“Ҳимояга рухсат этилди” Кафедра мудири Х. М. Вапоев


Тўғриловчи қўшилмалар ва ёқилғи


Download 0.94 Mb.
bet5/14
Sana17.06.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1547323
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Unumdorligi 775000 tonna sement ishlab chiqarish tegirmonini hisoblash

Тўғриловчи қўшилмалар ва ёқилғи. Икки асосий ташкил этувчи оҳактош ва гил нисбатини ўзгартириш билан талаб қилинган кимёвий таркибдаги клинкер олиш ҳамма вақт қулай бўлавермайди. Шу­нинг учун кўпинча учинчи, баъзан эса тўртинчи компонент тарки­бида клинкер оксидларидан бирининг миқдори кўп бўлган тўғриловчи қўшилмалар қўшишга тўғри келади.
Хом ашё аралашмасига таркибида SiO2 қумтупроғи кўп бўлган моддалар (трепел, опока, диатомит) қўшиб кўпайтирилади. Хом ашё аралашмаси таркибида темир оксид етишмаса, колчедан куйинди қўшилади.
Сергил гилтупроқлар қўшиш натижасида клинкер таркибидаги гилтупроқ ҳам кўпаяди.
Карбонат жинслар, гил ва тўғриловчи қўшилмалар клинкер ишлаб чиқариш учун зарур хом ашё ҳисобланади. Портландце­мент тайёрланаётганда эса, юқорида айтиб ўтилганидек, клинкер гипс ва актив минерал (гидравлик) ёки инерт қўшилмалар билан бирга майдалаб туйилади. Гипс қўшилмаси сифатида икки молекула сувли гипс-CaSO4.2H2O, яъни гипс-тош ишлатилади. Гипс-тош қурилиш гипсини тайёрлашда хом ашё ҳисобланади.
Ёқилғи. Ҳом ашё материалларини куйдириш учун қаттиқ, суюқ ва газ симон ёқилғи ишлатилади. Суюқ ва газсимон ёқилғи энг яхши ёқилғи ҳисобланиб, уларни ёққанда кул ҳосил бўлмайди. Қаттиқ ёқилғидан фойдаланганда кули клинкер таркибига қўшилиб кетади ва у клинкернинг фақатгина кимёвий таркибини ўзгартирибгина қолмай, балки клинкер таркибидаги магний оксид ва SO3 миқдорини ҳам кўпайтириб юборади.
Шунинг учун хом ашё аралашмасини ҳисоблаётганда ёқилғидан қанча кул ҳосил бўлиши ва кулнинг кимёвий таркиби ҳисобга олиниши керак.
Газсимон ва суюқ ёқилғи ишлатилса ишлаб чиқариш анча соддалашади, куйдириш режими, клинкернинг сифат кўрсаткичлари қатъий барқарорлашади. Қаттиқ ёқилғи ишлатганда эса бунга эришиш қийин.
Айланма печлар билан жихозланган цемент заводларида суюқ ёқилғи сифатида 30…350С паст температурада қотиб қоладиган серпарафин мазут ишлатилади. Мазут печга 2,5 МПа гача босим остида форсункалар билан пуркаб узатилади. Мазут суюқлиги унчалик қовушоқ бўлмагани тақдирдагина у форсункага яхши пуркалади. Мазутнинг қовушоқлигини камайтириш учун у 60…800С температурагача қиздирилади.
Цемент саноатида газсимон ёқилғи сифатида табиий газ иш­латилади.
Газсимон ёқилғини ишлатиш печлар унумдорлигини оширади, ёқилғи сарфини 5% гача, электр энергияси сарфини эса 10% гача камайтиради, меҳнат унум­дорлигини 7….10% оширади. Бироқ табиий газ ҳамма ерда ҳам бўлавермайди, суюқ ёқилғидан фойдаланиш эса қимматга тушади. Шунинг учун кўпгина заводлар қаттиқ ёқилғида ишлайди.
Клинкер куйдирилганда тошкўмир, антрацит, кўнғир кўмир ва ёқувчи сланец ишлатилади.
Қаттиқ ёқилғи айланма печга кукун ҳолида юборилади. Ёқилғи кукун ҳолига келгунча майдаланганда зарраларининг ёниш жараёни тезлашади ва жуда майда дисперс кул ҳосил бўлади. Зарралар йирик бўлса ёқилғи батамом ёниб улгурмайди ва қисман чала ёнган ҳолда клинкер билан чиқиб кетади. Натижада куйди­риш температураси ҳам, печнинг фойдали иш коэффициенти ҳам пасайиб кетади.
Майда дисперс кул ҳосил қилиш яна шунинг учун зарурки, кул қанча майда бўлса, клинкер уни батамом сингдириб олади ва кул унда текис жойлашади. Ёқилги 009 номерли элакда 8…10% қолдиқ қоладиган даражада майдалаб туйилиши керак.
Серкул ёқилги жуда майда туйилиши зарур. Заводга келган ёқилғи кўпинча анча нам бўлади. Шунинг учун у бир марта қуритиб олинади. Ёқилғини қуритиш туяётган вақтда ёки туйишдан олдин бажарилади. Бир йўла ҳам туйиб, ҳам қуритиш энг фойдали ва унумли усулдир.



Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling