Ilmiy jurnal


Download 5.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/303
Sana17.08.2023
Hajmi5.39 Mb.
#1667927
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   303
Bog'liq
psixologiya 1 son 2023

Асосий қисм. 
Стресс ҳолати асосий муаммо сифатида Л.Леви, Ч.Д.Ладанов, Р.А.Тигранян, 
Н.Д.Левитов ва бошқалар томонидан ўрганилган. К.Е.Изард, Б.И.Додонов, Т.А.Немчин каби 
олимлар стресснинг индивидуал фарқлар муаммосига бағишланган тадқиқот ишларини олиб 
борганлар[3]. Н. А. Агаджанян, Ю. В. Шербатих ўз ишларида талабаларнинг ўқув фаолияти 
жараѐнида стресс ва стрессли вазиятлар муаммоси бўйича, Т. А. Захаренко ва Е. И Кулько тиббиѐт 
олийгоҳларидаги талабаларнинг имтиҳонолди стресс ҳолатларини ўрганганлар.
Ҳозирги вақтда янги ижтиомий-маданий муҳит, таълим жараѐнига мослаша олмасликдан 
келиб чиқувчи стресснинг оптимал таърифи йўқ, аммо уни белгилайдиган асосий хусусиятларни 
аниқлаш мумкин. Захаренко Т.A. ва Кулко Е.И. таъкидлашича, ўқув стресслари, агар талаба турли 
шароитларда бошланган кескинликни ҳис қилса ва унга дош бера олмаса, шароитлар унинг 
мослашиш чегарасидан ошиб кетганда пайдо бўлади[1]. Стресснинг пайдо бўлишига сабаб 
бўладиган асосий стрессоген вазиятлар сифатида қуйидагиларни кўришимиз мумкин:

янги ижтимоий-маданий муҳит; 

дам олишнинг етарли эмаслиги

салбий физиологик шароитлар; 

талабаларнинг фанлардан қарздорлигининг мавжудлиги ва паст академик кўрсаткичлар; 

оқилона 
режалаштириш 
ва 
вақтни 
бошқариш 
бўйича 
кўникмаларнинг 
ривожланмаганлиги; 

ўқув юкламаларини ортиқча юклаш; 

танланган мутахассисликдан норозилик; 

ўқишни йўқотишдан қўрқиш; 

гуруҳдошлари ѐки ўқитувчилар билан зиддият[2]. 
Ушбу стрессоген вазиятлар бевосита талабаларнинг ўқув фаолиятига, ишлаш қобилиятига ва 
ҳиссий ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши узоқ вақтдан бери маълум. Оқибатда талабаларда 
бефарқлик, асабийлашиш, диққатни жамлашда қийинчилик, тушкунлик, кайфиятининг ўзгариши 
каби ҳолатлар пайдо бўлиши мумкин. 
Талабалар ўртасида янги муҳит, таълим жараѐнига мослашиш муаммоси долзарбдир, чунки 
талабалар учун таълим фаолияти уларнинг кўп вақтлари ва кучларини олади ва сиртқи бўлим 
талабалари кўпинча ўқишни иш билан бирлаштиради ва ўқув жараѐнига тезда қўшилишга мажбур 
бўлади. Уларнинг ўқув юкламалари ва улар билан боғлиқ стрессларни қанчалик самарали 
енгишлари уларнинг соғлиғи ва ўқишлари муваффақиятига, келажакда эса бўлажак мутахассис 
https://buxdu.uz



Download 5.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   303




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling