қийинчиликларга дуч келган талабаларни ўз вақтида ташхислаш долзарб масала сифатида қаралиб, бу уларга ўз вақтида мақсадли, ижтимоий қўллаб – қувватлаш ва психологик-педагогик ѐрдам кўрсатишни бошлаш имконини беради Хозирги вақтда ҳорижлик талабалар учун Ўзбекистонда таълим олишга интилиш устувор вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз тиббиѐт олий таълим муассасаларида таълим олувчи ҳорижлик талабаларда ҳам айнан янги ижтимоий-маданий муҳитда яшаш ва таълим олиш билан боғлиқ стресс ҳолатлари учраши табиий. Уларнинг янги маданий муҳитга интеграциялашуви ва янгича таълим шароитларга мослашиши учун қатъий талаблар қўйилади. 2016 йилда бутун Республика бўйича ҳорижлик талабалар сони 779 нафарни ташкил қилган бўлса, биргина Тошкент тиббиѐт академияси Урганч филиали бўйича 2021 - 2022 ўқув йилининг ўзида 549 нафар талабани ташкил қилганлиги, бу кўрсаткичларнинг йилдан йилга ошиб бораѐтганлигини кўрсатади. Ҳорижлик талабалар билан боғлиқ масалалар мамлакатимизда кам ўрганилган бўлиб, айнан тиббиѐт соҳасида таҳсил олувчи ҳорижлик талабаларнинг кросс маданий муносабатлар фонида ўқув фаолиятига мослашиш билан боғлиқ бўлган стресс ҳолатлари тадқиқот объекти сифатида ўрганилмаган. Шунинг учун тадқиқотимизда тиббиѐт соҳасидаги ҳорижлик талабаларнинг стресс ҳолатларини тадқиқ қилиниши бир қатор ижтимоий - психологик муаммоларни ечими учун имкон беради: Download 5.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling