Ilmiy tadqiqot metodlari
Download 1.21 Mb.
|
2-мавзу
Синтез анализ методи эришган, фикр, хулосаларни умумлаштирувчи тадқиқот методидир. У бутун, системанинг мақсад ва вазифаларини қисмлар ва бўлакларга татбиқ этади, уларнинг реал ҳолатини бутун, система реал ҳолатига таққослаш имконини беради. Шунинг учун синтез илмий тадқиқотнинг концепцияси, мақсади ва вазифалари билан чамбарчас боғлиқдир. Синтез тадқиқот обекти (предмети)нинг қисмларига, бўлакларига хос бўлган хусусиятларни, белгиларни тадқиқ қилганида икки нарсани ҳисобга олади: биринчиси, қисмнинг, бўлакнинг бутун, система хусусиятларини, вазифаларини ўзида қанчалик акс эттирганини; иккинчиси, бутун, система ўзининг стратегик мақсадини қисмлар, бўлакларга қанчалик сингдирганини.
Индукция Индукция қисмдан, бўлакдан бутунга, системага боришдир, яъни хусусийдан умумийга қараб йўналтирилади. Бу ўринда анализ методи деярли индукция методи сифатида келади Дедукция Дедукция методи дейилганда бутун, системадан хусусийга - қисм, бўлакларга бориладиган билиш усули тушунилади. Бутунга, тизимга хос хусусиятларни, белгиларни қисмлардан, бўлаклардан излаш, шу тариқа бутун тизим билан қисмлар, бўлаклар ўртасидаги умумийликни аниқлаш дедукция устига юклатилган вазифадир Ҳар бир фундаментал фан, моҳият-эътибори билан, ўз предметига ва ўзига хос тадқиқот усулларига эга бўлган соҳалар мажмуидир. Фанда, кўп ҳолларда танланган метод тадқиқотнинг тақдирини ҳал қилади. Айнан бир далилий материални турли методлар асосида ўрганиш зиддиятли хулосаларга олиб келиши мумкин
Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling