“Ҳимояга рухсат этилди” Кафедра мудири Х. М. Вапоев
Download 0.94 Mb.
|
Unumdorligi 775000 tonna sement ishlab chiqarish tegirmonini hisoblash
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ
- Умумий қоидалар
Жами иссиқлик миқдори:
Q1=QCaO + QCO2 – QCaCO3 =435100 +393510 –1206000 = -16390 кДж/кмоль. Парчаланиш даражаси эътиборга олинса. Q2=Q1 = (-187390) 0,95 = - 158520кж/кмоль Яъни шунча иссиқлик 100 кг ёки 1 кмоль оҳактошни куйдириш учун кеарк экан, яъни реакция эндотермик. 4. ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ 4.1 Техника хавфсизлиги Технологик жараённи ҳавфсизлик даражасини аниқлаш учун физик-кимёвий параметрлар босим , даража ва модданинг концентратсияси муҳим аҳамиятга эга. Тиомочевина ишлаб чиқариш жараёни узулуксиз бўлади . Техника ҳавфсизлиги ва саноат санитаряси муҳим назариядан узулуксиз ишлаб чиқариш катта қулайликларга эга хом ашёни доимий юклаш ва таёр маҳсулотларни тушуриш зарурияти бўлмайди, шунинг учун улар билан ишчиларнинг алоқаси ва чанг, газ, буғларининг атмосфера чиқими йўқолади . Узулуксиз жараён тенг меёрилиги , давомилиги билан ажралиб туради, бу эса технологик параметрларни доимий назорат қилиш заруриятидан халос этади. Яна хизмат қиладидиган одамлар томонидан ҳато қилиш имкониятини камайтиради. Жараённи доимийлиги туруб қолувчи зоналарни пайдо бўлиши , жойлардан қизиб кетиш хавфини камайтиришга олиб келади, концентратсиясини кўтарилмаслиги бошқа реаксияларнинг пайдо бўлиши ва технологик жараённи бузилишини олдини олишга ёрдам беради[4,16]. Умумий қоидалар Анорганик кислота ва ишқорлар ишлатиладиган ишлаб чиқариш цехлари, участкалари ва ташқи қурилмаларнинг хавфли зоналарида кўринарли жойларда давлат стандартларига мувофиқ тайёрланган хавфсизлик белгилари осиб қўйилади. Операторларнинг иш жойларида қувурлар, блоклар ўртасидаги ва блоклар ичидаги арматуралар, назорат, ўлчов ва автоматлаштириш функционал схемалари белгиланган ишлаб чиқариш технологик схемаси осиб қўйилади. Аппаратлар (идишлар) цех технологик схемасида, лойиҳада ва регламентда бир хил рақамланиши ва ускуналарга туширилган рақамларга тўғри келиши керак. Ушбу Қоидалар жорий этиладиган ишлаб чиқаришлардан фойдаланиш билан боғлиқ ходимлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2000 йил 6 июндаги 300-сонли буйруғига мувофиқ ўрнатилган тартибда ишга қабул қилинаётганда дастлабки тиббий кўрикдан, кейин эса даврий тиббий кўриклардан ўтишади. Ходимлар Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Вазирлиги 16.04.2009 йилдаги 13-3/Б-сонли «Кимё ишлаб чиқариши ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг Намунавий меъёрлари» га мувофиқ ўрнатилган тартибда якка тартибда ҳимояланиш воситалари билан таъминланади. Анорганик кислота ва ишқорлар ишлатиладиган ташкилотларнинг ходимларини тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тартиби «Ўзкимёсаноат» ДАК корхоналари ва ташкилотларида ишловчиларни хавфсизлик техникаси бўйича инструктаждан ўтказиш, ўқитиш ва билимларини текшириш тартиби тўғрисида низом» РҲ-003-06 (16.12.2006 й.) га мувофиқ белгиланади. Анорганик кислота ва ишқорлар ишлатиладиган янги қурилаётган ишлаб чиқариш объектлари селитеб зона, ҳудуднинг сейсмиклиги ҳамда бошқа табиий ва техноген омилларнинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига мувофиқ жойлаштирилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2003 йил 6 октябрда тасдиқланган Тартибга мувофиқ меҳнат шароити зарарли ишларда бевосита банд бўлган ходимларга бепул сут ёки унга тенглаштирилган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари берилиши лозим. Кислота ва ишқорлар ишлатиладиган технологик жараёнларни назорат қилиш ва бошқариш бошқарув хонасида жойлашган оператор иш жойидан туриб амалга оширилиши, бунда жараён хавфсизлигини белгилаб берувчи технологик параметрларни назорат қилиш ва уларни бошқариш, аварияолди ва авария вазиятлари сигнализацияси воситаларини ускуна жойлашган жойда ва оператор (хонасида) ҳам ўрнатилиши керак. Технологик параметрлар (сарф, босим, ҳарорат) ни ўлчаш ва тартибга солиш ишчи муҳитда коррозияга чидамли ёки унинг таъсиридан ҳимояланган техник қурилмалар ёрдамида амалга оширилади. Ўрнатилган тартибда аттестациядан ўтказилмаган, шунингдек қиёслаш муддати ўтган назорат-ўлчов асбоблари ва автоматлаштириш воситаларидан фойдаланиш рухсат этилмайди. Ўлчаш, автоматизация воситаларига техник хизмат кўрсатилиши, бош муҳандис (техник раҳбар) тасдиқлаган, техник хизмат кўрсатилиши бўйича мажбурий ишлар рўйҳатига асосан амалга оширилади. Техник хизмат кўрсатилишида олиб борилгаётган барча ишлар ҳақида тезкор (оператив) журналга ёзиш амалга оширилади. Назорат қилиш, бошқариш, сигнализация ва аварияга қарши ҳимоя тизимлари носоз ёки ўчирилган технологик жараёнларни олиб бориш ва ускуналарни ишлатиш рухсат этилмайди. Истисно ҳолларда, узлуксиз жараёнлар учун ташкилот техник раҳбарининг ёзма рухсатномаси билан айрим параметр бўйича ҳимояни фақат кундузги сменада қисқа муддатда ўчириб қўйиш рухсат этилади. Бунда технологик жараён ва ишларни бажариш хавфсизлигини таъминловчи ташкилий-техник тадбирлар ва ишларни ташкил этиш лойиҳаси ишлаб чиқилади. Узиб қўйиш давомийлиги ишларни ташкил этиш лойиҳасида белгиланади. Бундай ҳолларда аварияолди сигнализациясини узиб қўйиш рухсат этилмайди. Технологик жараёнларни автоматик бошқариш тизимларида қўлда деблокировка қилиш рухсат этилмайди. Кислота ва ишқорлар сақланадиган идишлар чегаравий сатҳ қийматлари сигнализациясига эга суюқликларнинг сатҳини ўлчаш, назорат қилиш ва тартибга солиш воситалари ва белгиланган чегаравий сатҳга етганда уларни идишга узатилишини автоматик тарзда узиб қўядиган воситалар ёки суюқликнинг ортиқча қуйилишига йўл қўймайдиган бошқа воситалар билан жиҳозланган бўлиши керак. Кислота ва ишқорлар ишлатиладиган ишлар олиб бориладиган хоналарда ҳавонинг ҳолатини мунтазам назорат қилиш йўлга қўйилган бўлиши керак. Фойдаланиш шароитларига кўра кучли таъсир кўрсатадиган кислота ва ишқор буғлари ажралиб чиқадиган хоналарда йўл қўйиладиган чегаравий концентрация (ЧЙҚК) меъёрдан ошганлигини билдирувчи сигнализация билан бирга уларнинг ҳаводаги миқдорини автоматик назорат қилиш таъминланган бўлиши керак. Кўрсатилган хоналарда ЧЙҚК меъёрдан ошиб кетганда қуйидагилар ишга тушиши керак: а) бошқарув хонасида ва жойда ёруғлик ва товуш сигналлари; б) зарур ҳолларда атмосферага чиқариладиган зарарли моддаларни ютувчи авариявий тизим билан блокировка қилинган авария вентиляцияси. Фойдаланиш шароитларига кўра ишчи ҳудуд ҳавосига кучли таъсир кўрсатадиган кислота ва ишқор буғлари ажралиб чиқиши мумкин бўлган очиқ майдончаларда жойлашган омборхоналарда, қуйиш-тушириш пунктларида ЧЙҚК меъёрдан ошганлигини билдирувчи сигнализацияли автоматик назорат кўзда тутилиши лозим. Кўрсатилган жойларда ЧЙҚК меъёрдан ошиб кетганда бошқарув хонасида ва жойда ёруғлик ва товуш сигналлари ишга тушиши керак. Бунда барча газланганлик ҳолатлари асбоблар ёрдамида қайд этилиши керак. Датчикларнинг сезувчанлик чегараси, уларнинг сони ва жойлашиши лойиҳада белгиланади ва асосланади. Ишлаб чиқариш хоналари, кислота ва ишқорлар ишлатиладиган жойлар икки тарафлама баланд овозли ва (ёки) телефон алоқаси билан таъминланган бўлиши керак. Кислота ва ишқорларни сақлаш Белгиланган мақсадига кўра кислота ва ишқор омборлари қуйидаги турларга ажратилади: а) кислота ва ишқорларни вагон-цистерналарда оладиган истеъмолчи ташкилотларда кислота ва ишқорларнинг резервуарлардаги сарф омборлари; б) ташкилотнинг кислота ва ишқорлар етказиб бериладиган вақтлар оралиғидаги жорий эҳтиёжлари учун зарур миқдорларда сақлаш учун мўлжалланган кислота ва ишқорларнинг таралардаги сарф омборлари. Корхона ёки ташкилот ҳудудида бир вақтда сақланадиган суюқ кислота ва ишқорларнинг миқдори минимал бўлиши ва лойиҳада асосланиши керак. Корхона ёки истеъмолчи ташкилот учун суюқ кислота ва ишқорларнинг йўл қўйиладиган миқдори ҳар қайси истеъмолчининг 30 суткалик эҳтиёжи миқдоридан ошмаслиги керак. Республиканинг узоқ туманларида жойлашган корхоналар, шунингдек кислота ва ишқорлар вагонларда етказиб бериладиган истеъмолчилар учун сақланадиган заҳира миқдорларининг «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси билан келишилган ҳолда лойиҳада асосланган оширилиши рухсат этилади. Тўкилган кислотанинг бир қисми қисқа муддат (1-3 минут) да атмосферага ўтиши натижасида булут (бирламчи булут) юзага келиши мумкин бўлган концентрацияланган кислоталар сақланадиган омборлар учун ўрнатилган тартибда тасдиқланган кимёвий хавфли объектлар ва транспортда содир бўлган авария (бузилиш) лар чоғида кучли таъсир кўрсатувчи заҳарли моддалар билан зарарланиш кўламини башоратлаш услубиёти бўйича хавфли ҳудуд радиуси ҳисоблаб чиқилади. Бирламчи кислота булути ҳосил бўлиши эҳтимоли ишлаб чиқаришда ишлатиладиган кислоталарнинг хоссалари асосида омбор лойиҳачиси томонидан белгиланади, ишлаб турган омборлар учун эса буни лойиҳани ишлаб чиққан ташкилот ёки тегишли ихтисосдаги экспертиза ташкилоти билан келишилган ҳолда корхоналарнинг ўзи белгилайди. Ҳисобий хавфли ҳудуд радиуси чегарасида турар жойлар, маданий-маиший мақсадлардаги объектларни жойлаштириш рухсат этилмайди. Бирламчи булут ҳосил қилиши мумкин бўлган кислота омборлари ҳудудида унинг ҳар қандай нуқтасидан кўриниб турадиган шамол йўналишини кўрсаткич ўрнатилган, газланганлик устидан автоматик назорат ва авариявий суюқлик чиқиши тўғрисида билдирувчи сигнализация билан таъминланган бўлиши керак. Кислота ва ишқорлар омбори ҳудудида омборнинг ишлаб чиқариш фаолиятига бевосита алоқаси бўлмаган объектларни жойлаштириш, бегона шахсларнинг бўлиши рухсат этилмайди. Кислота ва ишқорлар омборидан корхонанинг суюқ кислота ва ишқорлар истеъмоли билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш ва ёрдамчи объектларигача минимал масофа қурилиш меъёрлари ва қоидаларининг саноат корхоналари бош режаларига қўйиладиган талабларига мувофиқ ва хавфли ҳудуд радиусини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Ҳисобий хавфли ҳудуд радиусида жойлашган ишлаб чиқариш объектлари хавфли вазиятлар юзага келганлиги тўғрисида хабар берувчи тизим билан жиҳозланган бўлиши, ходимлар эса тегишли якка тартибда ҳимояланиш воситалари билан таъминланиши керак. Бирламчи кислота булути юзага келиши эҳтимоли бўлган янги лойиҳаланаётган кислота омборлари бошқа бино ва иншоотларга нисбатан пастроқ жойларда ва энг яқин жойлашган аҳоли пунктларига нисбатан асосий шамол йўналишларининг шамол эсадиган томонидан жойлаштирилиши керак. Кислоталарни сақлаш учун мўлжалланган пўлат омбор сарф идишлари уларга нам ҳаво ва намлик тушишига йўл қўймайдиган воситалар (қурилмалар) билан таъминланган бўлиши керак. Пойдеворларда ёки томёпмаларда ўрнатиладиган кислота ва ишқорлар ишлатиладиган технологик аппаратлар сиғими авария содир бўлганда максимал идишли битта аппаратдаги суюқлик учун етарли бўлган суюқликни ўтказмайдиган ва коррозияга чидамли поддонларда ёки бортли майдончаларда жойлаштирилиши керак. Ҳар қайси резервуарлар гуруҳининг ҳимоя тўсиғи баландлиги тўкилган суюқликнинг ҳисобий ҳажми сатҳидан 0,2 m баланд бўлиши керак. Поддонлар ва бортли майдончалар авария оқибатида тўкилган суюқликни четга чиқариш ва кейинчалик нейтраллаш учун стационар ёки кўчма қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши керак. Ташкилотнинг махсус канализациясига тушириш қурилмаси бўлмаган очиқ омбор поддонлари қўшимча тарзда ёғин-сочинлардан ҳимояланган бўлиши керак. Кислота ва ишқорлар резервуарларда сақланадиган омборлар учун суюқликларни ҳар бир резервуардан бошқа резервуарларга, махсус авария тизимларига ёки материали эвакуация қилинадиган маҳсулотга нисбатан коррозияга чидамли технологик қурилма ускуналарига бўшатиш имконияти таъминланиши керак. Барча ҳолатлар учун авариявий эвакуация тартиби ва шартлари авариявий вазиятларни локаллаштириш ва бартараф этиш режаси (АВЛБР) да белгиланган бўлиши керак. Кислота ва ишқорларни ишлатиш ва сақлаш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш хоналари ҚМҚ 2.04.05 «Иситиш, вентиляция ва конденсациялаш» га мувофиқ умумий ҳаво алмашинув вентиляцияси билан жиҳозланган бўлиши керак. Кислота ва ишқорлар тараларда сақланадиган (доимий иш жойларисиз) хоналарга кириш жойларида хонада газланганлик даражасининг ошганлигини билдирувчи ёруғлик сигнализацияси ва авариявий вентиляцияси қўшиш қурилмаси кўзда тутилиши лозим. Download 0.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling