«Ҳимояга рухсат этилсин»


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/25
Sana05.04.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1275697
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   25
Bog'liq
tryening mashg\'ulotlari

фақат бир киши.  Бу ўйин шундай номланади “Ҳамма – баъзилар – фақат мен”.
Ўйин шу тарзда давом этади. Бу ўйин ёрдамида ўқувчилар бир-бирлари ҳақида 
янги маълумотларни билиб олишга муваффақ бўладилар.  
“Қадр-қиммат туйғуси”. 
Тренингнинг мақсади: ўқувчиларда ўз-ўзини намоён этиш, ўз-ўзини баҳолаш ва 
бошқалар билан акс алоқага кириша олиш кўникмаларини шакллантириш. 
Материаллар: ватман қоғозлари, маркерлар. 
Тренингнинг бориши: 
1. Дастлаб барча ўқувчилар бир варақ қоғозга ўзининг алоҳида жиҳатлари 
рўйхатини тузишади.
2. Сўнг тренер уларнинг биридан ўзининг алоҳида жиҳатлари рўйхатини ўқиб 
беришни сўрайди.
3. Ўқувчи ўз рўйхатида ёзилганларини ўқиб бўлгач, тренер бошқа ўқувчилар 
орасидан мазкур ўқувчи ҳақида фикр билдиришларини сўрайди, яъни акс алоқа вазияти 
вужудга келтирилади.
Ўқувчилар акс алоқа жараёнида қуйидагиларга риоя қилишлари шарт: 
1) акс алоқани Сиздан бирор ўқувчи ҳақида сўрашганларидагина беринг; 
2) фикр ва туйғуларингиз ҳақида гапираётиб, уларни келтириб чиқарган аниқ сўз 
ва хатти-ҳаракатларни тилга олиб ўтинг;  
3) бошқани хафа ёки ҳақорат қиладиган тарзда гапирманг;  
4) баҳо берманг; 
5) маслаҳат берманг: “Сенинг ўрнингда бўлсам,…”, “Сен … қилишинг керак” 
каби жумлаларни ишлатманг. 


25 
4. Мазкур вазият сўнгги иштирокчи ўз рўйхатида ёзилганларини ўқиб бериб, унга 
акс алоқа кўрсатилгунига қадар давом этади. 
“Проектив расм”. Ҳаммадан 2 та расм ишлаш сўралади: “мен қандайман” ва “мен 
қандай бўлишни истайман”. Расм ишлашга беш дақиқа ажратилади. Расмлар 
имзоланмайди. Расмнинг техник жиҳатлари муҳим эмас. Ҳамма расмлар хона ўртасида 
ёйилади. Кейин биттаси танлаб олинади. Ҳаммага кўринадиган қилиб қўйилади. Кейин 
ҳамма навбат билан нимани кўраётганини айтади. У ерда нима чизилгани ва нимани ҳис 
қилганини, расм ишлаган киши, унингча, ўзини қандай кўраётгани ва қандай кўришни 
истаётгани(нимани ўзгартирмоқчи экани) ҳақида гапиради. Ҳамма навбат билан гапиради. 
Бунда муаллиф ўзини таништирмайди. Ҳамма хоҳловчилар гапириб бўлгач, расм 
муаллифини топишга уриниб кўриш мумкин. Кейин муаллиф ўзини танитиб, расмида 
нимани ифода этмоқчи бўлганини тушунтиради, ўзига ёққан репликаларга жавоб 
қайтаради. Муҳокама чоғида кимнинг талқини муаллифларга кўпроқ ёққанини айтиб 
ўтилади. 

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling