Indeks 8030 хоразм маъмун академияси ахборотномаси
Download 0.63 Mb. Pdf ko'rish
|
Маъмун Электрон варианти1
6
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI – 2/2018 S 2 S 2 x y плантациялари майдонларини кенгайтириш ҳисобига писта етиштиришни рағбатлантириш, талаб этиладиган миқдорда сифатли писта кўчатларини аҳоли, деҳқон ва фермер хўжаликларига етказиб бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Таъкидлаш лозимки, писта етиштиришни кўпайтириш орқали нафақат импортни қисқартириш ва валютани тежашга, шунингдек, аҳолининг писта маҳсулотига бўлган эҳтиёжини қондириш ва пистанинг бозордаги нархини пасайтиришга эришилади 1 . Ҳашаротлар ичида кокцидлар ва ширалар хандoн пистaнинг жиддий зараркунандаларидан саналади. Кокцидлар ўсимликнинг тўқима суюқлигини муттасил сўриб озиқланади. Зарарланган ўсимликнинг аста-секинлик билан ўсишдан қолишини, баргларининг сарғайишини, меваларининг сифатсиз бўлиши ёки тўкилишини, маълум бир шохларининг эса бутунлай қуриб қолишини кузатиш мумкин. Кокцидларга қарши курашишда уларнинг биологик ва экологик хусусиятларини ўрганиш, уларнинг ривожланиш циклини иқлимий омилларга бевосита боғлиқлиги назарий ва амалий жиҳатдан муҳим саналади. 2017 йили Фарғона водийсининг Шарқий қисмида (Андижон, Боғишамол) олиб борилган кокцидологик тадқиқотлар давомида писта агроценозларида учровчи Anapulvinaria pistaciae турининг биологик ва экологик хусусиятлари ва айни ҳашаротнинг тараққиёт цикли амалий тажрибалар асосида ўрганилди. Кокцидологик тадқиқотлар Н.С.Борхсениуснинг услуби асосида амалга оширилди [2]. Кокцидларнинг морфологик тузилиши Андижон давлат университети зоология кафедрасининг илмий лабораториясида МБС-9 микроскопи ёрдамида ўрганилди. Адабиёт маълумотларида писта ёстиқсимoн қуртининг 2-ёшли личинкалари ўсимлик пўстлоғи остида ва илдиз бўғимларида қишлаб қолиши кўрсатилган [1]. Одатда личинкалар писта ўсимлиги новдасининг қуёш нури кам тушадиган остки томонида жойлашади. Баҳор ойларида олиб борилган кузатишларимизда ҳам ўсимликнинг турли қисмларида қишлаб қолган писта ёстиқсимoн қуртининг личинкалари апрел ойининг бошларидан ёш новдаларнинг асосан остки томонида 2-3 тадан бўлиб жойлашганлиги кузатилди. Андижон шаҳрининг Боғишамол худудида ташкил қилинган писта агроценозида писта ёстиқсимон қуртининг қишлаб чиққан иккинчи ёш личинкаларининг чинписта ўсимлиги новдасида жойлашиш зичлиги амалий тажрибалар асосида ўрганилди (Андижон-Боғишамол, 2017; 1-жадвал). Жадвалдан маълум бўлишича, личинкалар узунлиги 20 см, диаметри 0.8 мм ли новдада ўртача 20 тани ташкил этган бўлса, орадан 4 кун ўтиб йиғилган намуналарда уларнинг сони 3,5 см ли новдада 44 тани ташкил этган. Демак, индивидлар сонининг ортиб бориши аввало, уларнинг озуқа ўсимлигидаги жойлашувига ва шунинг билан бирга иқлимий омиллар таъсирига боғлиқ экан. Шунга асосан, писта ёстиқсимон қуртининг қишлаб чиққан личинкаларининг ривожланиш хусусиятларини ҳарорат омилига боғлиқлиги математик корреляцион таҳлил усулида амалга оширилди, xy x y r n ; Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling