Имтиҳон дастури


V. МАЪНАВИЙ ВА МАЪРИФИЙ СОҲАЛАРДА ИСЛОҲОТЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ


Download 143.5 Kb.
bet7/11
Sana02.04.2023
Hajmi143.5 Kb.
#1319888
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
dotsentlikka imtihon dasturi Янги программа. 01.12. 2021.

V. МАЪНАВИЙ ВА МАЪРИФИЙ СОҲАЛАРДА ИСЛОҲОТЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ
Маънавий янгиланиш: имконият ва истиқболлар
Жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи - маънавиятдир. Маънавият – инсонлар ўртасидаги ўзаро ишонч, ҳурмат ва эътибор, халқ ва давлат келажагини биргаликда қуриш йўлидаги эзгу интилишлар, ибратли фазилатлар мажмуаси эканлиги. Маънавият – жамиятдаги барча сиёсий-ижтимоий муносабатларнинг мазмуни ва сифатини белгилайдиган пойдевор. Глобаллашиб бораётган ва маърифий соҳада турли таҳдидлар кучайиб бораётган бугунги дунёда маънавий ҳаётимиздаги ўзгаришлар динамикасининг тадрижий ривожланиш даражаси. Ўзбекистоннинг маънавий-маърифий соҳадаги бугунги тараққиёти ва истиқболини белгилайдиган стратегик тамойилларни белгилаш зарурати. Глобаллашув ва ахборот хуружлари, турли бузғунчи ғоялар таъсирида миллий ўзлик ва маънавий қадриятларимизга қарши таҳдид ва хатарлар. Худбинлик, яъни фақат ўзини ўйлаш, ҳаётга, меҳнатга, оилага енгил қараш, истеъмолчилик кайфияти сингари иллатларни турли йўллар билан аҳоли, айниқса, ёшлар онгига сингдирилиши. Терроризм, экстремизм, трансмиллий ва кибержиноятчилик, одам савдоси, наркотрафик каби таҳдидлар хавфи. Маънавиятсизлик ва ғоясизлик ҳар қандай жамиятни таназзул сари етаклаши, давлат сиёсати ва бошқарувини кучсизлантириши, коррупция, жиноятчилик ва ахлоқсизлик каби иллатларнинг илдиз отишига сабаб бўлиши. Маънавий тарғиботни тўғри йўлга қўйишда оммавий ахборот воситаларининг таъсир кучи.
Янги маънавий маконни яратиш борасидаги вазифалар
“Оммавий маданият” кўринишида кириб келаётган турли таҳдидлар, гиёҳвандлик, диний экстремизм, миссионерлик каби бало-қазолардан ёшларимизни асраш. Халқимизнинг тинчлиги, жамиятимиз барқарорлиги, умуминсоний, миллий ва диний қадриятларимизга қарши қаратилган, миллий ўзлигимизни, халқимизнинг асрлар давомида шаклланган ҳаёт тарзини барбод қилишга йўналтирилган таҳдидларга қарши курашишнинг самарали усул ва воситалари. Оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, глобал интернет тармоғи орқали тарқатилаётган бузғунчи ғоялар, ғаразли ахборотлар, одоб-ахлоқни емирувчи иллатлар, ёшларни залолатга бошловчи “жозибадор” тасвирлар ва медиа маҳсулотлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган ишларнинг натижадорлиги. Мамлакатимиз аҳолиси, аввало, ёшлар қалбида амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини кучайтириш, шу йўналишдаги маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини янада ошириш зарурлиги. Маънавият ва маърифат соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш ишларини самарали ва тизимли ташкил этиш. “Жаҳолатга қарши маърифат” тамойили.

Download 143.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling