«Индивидуал лойиҳа» Бажарди: Абдумажидов А
Download 1.13 Mb.
|
Individual Loyoha
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАВЗУ: ОПТИК ТОЛАЛИ АЛОҚА ЛИНИЯСИНИНГ Регенерация секцияси УЗУНЛИКЛАРИни хисоблаш
- Ишдан мақсад
Фаргона- Андижон магистирал линияси чизмаси 4-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАВЗУ: ОПТИК ТОЛАЛИ АЛОҚА ЛИНИЯСИНИНГ Регенерация секцияси УЗУНЛИКЛАРИни хисоблаш
Ишдан мақсад: оптик толали магистрал трасса линияси регенерация участкаси узунлигини сўниш коэффиценти орқали ҳисоблаш. Бажариш тартиби: Толали-оптик алоқа линиясининг ренгенерация участка узунлиги кўпгина омилларга боғлиқ бўлиб, улар ичида асосийлари қуйидагилар: оптик толанинг сўниш коэффициенти; рақамли толали-оптик узатиш тизимининг энергетик потенциали; дисперсия қиймати. Оптик линия трактларини лойихалаштиришда ва регенерация участка узунлигини аниқлашда асосий параметрлардан бири оптик толанинг сўниш қиймати хисобланади, чунки оптик ёруғлик нури нур ўтказгич тола бўйлаб ёруғлик нурларини харакатланишда бундай нурланишдаги йўқотувчанлик қиймати минимал ҳолда бўлиши билан бирга, узатиладиган маьлумотлар регенераторларни қўлламаган ҳолда каттадан-катта масофаларга узатилиши керак. Оптик тола бўйлаб ёруғлик нурининг камайиш даражаси сўниш коэффициенти орқали аниқланади ва унинг ўлчов бирлиги - дБ/км: от = ют+ соч + каб (4.1) бу ерда: ют - ёруғлик энергиясининг оптик тола ичида ютиши хисобига ҳосил бўлувчи йўқотувчанликнинг сўниш коэффициенти, дБ/км; соч - ёруғлик энергиясининг оптик тола ичида сочилиб кетиши хисобига хосил бўлувчи йўқотувчанликни сўниш коэффициенти, дБ/км; каб - кабелнинг қўшимча йўқотувчанлиги, бундай йўқотувчанликлар кабелни тайёрлаш жараёнида ва кабелни ётқизиш жараёнида ҳосил бўлади, дБ/км. Оптик толанинг ютилиш хисобига хосил бўлувчи йўқотувчанлик диэлектрик қутбланиш (поляризация) ҳисобига ҳосил бўлувчи йўқотувчанлик билан бирга оптик толанинг материал хусусияти (п1 ва ) билан боғлиқ бўлиб, у қуйидаги ифода орқали анқланади.
(4.2) бу ерда: – оптик тола ўзак материалининг синдириш кўрсаткичи; – оптик толанинг ишчи тўлқин узунлиги, 1.33 ва 1,55 мкм; - оптик тола ўзак материалидаги диэлектрик йўқотувчанликнинг тангенс бурчаги. Оптик тола ичида ёруғлик нурларининг сочилиб кетиши хисобига хосил бўлувчи соч - сўниш коэффициенти толали нур ўтказгич материалининг бир жинсли бўлмаганлиги билан боғлиқ бўлади. Одатда сочилиш ҳисобига ҳосил бўлувчи йўқотувчанлик рэлеев йўқотувчанлиги деб юритилади ва у йўқотувчанликнинг энг пастки чегарасини аниқлаб беради. Оптик толанинг соч сочишлиш хисобига хосил бўлувчи йўқотувчанликнинг ёки рэлеев сочилиш ҳисобига ҳосил бўлувчи сўниш коэффициенти қуйидаги ифода орқали аниқланади: (4.3) бу ерда: n1- оптик тола ўзак материалининг синдириш кўрсатгичи; = 1.38·10 -23 Дж/К – Больцман доимийлиги; T = 1500К – толани тайёрлаб тортиб олиш жараёнида шишанинг қотиб қолиш ҳарорати; = 8,1· 10-11 м2/Н – кварцнинг сиқилиш коэффициенти; = оптик толанинг ишчи тўлқин узунлиги, 1,33 ва 1,55 мкм. Кабелнинг қўшимча йўқотувчанлигининг каб - сўниш коэффициенти асосан оптик кабелни тайёрлаш жараёнида кабел ичидаги оптик толаларнинг деформацияси билан аниқланиб, у ўрамлар ҳисобига, эгилишлар, тўғри чизиқли холатида жойлашганликнинг ўзгариши ва кабел устига мухофазаловчи қобиқни жойлаштиришда хамда оптик кабелларни ётқизиш жараёнида кабелларга таьсир кўрсатувчи механик кучланишлар билан бирга микро ёрилиш, микро эзилиш ва макро эзилишлар каби толанинг бир жинсли бўлмаганлиги ҳисобига толанинг деформация бўлган жойларида ёруғлик энергиясини сочилиб кетиш жараёнлари бўйича аниқланади. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling