“Ҳимояга рухсат этилди” Кафедра мудири Х. М. Вапоев
Портландцемент клинкери ишлаб чиқаришда хом ашё материаллари
Download 0.94 Mb.
|
Unumdorligi 775000 tonna sement ishlab chiqarish tegirmonini hisoblash
1.3. Портландцемент клинкери ишлаб чиқаришда хом ашё материаллари
Портландцемент клинкери ишлаб чиқаришда хом ашё сифатида таркибида кальций карбонат кўп бўлган карбонат жинслар ва таркибида кремний оксид, алюминий оксид ҳамда темир оксид бўлган гиллар, шунингдек, гил ва кальций карбонатнинг табиий аралашмалари (мергеллар) ишлатилади. Кейинги йилларда портландцемент ишлаб чиқаришда гилни бутунлай ишлатмаслик ёки қисман ишлатиш мақсадида, нордон ва асосан домна шлаклари, нефелин чиқиндиларидан фойдаланилмоқда. Шунингдек, гипс ёки ангидридни гил билан аралаштириб, портландцемент, сульфоцемент ва SO2 гази олишнинг комплекс технологияси ишлаб чиқилган. Бу технология сульфат кислота кам ишлаб чиқариладиган мамлакатларда йўлга қўйилган. Гил сувда осонгина ивиб, бўшашиб кетадиган майда дисперс иккиламчи тоғ жинсларидан иборат. Улар битта коннинг ўзида минералогик ва гранулометрик (донадорлик) таркиби жихатдан жуда хилма-хил бўлиши билан фарқ қилади. Кўпинча гил таркибида кўп миқдорда тоғ жинслари, уларнинг синиқ парчалари — шағал, қум ва тош ҳолидаги дағал қўшилмалар бўлади . Шунинг учун уларни олдиндан яхшилаб саралаб олиш зарур. Гиллнинг минералогик таркиби-асосан сув, алюмосиликатлар ва кварцдан иборат. Гилларнинг кимёвий таркибида асосан учта оксид бор: кремний оксид (60-80%), алюминий оксид (5…20%) ва темир оксид (3…15%). Гилда оз миқдорда карбонат тузлари ҳолида кальций ва магний оксидлари учраши мумкин. Лекин гилларнинг баъзи турларида кальций оксид 25% гача, магний эса 3% гача бўлади (буларга сланец, лесслар мисол бўлади). Кимёвий соф кальций карбонат таркибида 56% СаО ва 44% СО2 бўлади. Бироқ, табиатда фақат кальций карбонатдан иборат соф оҳактошлар кам учрайди. Портландцемент ишлаб чиқаришда ишлатиладиган оҳактошлар таркибида СаО дан ташқари қумтупроқ (8% гача), гилтупроқ (2% гача), темир оксидлар (1% гача), магний оксид (2% гача) ва SO3 (1% гача) бўлиши мумкин. Мергеллар гилсимон моддалар ва жуда майда кальций карбонат заррачаларининг табиий аралашмасидан иборат чўкинди тоғ жинси ҳисобланади. Мергеллар борлигига қараб, мергель оҳактош (90…95% СаСО3), оҳактош карбонат мергель (20…90% СаСО3) ва мергель (50…70% СаСО3) га бўлинади. Тахминан 65% СаСО3 ва 25% гилдан ташкил топган мергеллар жуда қимматбаҳо хом ашё ҳисобланади. Бундай мергель куйдирилгандан сўнг кимёвий таркиби бўйича клинкерга ўхшаб кетади. Шунинг учун уни ишлатиш билан портландцемент ишлаб чиқариш схемаси анча соддалашади. Таркибидаги СаСО3 миқдори бўйича сунънй тайёрланган хом ашё аралашмасига мос келадиган мергеллар цемент саноатида «натурал» деб аталади. Баъзи мергеллар зич структурали ва мустаҳкам бўлса, бошқалари бўр сингари юмшоқ ва пўк бўлади. Download 0.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling