Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан ФВга тайёргарлик кўриш бўйича фаолият, 2019 йилда 5 йил муддатга, шартнома имзоланган ва шу хужжат асносида ҳамкорлик юритилмоқда.
ЎЗБЕКИСТОН ҚЯОЖ ТАШКИЛОТЛАРИНИ
ТАШКИЛИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ
Миллий Жамият минтақавий/вилоят ташкилотлари, шахар/туман бўлинмаларини ташкилий мустахкамлаш, салоҳиётини кўтариш борасида фаолият амалга ошириб келинмоқда. Шу жумладан:
1.2020 йил январь ойига навбатдаги ХХII Қурултойига тайёргарлик ишлари ўз ниҳоясига етди.
Барча минтақавий/вилоят ташкилотларида ҳисобот сайлов конференциялари ўтказилди. Ушбу конференциялар:
- ташкилотлар фаолиятни тахлил этиб, янги вазифалар белгилади;
- Уставга киритилиши лозим бўлган ўзгартишлар мухокама қилинди;
- Ташкилот Раислари, Кенгаш ва Раёсат, Тафтиш комиссияси аъзолари сайланди;
- Миллий Жамиятнинг навбатдаги ХХII Қурултойига белгиланган квота бўйича делегатлар сайланди.
Ўтказилиши режалаштирилган навбатдаги Қурултойда “Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг 2021-2025 йилларга стратегик ривожланиш режаси”, шунингдек жамият Уставига баъзи ўзгартишлар киритилиши долзарб бўлиб турибди. Ушбу хужжатлар лойиҳалари тайёрланди ва Қурултой делегатлари эътиборига тақдим этилади.
Ўзбекистон ҚЯОЖнинг амалдаги Устави 2006 йилда қабул қилиган ва 2010 йил ХХ Қурултойда ўзгартишлар киритилган. Ўзбекистон ҚЯОЖнинг амалдаги ушбу Устави Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой жамиятлари Федерацияси, Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг Устав Комиссияси томонидан юқори баҳоланиб, барча Миллий Жамиятлар учун намунавий Устав сифатида тавсия этилган эди.
2017-2020 йиллар давомида мамлакатимизда жуда катта инқилобий ўзгаришлар бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуслари билан олиб борилаётган ислоҳотлар, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”, охирги йилларда қабул қилинган: “Ижтимоий шериклик тўғрисида”, “Ёшлар сиёсати тўғрисида”, “Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ва Қонуности хужжатларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Мамлакатни демократик янгилаш жарёнида фуқаролик жамияти институтлари ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Фармонидан келиб чиқадиган вазифалар жамиятнинг Уставида ўз аксини топиши долзарб масала бўлиб турибди.
Ушбу омиллар билан бир қаторда Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой жамиятлари Федерацияси, Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг Устав Комиссияси томонидан билдирилган таклифлар ҳам, Жамият Уставида акс эттирилиши мақсадга мувофиқдир.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шахар, Темир йўллар минтақавий ташкилотлари конференциялари Уставга ўзгартишлар ва стретегик режа лойиҳаларини мухокама этиб таклифларини юбордилар. Юборилган таклифлар Устав комиссияси томонидан ўрганилди ва лойиҳалар матнга киритилди. Ўзбекистон ҚЯОЖ Устав комиссияси қуйи ташкилотлардан юборилган таклифларни, шунингдек ХҚХҚ, ҚХ ва ҚЯО жамиятлари Қўшма Комиссияси юборган таклифларни Устав матнига киритди, Устав лойиҳаси ва Жамиятнинг “21-25 Стратегик режаси” лойиҳаларини Қурултойга олиб чиқиш таклиф этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |