1-расм. Сеператорли шарли тегирмон:
1-қувурлар, 2- юклаш варонкаси; 3- тегирмон барабани; 4- тўсиқ; 5- диск; 6- панжара; 7- элак; 8- чиқиш қувури; 9- парраклар.
2-расм. Шарли тегирмон:
1- барабан; 2- подшипник; 3 ва 4-цаплар; 5- шарлар.
Жағли майдалагичлар
Жағли майдалагичлар цемент ишлаб чиқариш корхоналарида қаттиқ ва ўрта қаттиқликдаги материалларни йирик ва ўрта бўлакларда майдалаш учун биринчи ва иккинчи босқич майдалаш жараёнида қўлланилади. Оддий ва мураккаб ҳаракатли жағли майдалагичларни кесимдаги тасвириникинематик схемаси 3-расмда келтирилади. Жағли майдалагичларкинематик хусусиятлари жиҳатидан ҳаракатланувчи жағ траекторияси бўйича асосан қуйида келтирилган икки таснифли гуруҳда ишлаб чиқарилади:
-оддий ҳаракатланадиганқўзғалувчан жағли майдалагичлар, бунда майдалагични қўзғалувчан жағига тирсакли эксентрик вали ва кривошип шатунидан иборат бўлган кинематик занжир орқали айланма ҳаракат қайтма –илгариланма тарзида узатилади, яъниқўзғалувчан жағ нуқталарининг ҳаракат траекторияси айлана ёйининг бир қисмини ташкил қилади. (3–расм, а);
-мураккаб ҳаракатланадиганқўзғалувчан жағли майдалагичлар, бунда майдалагични қўзғалувчан жағи, тирсакли эксентрик вали ва кривошип шатуни ягона кинематик жуфтликни ҳосил қилиб ҳаракатланади, яъни қўзғалувчан жағ нуқталарининг ҳаракат траекторияси ёпиқ эгри чизиқ бўйлаб ҳаракат қилади, аксарият ҳолларда у элиписсимон траектория бўйлаб ҳаракат қилади (3–расм,б). Жағли майдалагичларбир биридан майдаланадиган матерал юкланадиган кириш тирқиши ва майдаланган материал чиқиб кетадиган чиқиш тирқишининг ўлчамлари билан фарқланади.Жағли майдалагичларнинг кириш тешиги ” тирқиши” иборасидан қулайроқ фойдаланиш мақсадида бу иборани бундан кейин эзиш камерасининг ” чакаги ” ва майдаланган материал чиқиб кетадиган чиқиш тешигиниэса ” тирқиш ”деб атасак мақсадга мувофиқ бўлади. Жағли майдалагичлар чакагинингўлчами 100x150 мм бўлганида тирқишўлчамининг эни эса 25 мм ваундан ортиқроқ бўлади, чакагнингўлчами 1500x2100 мм бўлганида тирқишэса300 мм ўлчамдаги андозада тайёрланади. Майдаланадиган материалнинг энг катта бўлакларининг ўлчамлари майдалагич чакагиўлчамларини тахминан 80 -85 % -ни ташкил қилиши, яъни ундан 15 –20 % кичикроқ бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |