Ilmshunoslik fanining maqsad va vazifalari


Download 0.85 Mb.
bet40/42
Sana17.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1542952
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42
Bog'liq
ilmiy ish

109. BMI Кириш қисми
БМИ илмий аппарати тартиби қуйидагича берилади: — тадқиқот муаммосининг ишланганлик даражаси ва долзарблиги; — тадқиқотнинг объекти ва предмети; — тадқиқотнинг асосий мақсади; — тадқиқотнинг асосий вазифалари; — тадқиқот услублари; — тадқиқотнинг янгилиги; — тадқиқотнинг назарий ва амалий аҳамияти. “Кириш” қисмида муаллиф мазкур мавзу ва муаммонинг кимлар томонидан ўрганилганлиги, у кимлар билан хамфикр бўлганлиги ва ўз олдига қўйган вазифаларни бажаришда уларнинг қарашларига қай даражада суяниши мумкинлиги хақида ёзиб, ўз қарашларига зид бўлган фикрларни илгари cypгaн муаллиф ва илмий манбалар хақида батафсил маълумот беради, улар қарашларининг асоссиз эканлигини исботлайди. Агар илгари сурилган қарашлар асоссиз эканлигига етарли далиллар бўлса, улардан муаллиф кейинроқ хам танқидий хукм ва хулосалар чиқаришда фойдаланиши мумкин. Тадқиқ зтилаётган муаммо хусусида муаллифга фикрдош ва қарши фикр билдирган олим ва мутахассислар томонидан ўрганилганлик даражасини тахлил қилиш асосида олиб бориладиган тадқиқотнииг истиқбол йўналиши белгиланади.
110. Tадқиқотнииг долзарблиги, объекти ва предмети
Шу йўл билан мазкур тадқиқотнииг долзарблиги асослаб берилади. Сўнгра тадқиқотнииг объекти ва предмети аниқланади. Ўрганилиш зарурияти бўлган ва муаммоли ходиса тадқиқот объекти бўлиб хизмат қилиши мумкин. Унинг сирасига режалаштирилган тил элементларинииг функционал хусусиятлари, тил бирликларининг структуравий, семантик тавсифи, прагматикаси, мазмун режасини ва ифода режасини хусусиятлари ва хоказолар киради. Тадқиқот предмети ўрганиш объектининг доирасида бўлади. Изланишнинг бир объекти турли тадқиқот ва илмий йўналишлар учун предмет бўлиб хизмат қилиши мумкин. Тадқиқот предмети тадқиқот мавзуси билан мос тушиши керак.


111. Тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари
Тадқиқотнинг мақсади — бу тадқиқотчи эришмоқчи бўлган нарса бўлиб, у тадқиқот мавзуси билан бевосита чамбарчас боғлиқ. Мақсаддан ишнинг асосий вазифалари келиб чиқади. Мақсад битта ва унга эришиш учун белгиланган вазифаларни бажариш талаб этилади. Вазифаларни баён этиш муҳим аҳамиятга зга, чунки у ишнинг мазмуни ва тадқиқот босқичларини белгилаб беради. Фанда вазифаларни ифода этувчи бир қатор атамалар мавжуд бўлиб улар асосан қуйидагилардир: ўрганиш, тасвирлаш, аниқлаш, қайд этиш, тахлил қилиш, ойдинлаштириш, ёритиш, илгари cypиш.



Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling