IМиллий моделдан фарқ қилиши Ички ва ташқи муҳит таҳлили
Фаолият самарадорлигини бошқариш
Download 43.34 Kb.
|
Миллий моделдан фарқ қилиши
- Bu sahifa navigatsiya:
- Халқаро менежмент хусусиятлари Халқаро менежмент ва солиштирма менежмент
Фаолият самарадорлигини бошқаришХодим фаолиятининг муваффақияти, ютуқлари ва оқилона баҳоланиши ташкилот фаолияти самарадорлигини бошқаришда Европа ёки Шимолий Америка мамлакатларининг исталган бири учун биринчи даражали рол ўйнаши исбот талаб қилмайди. Бироқ агар Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари, Ҳиндистон, Хитой ёки Японияга мурожаат қиладиган бўлсак, бу ерад вазият умуман бошқача, чунки самарали ишлашнинг кучли мотиваторлари сифатида шахсий ютуқ ва шахсий муваффақиятларнинг роли бу ерда анча паст. Бу ҳолатда биз масалани чуқурроқ кўриб чиқмаймиз: агар, ҳинд маданият стереотипи хақида гапирадиган бўлсак, бу ерда ички ютуқ ёки шахсининг камол топиши каттароқ роль ўйнайди; япон маданиятида шахсий ютуқларнинг ўрни ходимнинг гуруҳ муваффақиятида иштирок этишидин кўра анча пастроқ. Битта нарса тушунарлики, агар халқаро менежер турли маданият шароитларида бир хил воситалар билан ишлашга ҳаракат қилса, қатор ҳолларда у олган натижалар самаралидан анча узоқ бўларди. Халқаро менежмент хусусиятлари Халқаро менежмент ва солиштирма менежментБиз халқаро менежментнинг локал муаммоларини кўриб чиқдик ва энди бу қисмнинг асосий хулосасини ифодалаймиз – халқаро менежмент асосий хусусиятлари у ёки бу жиҳатдан миллий ва кўпмиллий жамоаларнинг бу маданият ушбу тоифага кенг маънода берадиган нарсаларни бошқаришда ҳисобга олиши ва фойдаланиши ҳисобланади. Бу, ўз навбатида, маданият феноменини солиштирма нуқтаи назардан ҳар томонлама ўрганиш, маданият константаларининг имконият ва чекловларини таҳлил қилиш ва баҳолаш — халқаро менежмент муваффақиятга эришишининг мутлоқларидир. Бошқача қилиб айтганда, солиштирма менежмент бошланадиган барча нарсани халқаро менежментнинг методлолгик базаси деб ҳисоблаш керак. Бу маънода халқаро менежментни ўрганаётган ҳар бир киши солиштирма менежмент асосларини параллел равишда ўзлаштириши, яъни масаланинг методологияси билан яхши таниш бўлиши лозим. Халқаро менежмент тоифасининг миллий менежментдан ягона принципиал фарқи – маданиятнинг таркибий қисмларини жиддий ҳисобга олиш зарурати нуқтаи назаридан асосий тавсифи ана шундай. Download 43.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling