Ilmiy jurnal


№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL


Download 5.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet230/303
Sana17.08.2023
Hajmi5.39 Mb.
#1667927
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   303
Bog'liq
psixologiya 1 son 2023

№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
 
177 
Шу сабабли ўспиринлик давридаги ѐшларни ижтимоий мавқеларга эга бўлишлари учун 
катталар томонидан шошилмаслик мақул. Мазкур даврда ѐшлар ўзларини келажакдаги фаровон 
хаѐтлари учун замин яратиб олишлар ва катта хаѐтга мустаҳкам қадамлар билан кириб боришалари 
ўз ―мен‖ ликларини тўлиқ шакиллаши асосида ―мен‖ лигига қараганда ―биз‖ лигини намоѐн эта 
олиши лозим бўлади.
Биз санаб ўтган мақомларни эгаллаш бир давда юзага келишини ҳисобга оладиган бўлсак 
ўспиринлик даврида янги ижтимоий мавқеларга (статусларга) мослашуви жараѐни нақадар 
мураккаблини кўришимиз мумкин. 
Мазкур давирга когнитив асосида ѐндашадиган бўлсак бу давирда идрок жараѐнини 
яхлитлигини ортиши вақтни идроки сезиларли даража оқсашини, ўз – ўзини идрок этишини 
ортишини ва ўз ҳаракатларини идрок этишдан қониқмаслиги ҳамда маконни идрок этишда 
эътиборсизлигини эътироф этишлари табиий хол хисоблана. Бази ѐшлар идрокларидаги 
ўзгаришларни эътироф этсалар баъзилари уни ўтиш даврини таъсирига йўядилар. 
Хотира жараѐнига келса бу даврда хотиранинг образлиги ортиб, эсга олиш самарадорли 
ортади, эсда сақлаш мукаммалашади, эсга туширишда иккиланиш ортади ва унитиш жараѐни 
фаоллашиву юзага келади. 
Тафаккур жараѐнида анализда аниқлик ортиши натижасида синтез самародорлиги ортади. 
Мазкур даврдаги кризислар таъсирида умумлаштириш бир оз суст кечади. Аммо аксар 
тадқиқотчиларни таъкидлашларига кўра бу даврдаги ѐшларда тафаккурни креактивли ортади. 
Тафаккурдаги хукум ва хулоса чиқариш шошма – шошарлик асосида амалга оширилиши билан бир 
қатор тез – тез ўзгаришлар кўзга ташланади. 
Ўсмир ѐшидаги тафаккурнинг тезлиги саволга тўлиқ жавоб олинган вақт билан белгиланади. 
Илк ўспирин тафаккурининг тезлиги қатор омилларга: биринчидан, фикрлаш учун зарур 
материалнинг хотирада мустаҳкам сақланганлигига, уни тез ѐдга тушира олишга, муваққат 
боғланишнинг тезлигига, турли ҳис-туйғуларнинг мавжудлигига, ўқувчининг диққати ва 
қизиқишига; иккинчидан, унинг билим савиясига, қобилиятига, эгаллаган кўникма ва малакаларга 
боғлиқдир. 
Хаѐл жараѐнида тассавур кучаяди образлилик маълум даражада сусайиши кузатилади. 
Ихтиѐрсиз хаѐл аксари холларда устунликка эришади (доминанталик). Шу сабабли ҳам бу 
давирдаги ѐшлар келажак хақидаги тасаввурлари кўпкина холларда тақидчанлик асослана.
Шунингдек бу давирда диққатни бир жойга тўплаш ва уни йўналтириш маълум даражада 
сусаяди. Аммо психологик татқиқотлар бу даврда ―ихтиѐрий диққатдан кегинги диққат‖ турининг
фаоллашишини такидлашади. 
Илк ўспиринлик даврининг ўзига хос хусусиятларига келса Э.Ғ.Ғозиев такдлаганларидек 
―Илк ўспирин қобилияти, лаѐқати ва истеъдоди таълим жараѐнида меҳнат фаолиятида ривожланади. 
Унинг қанчалик истеъдодли эканини аниқлаш учун зийраклиги, жиддий синовга шайлиги, меҳнатга 
мойиллиги, интилиш, психик тайѐрлиги, мантиқий фикрлашининг тезлиги, изчиллиги, 
самарадорлигига эътибор бериш керак. Қобилиятнинг ўсиши билимлар, кўникмалар, малакаларнинг 
сифатига боғлиқ бўлиб, шахснинг камол топиш жараѐнига қўшилиб кетади‖. 
Илк ўпиринлик даврининг яна бир мураккаб томони уни ўзига хос бўлган рухий камолати 
хисобланади. Мазкур рухий камолатнинг ижтимоий жамиятдаги мавқеларга мос келиши, 
ўспирининг хулқ атворини йўналишига ижтимоий мухитни таъсири беқиѐслиги инкор этиб 
бўлмайдиган хақиқадир. 
Айнан ўспиринлик дарида хулқ – атворни такомиллашувини ўрганган аксари 
психологларнинг такидлашларига кўра, хулқ - атворни қайси томонга оғиши ўспирин даврида тезда 
кўзга ташланади. Болалик давридаги хулқ – атвор билан мазкур давр хулқ - атворини фарқи 
ўспирин томонидан ўз олдига қўядиган қуйидаги саволларда акс этади; ―нега менга бўндай 
муносабатда бўлишади?‖, ― мен энди ѐш боламидим?‖, ―мен билан ҳам маслатлашишлари керак‖ 
каби мулохазалар асосида ўз хулқини намоѐн этишга харакат қиладилар . 
Э.Ғ.Ғозиев ўзларини ―Онтогенез психологияси‖ дарсликларида такидлаганларидек 
―Ўспиринлик даври жўшқин кечинмаларга бой бўлиши билан бир қаторда, юксак инсоний 
ҳисларни ўзида такомиллашуви ва мохиятини чуқуроқ англовчи давр ҳам хисобланади‖. 
Дарҳақиқат, мазкур даврда севиш ва севилишдек ноѐб сезгини ҳам ѐшлар юрагида жўш уриши 
билан бир қаторда. Шахс хаѐти давомида мухим рол ўйнайдиган: бурч, масъуллик, масъулият
орият, бошқаларга ҳурмат, қадриятларга амал қилиш, виждонийлик, дўстлик каби хусусиятлар 
такомиллашиб боради. Бу даврда ижодкорлик, янгиликка интилиш, ўзини имкониятларини намоѐ 
этиш, янги -янги марраларни забт этиш каби бошқаларни ўзига жалб этувчи ҳатти – харакат ларни 
https://buxdu.uz



Download 5.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   303




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling