Indeks 8030 хоразм маъмун академияси ахборотномаси
-жадвал Писта ёстиқсимoн қуртининг озуқа ўсимлигидаги миқдор зичлиги
Download 0.63 Mb. Pdf ko'rish
|
Маъмун Электрон варианти1
1-жадвал
Писта ёстиқсимoн қуртининг озуқа ўсимлигидаги миқдор зичлиги № Намуналар олинган сана Узунлиги 20 см ли новда диаметри (см) Личинкалар сони, дона Ҳарорат, о С 1 16.04. 0.8 20 12 2 17.04 0.9 20 13 3 18.04 1.5 32 14 4 19.04 1 36 15 5 20.04 1.2 39 14 6 21.04 3.5 44 17 7 22.04 2.2 52 18 8 23.04 2.5 63 17 9 24.04 1.8 45 18 10 25.04 3.1 86 18 11 26.04 3.2 88 20 Anapulvinaria pistaciae турининг қишлаб чиққан 2-ёшдаги личинкалари тараққиёт циклини ҳарорат омили билан корреляцион боғлиқлигига оид ҳисоблаш натижаларига кўра, апрел ойидаги 1 “Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги 2017 йил 11 майдаги ПФ-5041- сонли Фармони. 7 XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI – 2/2018 ҳароратнинг ортиб бориши, кокцидларнинг қишлашдан чиқиб ривожланишни бошлаган личинкаларининг ривожига боғлиқлиги ишончли даражада эканлигини кўриш мумкин (n=11, t f =3.88, t st =3.36, k=n-2=9, t f >t st , P>0.01). Писта ёстиқсимoн қуртининг озиқланишни бошлаган личинкалари ташқи томондан юпқа оч- сариқ рангли парда билан қопланган бўлади. Баъзан у рангсиз бўлиб ҳам кўринади. Ундан ташқари тананинг устки қисмида хар хил шаклдаги мумсимон тукчалардан ташкил топган гиподерманинг мум безларидан ҳосил бўлган пластинка шаклдаги тузилмалари кўринади. Май ойининг охири ва июнь ойининг бошларидан бошлаб, озиқланаётган личинкаларнинг баргларга ўтиши қайд этилди (26.05-1.06.2017). Личинкалар асосан барг пластинкаларининг орқа томонида жойлашади, олд томонида эса кам миқдорда учрайди. Дастлабки чиққан личинкалар бу даврга келиб тухум қўйишни ҳам бошлайди. Тухумини улар махсус қопчиқларга қўяди. Ҳашаротлар писта дарахтининг иккинчи ярусида тарқалади. Урғочилари тухум қўйиб бўлгандан сўнг нобуд бўлади. Ўсимликдан олинган хашаротлар лаборатория шароитида кузатилганида уларнинг барчаси нобуд бўлганлиги аниқланди (2.06.2017). Андижон шаҳри Боғишамол худудидан йиғилган материаллар асосида лаборатория шароитида олинган намуналар бинокуляр орқали кузатилганда қопчиқлар ичида тухумдан чиққан личинкалар мавжудлиги кузатилди (15.06.2017; 2-жадвал). Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling