Ilmiy jurnal
№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
Download 5.39 Mb. Pdf ko'rish
|
psixologiya 1 son 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хулоса ва таклифлар.
№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
126 беришган бўлса, маҳаллий талабалар келажакдан қўрқиш, мумкин бўлган муаммолар ва кўнгилсизликлар ҳақида фикрларга юқори баллни белгилашган. 3-шкала ―Психосоматик касалликларга мойиллик‖ бўйича ҳорижлик талабалар тахикардия, юракдаги оғриқ жавобига юқори балл, маҳаллий талабалар мушакларнинг кучланиши ѐки титраши, бош оғриғи, чарчоқ вариантларига юқори балл бериб ўтишган. 4-шкала ―Стрессни енгишнинг деструктив усулларидан фойдаланиш‖ бўйича ҳорижлик талабалар ширинлик ва овқат кўп ейиш усулларга юқори балл беришган, маҳаллий талабалар телевизор ѐки интернетда ўтириб қолиш ва яқинлари ѐки атрофдагиларга нисбатан агрессив муносабатда бўлиш вариантларига юқори балл беришган. 5- шкала ―Стрессни енгишнинг конструктив усулларидан фойдаланиш‖да ҳорижлик талабалар жисмоний фаолликка (югуриш, сузиш, футбол, роликларда учиш, крикет ўйнаш ва бошқалар), вазиятга нисбатан хатти-ҳаракат, муносабатини ўзгартиришга энг максимал балл келтиришган бўлса, маҳаллий талабалар ухлаш, дам олиш, фаолиятни ўзгартириш, дўстларингиз ѐки севганингиз билан мулоқот қилиш вариантларига юқори баллар беришган. Шунингдек, ҳорижлик талабалар сўнгги пайтларда доимий стресс даражаси бироз ортганлигини қайд этишган. Улар билан суҳбатлашилганда, стресс даражасини ортишига, об-ҳаво, янги ижтимоий-маданий муҳит, таълим шароитларидаги ўзгаришлар ва ўзларининг шахсий кутувлари билан боғлиқ ўй-фикрлар асосий сабаб деб билишларини айтиб ўтишди. Олинган натижалардан кўриш мумкинки, ҳорижлик ва маҳаллий талабаларда стресс ҳолатларига тушиш бўйича ўхшашликлар кузатилса ҳам, айнан сабаблари турлича эканлиги, фарқлар мавжудлигини кузатишимиз мумкин. Хулоса ва таклифлар. Олинган тадқиқот натижаларидан қуйидаги амалий вазифаларни ҳал қилишда таклиф сифатида фойдаланиш имкони юзага келади: ҳорижлик талабаларни янги ижтимоий-маданий муҳит, ўқув жараѐнига мослаштириш ва уларда стресс ҳолатларини камайтиришга қаратилган коррекцион дастур яратилади. Олий таълимда фаолият олиб борувчи психолог мутахассислар ва тьюторларга ҳорижлик талабалар билан ижтимоий - психологик йўналишда ишни ташкил қилишлари учун амалий қўлланма ишлаб чиқилади. Олий таълим муассасасининг маънавий – маърифий йўналишдаги йиллик иш режасига ҳорижлик талабаларга тааллуқли қўшимча ва ўзгартиришлар киритилади. Хулоса сифатида айтиш мумкинки, Ўзбекистонга ҳорижлик фуқароларнинг таълим олиш мақсадида кенг кўламда кириб келишлари, уларни таълим жараѐнига нисбатан осон мослашишлари учун чора-тадбирлар ишлаб чиқишни тақозо қилади. Бу борада бизнинг ушбу тадқиқот ишимиздан олинадиган натижалар бир қатор ижтимоий – психологик ва педагогик муаммоларни ечиш йўлида дастурил амал бўлиб хизмат қилади. https://buxdu.uz |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling