«Ҳимояга рухсат этилсин»


III.  Ижтимоий меъёрларга мувофиқ хулқ-атворни шакллантиришга доир


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/25
Sana05.04.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1275697
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   25
Bog'liq
tryening mashg\'ulotlari

III. 
Ижтимоий меъёрларга мувофиқ хулқ-атворни шакллантиришга доир 
тренинг машғулотлари. Одатда, ўқувчилар ижтимоий меъёрларга асосланган хулқ-атвор 
кўникмалари билан аввалдан таниш, бироқ уларни янги шароитда намоён этиш 
малакаларини таркиб топтириш муҳим аҳамиятга эга. Мазкур мақсадга эришиш учун 
гуруҳ мураббийи ўқувчилар билан қуйидаги машғулотларни амалга ошириши мақсадга 
мувофиқ. 
1-тренинг машғулот. Тарбияли бўлиш нима дегани? 
Тренингнинг мақсади: ўқувчилар ўртасида мулоқотнинг мақбул муҳитини яратиш; 
уларни бошқа кишиларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишга ўргатиш.
“Фикрлар ҳужуми” учун саволлар:
1. Қандай хулқ-атвор меъёрларини биласиз (санаб берилади, устунча шаклида 
ёзилади)? 
2. Қайсиларини билмайсиз, аммо билишни истайсиз? 
3. Бу қоидаларни билиш осонми? 
4. Уларга риоя қилиш нима дегани: 
- расман, автоматик бажариш; 
- ҳамма вақт бир хилда, вазиятга боғлиқ бўлмаган ҳолда бажариш; 
- нима учун шундай қилиш кераклигини тушуниш; 
- уларни бажарганда қандайдир ҳисларни туйиш (мисол келтиринг); 
- ўйлаш, ниманидир тушуниш, билиш (?) – айнан нимани, Сизнингча? 


26 
5. Нима учун тарбияли бўлиш керак? Хулқ-атвор қоидалари нима учун мавжуд? 
Тренингнинг бориши: 
1. Дастлаб саволларга ўқувчилар индивидуал жавоб ёзишади. 
2. Сўнгра гуруҳларга бирлашиб, ўз жавобларини биргаликда муҳокама қилишади. 
3. Сўнг гуруҳларнинг жавоблари умумлаштириб, хулқ-атвор қоидалари тизими 
шакллантирилади.
Бу саволлар ўқувчини тарбия кўрганлик одоб қоидаларини расман бажариш эмас, 
балки: 
- кишилар ўртасида яшашнинг ва мулоқотнинг мақбул муҳитини яратиш; 
- бошқа кишиларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш воситаси; 
- ўзида маълум характер қирраларини ривожлантириш эканини тушунишга олиб 
келади.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling