Ilmiy jurnal
№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
Download 5.39 Mb. Pdf ko'rish
|
psixologiya 1 son 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муҳокама ва натижалар.
- “субъект – шахс”
- “онг – фаолият”
№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
180 ҳудудий ва гендер таъсири бўйича психологик муаммоларни аниқлаш асосида аҳолини иқтисодий ижтимоийлаштиришни такомиллаштириш каби масалалар шулар жумласидандир. Муҳокама ва натижалар. Жамиятда шахс бажараѐтган ҳар қандай иқтисодий роль унга таъсир кўрсатаѐтган ташқи шарт-шароитлар ва у иштирок этаѐтган иқтисодий воқеликлар негизида ўз ифодасини топади. А.П. Вяткин [1] жамиятдаги ўзгарувчан шарт-шароитларда шахс иқтисодий ижтимоийлашувининг психологиясини тадқиқ этишга қаратилган изланишлари орқали, иқтисодий ижтимоийлашув жараѐнининг ролли-субъектли назарий моделини таклиф этган (1-расмга қаранг). А.П. Вяткин томонидан таклиф этилган мазкур моделда “онг, фаолият субъекти, шахс‖ каби умумпсихологик таняч тушунчалар [2] доирасида иқтисодий ижтимоийлашув концепцияси талқин этилади. Модел В.М. Алахвердовнинг [3] онгни тадқиқ этишга қаратилган концептуал ғоялари, жумладан, онгнинг соддалаштириш, идеаллаштириш, кристаллаштириш (изоморфиялаштириш) тамойилларига мувофиқ равишда яратилган бўлиб, шахс иқтисодий ижтимоийлашуви жараѐнини тушунтиришдаги замонавий ѐндашувлардан бири эканлиги билан алоҳида аҳамият касб этади. Мақсадига кўра концепция ―субъект‖ тушунчасининг интегратив имкониятлари кўламини тасдиқлайди ва унда қўлланилган субъектли-ролли ѐндашув шахс иқтисодий ижтимоийлашуви жараѐнини бир қатор ўзаро таъсир кучи ҳамда интеграцияга эга бўлган: “субъект – шахс” (шахс субъект, субъект эса шахс сифатида юзага чиқадиган ҳолатлар [4]; “шахс – иқтисодий муҳит” (шахс иқтисодий муносабатлар субъекти ва иқтисодий аҳамиятли сифатлар эгаси сифатида намоѐн бўладиган вазиятлар); “онг – фаолият” (субъект онг соҳиби ва иқтисодий роллар арбоби кўринишидаги жараѐнлар); “фаолият – ижтимоийлашув” (иқтисодий рол фаолиятнинг таҳлил бирлиги ва шахс ижтимоийлашувининг функционал бирлиги сифатида кўринадиган шароитлар) жиҳатларини тадқиқ этишга имкон яратади [5]. А.В. Петровский [6] томонидан ўтказилган тадқиқотларда, ижтимоийлашув жараѐнини қуйидаги: (а) мослашув; (б) индивидуаллашув; (в) интеграциялашув каби учта босқичга ажратилганлигини кўриш мумкин. Шахс ва жамият контекстида ижтимоийлашувнинг ички ва ташқи сабабий боғланишларини аниқлашга қаратилган изланишларида, Р.М. Шамионов [7], ўзининг ижтимоийлашувни баҳолаш мезонлари классификациясини яратади. Классификацияга кўра, муаллиф, икки хил – интеграл ва чизиқли баҳолаш мезонини таклиф этган. Биринчидан, таклиф этилган интеграл мезон ѐрдамида шахснинг муносабатлар тизимини шаклланганлиги, ижтимоий мослашувчанлиги, ўзини ўзи долзарблаштириши, шахсий етуклиги, фикран ўзини ўзи англай билиши каби шахсга хос хусусиятларни баҳолаш ва тушунтириш мумкин. Шунингдек, чизиқли мезон орқали эса шахснинг ижтимоий эҳтиѐжлари, установкалари, стереотиплари, мотивлари, ижтимоий-ролли уйғунлиги, эътиқоди ва қадриятларга йўналганлиги аниқланади. Иккинчидан, шахснинг фаолиятга киришиши ҳақидаги умумпсихологик назарий қарашлар (масалан, Б.Д. Паригин, Б.Ф. Ломов, А.Н. Леонтьев ва бошқалар) [8], шунингдек, фаолиятни баҳолаш мезонлари тизимини тушунтирувчи концепцияларга (масалан, А.А. Бодалев, А.А. Деркач, Download 5.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling