Ilmiy jurnal


Download 5.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet234/303
Sana17.08.2023
Hajmi5.39 Mb.
#1667927
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   303
Bog'liq
psixologiya 1 son 2023

Психологик омиллар 
Психологик омиллар 
 
 
Фаолият 
субъекти 
Психологик 
тайѐрлик 
 
 
Ижтимоий 
иқтисодий мавқе 
Иқтисодий 
роллар арбоби 
Ў
зг
ар
увч
ан
 ж
ами
ят
 
1-расм. Шахс иқтисодий ижтимоийлашуви жараѐнининг ролли-субъектли назарий 
модели (манба А.П.Вяткин) 
Онг 
Шахс 
https://buxdu.uz


№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
 
181 
Л.Г. Лаптев, А.Н. Грязнов, А.П. Вяткин) [9] мувофиқ равишда, шахс иқтисодий ижтимоийлашуви 
жараѐнини (масалан, Peter K. Lunt, Adrian Furnham) [10] аниқлашга қаратилган, яъни ҳар бири ўз 
кўрсаткичига эга бўлган дастлабки баҳолаш мезонлари тузилмасини – интеграл ва хусусий каби 
икки хил кўринишга ажратиш мумкин. 
Учинчидан, ҳар иккала тоифа мезонларнинг ўзига хос хусусиятлар кўрсатмаси асосида юқори 
даражадаги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар жараѐнида, хусусан, жамиятнинг ўтиш ѐки инқирозли 
шароит(и) (масалан, бозор иқтисодиѐти шароитида мулкчилик шаклининг, яъни давлат мулкидан 
хусусий мулкка ўзгариши)да тизимли-ташкилий ва онтологик мураккаблик характер касб этувчи 
шахс иқтисодий ижтимоийлашуви ҳодисаси рўй бериши кузатилади. Бунда ушбу вазият билан 
боғлиқ бўлган шу кунгача шахс фаолияти муваффақиятини таъминлаб келган анъанавий 
механизмнинг роли етарли даражада аҳамият касб этмай қолади ва ўз навбатида, бу механизм 
ўрнини компенсацияловчи янги институционал механизмга эҳтиѐж сезилади. 
Интеграл мезон сифатида шахс иқтисодий-ижтимоий тажрибаси ҳамда унинг иқтисодий-
ижтимоий мавқеига хос бўлган шахс иқтисодий ижтимоийлашуви жараѐнини аниқлаш таърифи 
қабул қилинган ва бунда жараѐн икки хил нуқтаи назар орқали тушунтирилган (2-расмга қаранг).
Биринчидан, ҳар қандай шахс ижтимоий тажрибани ўзлаштиришнинг адекватлиги (у ѐки бу 
даражаси)ни намоѐн этади ҳамда ижтимоийлашув самарадорлигини субъектив характеристикасини 
кўрсатади.
Иккинчидан, ҳар қандай шахс ижтимоийлашув жараѐнида, нафақат ижтимоий, балки 
иқтисодий мавқеини ҳам яққол кўрсатиб, ижтимоийлашув самарадорлигини объектив томонини 
намоѐн қилади. 
Биринчи ҳолатда, ҳар қандай шахснинг субъектив характерли ижтимоий тажрибаси ва 
объектив характерли ижтимоий мавқеини шахс иқтисодий ижтимоийлашуви жараѐнига хос 
қонуниятлар, механизмлар ва уларга таъсир этувчи ижтимоий-психологик омилларни аниқлашнинг 
ташқи мезони (А
0
) сифатида қабул қилиш мумкин. 
Иккинчи ҳолатда, шахс иқтисодий ижтимоийлашуви жараѐнини аниқлашга хизмат қилувчи 
интеграл мезоннинг (А
1
) психологик мазмунини таҳлил қилар эканмиз, аввало, унинг иккита асосий 
жиҳатига, яъни ҳар қандай шахснинг иқтисодий фаолиятга нисбатан психологик тайѐрлиги ва шу 
фаолиятни режалаштириш, ташкил этиш, амалга ошириш юзасидан иқтисодий мушоҳада юрита 
олиш қобилиятига эътиборни қаратиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. 
Тузилмадаги ана шу икки жиҳат шахс иқтисодий ижтимоийлашуви жараѐни механизмидаги 
устувор психологик омил сифатида юзага келиб, субъект иқтисодий ижтимоийлашувни ўлчовчи 
интеграл мезоннинг даражавий хусусиятларини намоѐн қилади. Жумладан, шахснинг иқтисодий 
муносабатлар тизимига киришишида, ана шу муносабатлар доирасидаги иқтисодий фаолиятнинг 
субъекти сифатида тан олинишида ва индивиднинг иқтисодий мушоҳада юритиш қобилияти 
асосини ташкил этувчи иқтисодий онги даражасида намоѐн бўлади. 
Учинчи 
ҳолатда, 
шахс 
иқтисодий 
ижтимоийлашуви 
жараѐнига 
хос 
хусусий 
мезон(белги)ларнинг (А
2
) ижтимоий-психологик мазмуни таҳлил этадиган бўлсак, бу белгилар 
шахснинг иқтисодий борлиқдаги “йўналганлик → англанганлик → идентификацияланганлик” 
хусусиятларига кўра уч хил даражада намоѐн бўлади. Жумладан, шахснинг иқтисодий 
муносабатларга нисбатан йўналганлигида, шунингдек, ўз-ўзини ана шу муносабатлар доирасида 
лойиҳалай олишида бирламчи хусусиятларни кўрсатса, ижтимоий-иқтисодий тажрибага таяниб
ўзини ўзи иқтисодий мавқени англашида, англанган мотивлар асосида бозор одобига оид 
ижтимоий-психологик тасаввурларини шакллантиришида иккиламчи хусусиятларини намоѐн 
қилади. 
Шунингдек, бирламчи ва иккиламчи хусусиятлар орқали ҳар қандай шахс субъектив 
иқтисодий борлиқ моҳиятини тушуниб, ижтимоий-психологик омиллар таъсирида ўзини ана шу 
борлиқда идентификациялайди ҳамда учламчи хусусиятларни кўрсатади. 
https://buxdu.uz



Download 5.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   303




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling