Илова ўзбекистон қизил ярим ой жамиятининг


Ҳалқаро Қизил Хоч Қўмитасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси молиялаштирган “Оилавий алоқаларни тиклаш” дастури доирасида


Download 264 Kb.
bet7/23
Sana18.12.2022
Hajmi264 Kb.
#1032078
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23
Bog'liq
AR Uzbekistan 2020

Ҳалқаро Қизил Хоч Қўмитасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси молиялаштирган “Оилавий алоқаларни тиклаш” дастури доирасида, ЎҚЯОЖ Жамияти Ижро аппарати томонидан вилоят ташкилотлари, бошқа давлатлардаги Миллий Жамиятлар билан ҳамкорликда жами 45 та қидирув бўйича сўровномалар ўрганиб чиқилди (ниҳоясига етказилди), шунингдек, Жамиятнинг Сирдарё вилояти ташкилоти ва туман(шаҳар) бўлинмалари ходимлари учун ушбу йўналиш юзасидан ўқув-амалий семинар ташкил этилди. Ушбу йўналишдаги фаолият жами 603 маротаба ОАВлари ва ижтимоий тармоқларда ёритилди.Юқоридаги тадбирларда Жамиятнинг 1552 нафар ходимлари ва кўнгиллилари жалб этилди.
2020 йил давомида барча ижтимоий, моддий ёрдамларга 4,5 млрд сўмдан купроқ миқдорида молиявий маблағлар сарфланди.


АҲОЛИНИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРГА ТАЙЁРЛАШ

2020 йил давомида Ўзбекистон ҚЯОЖ томонидан аҳолини ФВга тайёрлаш бўйича фаолияти Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими (кейинчалик ФВДТ) доирасида олиб борилди. Барча тадбирлар Жамият томонидан Ўзбекистон Республикаси ФВВ ва ФВДТнинг ҳудудий қуйи тизимлари билан хамкорликда амалга оширилди.


Ўзбекистон Республикаси Бош вазири - Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг “Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича 2019 йилда бажарилган тадбирлар якуни ва 2020 йилдаги вазифалар тўғрисида”ги буйруғини бандларини бажариш борасида жорий йилда Жамият ходимлари ва волонтёрлари ФВВ ва унинг маҳаллий бўлинмалари томонидан ташкил этилган “Бошқарув органлари, ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи тизимларининг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракати” мавзусида қўмондонлик-штаб ўқув машқларида фаол иштирок этдилар.
2020 йил 10-14 март кунлари Ўзбекистон Республикаси ФВВ ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат комиссия томонидан ФВларда уларин олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими Андижон вилояти ҳудудий қуйи тизимининг ФВни олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси бўйича тайёргарлик ҳолати текширувдан ўтказилди. Текширув натижасига кўра ЎҚЯОЖ Андижон вилояти ташкилоти “Фавқулодда вазиятлар содир бўлганда “Тайёр” деб бахоланди.
27 апрель куни Бухоро вилоятида кузатилган табиий офат Олот ва Қоракўл туманларига жиддий зарар етказди. Кучли шамол натижасида 38 000 турар жой ва 800 дан зиёд ижтимоий объектлар, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларига жиддий талофат етказилди. Давлатимиз томонидан офат асоратларини бартараф этиш, ундан зарар кўрган хонадонларга зудлик билан ёрдам кўрсатиш каби саъй-ҳаракатларга тегишли хизматлар, куч ҳамда воситалар жалб этилди. Ўзбекистон ҚЯОЖ Бухоро вилоят ташкилоти томонидан Олот, Қоракўл, Ромитан, Когон ва бошқа туманлардаги офатдан зарар кўрган ва эҳтиёжманд оилаларга уй-рўзғор буюмлари, кўрпа-ёстиқ, кийим-кечак ва озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Ромитан тумани “Ўтабек” маҳалласида ва “Шўрча” маҳалласи Сарикунда қишлоғида истиқомат қилаётган кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинди ва уларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон ҚЯОЖ Бухоро вилояти Когон шаҳар бўлими ходимлари томонидан ҳудуддаги “Истиқбол” маҳалласида истиқомат қилувчи боқувчисини йўқотган, моддий ёрдамга муҳтож оилаларга мурувват ёрдамлари кўрсатилди. Оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари, уй рўзғор буюмлари, кийим-кечаклар тарқатилди.
Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида 13 май куни кучли ёғингарчилик сабабли сел келиши кузатилди. Сел оқибатида 10 дан зиёд хонадон зарар кўрган бўлиб, 300 нафар фуқаро хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинди. Ўзбекистон КЯОЖ Зарафшон шаҳар бўлими шаҳар ҳокимлиги бошчилигида ҳамкор ташкилотлар билан жабр кўрган оилалар учун хайрия ва молиявий ёрдамларини кўрсатдилар.
15 май куни Самарқанд вилоятида кузатилган кучли ёмғир натижасида Самарқанд шаҳрининг бир қатор кўчалари ҳудудига йиғилган оқова сувлари чиқиб кетиши, айрим фуқароларнинг ҳовлилари ва ертўлаларига сув киргани кузатилди ҳамда уйлар жиддий зарар кўрди. Шу жумладан, “Боғи-Темур” маҳалласида истиқомат қилувчи оила ҳам жабр кўрган, уйининг ярим қисми қулаб тушган эди. Ўзбекистон КЯОЖ Самарқанд вилоят ташкилоти ходимлари волонтёрлар билан биргаликда ушбу хонадонда ҳашар уюштиришиб, оилага ташкилот томонидан моддий ва маънавий ёрдамини кўрсатдилар.
Жорий йилнинг 1 май куни эрта сахарда Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги сув омбори тўғони ўпирилиши туфайли вилоятнинг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидаги содир бўлган фавқулодда вазият туфайли жами 24 та маҳалладан 70 мингга яқин фуқаро зудлик билан хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди. Уларнинг барчасига ҳукумат томонидан зарур шароитлар яратилиб, озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа маҳсулотлар етказилди. Фалокат рўй берган кунинг ўзидаёқ Ўзбекистон ҚЯОЖ Сирдарё вилояти ташкилоти офатларда ҳаракат қилувчи команда аъзолари ФВВ вазирлиги қутқарув хизматлари ва Миллий гвардия ходимларига ёрдам бериб, “Юртдош”, “Қўрғонтепа”, “Дўстлик” маҳаллаларидан фуқароларнинг эвакуация қилишда бевосита иштирок этишди. Жабр кўрган сирдарёликларга ёрдам кўрсатиш мақсадида юртимиз бўйлаб хайрия акциялари ўтказилди ва бу акцияларда давлат ва нодавлат ташкилотлари иштирок этди. 8 май куни Жамиятнинг Тошкент вилоят ташкилоти Ангрен ва Олмалиқ туман бўлинмалари ижрочи директорлари ҳамда волонтёрлар томонидан талофат кўрган аҳолига ёрдам кўрсатиш мақсадида Сардоба туманига гуманитар ёрдами етказилиб, Пахтаобод шаҳарчасидаги кўп қаватли уйларга ва 3-чи мактабгача таълим муассасасига жойлаштирилган фуқароларга топширилди.
Ўзбекистон ҚЯОЖ мурожаати билан Наманган, Самарканд, Бухоро, Сурхондарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ташкилотлари ва бўлинмалари Сардоба фожиасидан жабрларган фукаролар учун жами 9,5 млн. сўм молиявий маблағни жамиятнинг республика ижро аппарати ҳисоб рақамига ўтказдилар. Ушбу маблағга қўшимча Ўзбекистон ҚЯОЖ ҳисобидан 17 млн. сўм ажратилди ва харид қилинган санитар-гигиеник воситалар, уй-рўзғор ва хўжалик товарлари, болалар аравачалари, биотуалетлар, кийим-кечаклар 5 ва 29 май кунлари жамиятнинг Сардоба туман бўлинмасига бевосита етказилди ва жабрланган фуқароларга тарқатилди. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан ташкил этилган “Салом Сардоба, биз биргамиз!” хайрия акцияси доирасида Ўзбекистон ҚЯОЖ ижро аппарати томонидан жабрланган аҳоли учун 100 матрас, 100 ёстик, 500 ёпинғичлар, 100 жуфт резина этиклар ва турли ҳил гигиена воситалари топширилди. Жами ушбу хайрия ишларга Жамият томонидан 27,5 млн. сўм сарфланди.
Жабр кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш мақсадида 4 сентябрь куни Сардоба тумани Юртдош” ва “Дўстлик” маҳаллаларининг кам таъминланган ва ногирон фуқароларига ЎҚЯОЖ Ижро аппарати томонидан ЎҚЯОЖ ҳамда Германия Қизил Хочи билан ҳамкорликда амалга оширилаётган дастур доирасида 70 та кроватлар жамланмаси ва матраслар, шунингдек, 70 тадан юз ва ҳаммом сочиқлари жамланмаси тарқатилди.
2020 йилнинг сентябрь-октябрь ойлари давомида Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой жамиятлари Халқаро Федеацияси ва ЮНИСЕФ томонидан “Фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш ва зилзила юз берганда гендер сиёсатини инобатга олган ҳолда ҳаракат қилиш” номланган онлайн тренинги ўтказилди. Мазкур тренингда ЎҚЯОЖ фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш бўлими бошлиғи А.Ю.Эргашев ва ЎҚЯОЖ тиббий-ижтимоий бўлими бошлиғи С.М.Умаровлар иштирок этишди ва уни муваффақиятли тугатиб сертификатлар билан тақдирландилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги “Фавқулодда вазиятлар тузилмаларининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4276 сонли қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”га мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 24 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 242 сонли қарори асосида янги норматив-хуқуқий хужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиши белгиланган. Янги ишлаб чиқилаётган қарорнинг лойиҳасини тайёрлашда ЎҚЯОЖ фаол иштирок этдиб ўзиниг таклифларини берди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил 26 август куни 515 сонли “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш Давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” ги Қарори имзоланди ва унда Жамиятга юклатилган вазифалар белгилаб берилди.
11-12 ноябрь кунлари “Инсонийлик” ўқув-услубий марказида Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой жамиятлари Халқаро Федерацияси томонидан молиялаштирилаётган дастур асосида “Ўзбекистон ҚЯОЖнинг фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш ва уларда ҳаракат қилиш режаси”ни ишлаб чиқиш мавзусига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Семинарда барча вилоят ташкилотларидан ФВга тайёргарлик кўриш бўйича мутахассислар иштирок этди. Семинар иштирокчилари томонидан “Ўзбекистон ҚЯОЖнинг ФВларга тайёргарлик кўриш ва уларда ҳаракат қилиш режаси” лойиҳаси муҳокама қилиниб, уни шакллантириш учун тегишли таклифлар билдирилди. Берилган таклифларни инобатга олган ҳолда “Ўзбекистон ҚЯОЖнинг фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш ва уларда ҳаракат қилиш режаси” ишлаб чиқилди ва 25 декабрь куни Жамият раҳбарияти томонидан тасдиқланди.
Булардан ташқари “Ўзбекистон ҚЯОЖнинг 2020-2025 йилларда Стратегик ривожланиш режаси”га мувофиқ “Ўзбекистон ҚЯОЖнинг 2020-2025 йилларда табиий офатлар хавфини камайтириш Стратегияси” ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.
Ўзбекистон ҚЯОЖ Тошкент шаҳар ташкилотининг икки нафар ходими ФВВ Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институтида масофавий тарзда малака ошириш курсларини муваффақиятли тугатиб октябрь ойида гувоҳномалар олишди.

Download 264 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling