Indeks 8030 хоразм маъмун академияси ахборотномаси
-жадвал Писта ёстиқсимoн қуртининг морфометрик кўрсаткичлари
Download 0.63 Mb. Pdf ko'rish
|
Маъмун Электрон варианти1
2-жадвал
Писта ёстиқсимoн қуртининг морфометрик кўрсаткичлари (Андижон – Боғишамол, 2017) Олинган намуналар сони Намуналар олинган сана Бўйи (мм) Эни (мм) Тананинг қалинлиги (мм) 1 16.04. 3.5 2.2 0.9 2 17.04 3.2 2.1 0.8 3 18.04 3.7 2.6 0.7 4 19.04 3.7 2.4 0.8 5 20.04 3.4 2.4 0.6 6 21.04 3.6 2.6 0.7 7 22.04 3.7 2.6 0.8 8 23.04 3.6 2.6 0.8 9 24.04 3.9 3 0.9 10 25.04 2.5 1.7 0.6 11 26.04 2.4 1.6 0.5 Жадвалдан кўриниб турганидек, мавсумнинг хар хил вақтларида олинган намуналар ичида вояга етган урғочи сохта қалқондор – тана узунлигининг энг юқориси 3.9 мм ни ташкил этса, қуйи кўрсаткич 2.4 мм ни ташкил этди. Танаси энининг ўлчами энг йиригида 3 мм ни ташкил этган бўлса, қуйи кўрсатгич 1.6 мм ни ташкил этди. Писта ёстиқсимон қуртига қарши кураш чоралари асосан, қишлаб чиққан иккинчи ёш личинкалар ўсимликнинг новда, шохлари ва барглари бўйлаб озиқланиб ҳаракатланаётган вақтда, яъни “дайди” личинкаларни ўсимликнинг маълум бир жойига бориб, ташқи томондан қалқон билан қоплангунга қадар ва тўла озиқланишга ўтиб, тухум қўйишга ўтган даврида амалга ошириш юқори самара беради. Айни ҳашаротлар учун кураш муддатларини апрел ойининг 1- ва 3-декадалари ва май ойининг 1-декадаларида олиб бориш мақсадга мувофиқ. Олиб борилган тадқиқотлар натижасида писта ёстиқсимон қуртининг биологик ва экологик хусусиятлари, ривожланиш тараққиёти ҳамда миқдор зичлигининг ортиб бориши иқлимий омиллар таъсири билан чизиқли боғланганлиги аниқланди. Юқоридагилар асосида таъкидлаш мумкинки, кокцидларнинг озуқа ўсимлигида яшашга, озиқланиш ва кўпайишга экологик адаптациялари уларнинг озуқа ўсимлигида очиқ колонияларни ҳосил қилиб яшашида; яшаш ва озиқланиш жойлари сифатида ўсимликнинг барча қисмларини – танаси, шохлари, новда ва баргларини танлаши ҳамда бирдай зич колонияларни ҳосил қилишида; фақат кокцидларгагина хос бўлган вояга етиб улгурмай, личинкалик даврида кўпайиши – неотенияда ва уларнинг ривожланиш тараққиёти комплекс иқлимий омиллар таъсири билан тўғридан-тўғри боғланганлигида ва бошқа ҳолатларда ўз ифодасини топган. Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling