Индустриал иқтисодиёт
Саноат тармоқлари ва уларнинг ривожланиши
Download 1.05 Mb.
|
1 9 темаларЛЕКЦИЯ
2.2. Саноат тармоқлари ва уларнинг ривожланиши
Саноат ишлаб чиқаришининг тарихий ривожланиши ва унинг асосий якунлари тўғрисида сўз юритилганда шуни таъкидлаш керакки, ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида «Уй саноати»нинг ривожи бундан 12-15 минг йил муқаддам мезолит даврида бошланган. Бу даврда жуда оддий меҳнат қуроллари ва буюмлари тайёрланган. Янги тош асри (неолит, милоддан аввалги 5-минг йилнинг боши) даврида кемачилик, тўқимачилик вужудга келган. Неолит даврининг охирида металлдан қурол ясаш бошланган. Археологик топилмалардан маълум бўлишича, милоддан аввалги 3-минг йилнинг охиридаёқ ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида яшаган аҳоли мисдан қурол ясашни билган. Қулдорлик тузуми (м.а. 1-минг йиллик ўрталари V аср) даврида меҳнат қуролларининг тараққий этиши, металлга ишлов беришнинг такомиллашуви ҳунармандчиликнинг ўсишига, айирбошлаш ва савдо-сотиқнинг кучайишига олиб келди. Феодализм тузумининг бошларида (VI-VIII асрларда) Фарғона билан Сўхдан олтин, мис, темир, Илоқда қўрғошин, кумуш, олтин, Шаҳрисабзда тоштуз қазиб чиқарилган. IX асрда Самарқанд ўзининг сифатли қоғози ва лампа шишаси билан машҳур бўлган. Шош вилояти кўнчилик маҳсулотлари билан донг таратган. Ўша даврда Ўрта Осиёдан Шарқий Европа, Хитой ва бошқа юртларга Буюк Ипак йўли орқали чарм, мато, ипак, жун, кийим–кечак чиқарилган. X-XIII асрларда юз берган феодал тарқоқлик, қабила ва элатлар ўртасидаги низоларнинг авжига чиқиши туфайли ҳунармандчиликда йирик ўзгаршлар рўй бермаган. XIV асрнинг 2-ярмида Амир Темур Самарқандда ҳокимиятни қўлга киритиб, марказлашган давлатга асос солди. Натижада давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий равниқига катта йўл очилган. XV асрнинг охирига келиб Моварауннаҳрда юзага келган зиддиятлар туфайли Темурийлар давлатининг иқтисодий негизига путур етади ва ривожланиш тўхтаб қолади. XVI-XVIII асрларда Бухоро, Хива, Қўқон хонликларининг вужудга келиши иқтисодиётнинг, шу жумладан, саноат ишлаб чиқаришининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади ва XIX асрга келиб Туркистонда ҳунармандчиликда ёғоч ва металл ўймакорлиги, идишларга нақш солиш, матоларга гул босиш, қуролларни бадиий безаш ривожланади. Бу асрнинг иккинчи ярмида Ўзбекистон ҳудудида тараққиёт тезлашиб саноат, айниқса ип-газлама саноати ривож топди. XX аср бошларида бир қанча пахта тозалаш, ёғ-мой заводлари қурилиб ишга туширилди. 1925-1926 йилларда электростанциялар қурила бошланди ва биринчи бўлиб Тошкент яқинида қурилган Бўзсув гидроэлектростанцияси 1926 йил 1 майда ишга туширилди. Самарқанд, Бухоро, Қўқон, Термиз ва Асака шаҳарларида иссиқлик электростанциялари қурилиши бошланиб, 1930 йилда уларнинг сони 30 га етди. Ўсиб бораётган энергетика базаси бир қанча янги саноат корхоналари қуришга имконият яратди. Иккинчи жаҳон урушигача бу ерда 500 дан ортиқ саноат корхоналари жумладан, «Ташсельмаш», Тошкент тўқимачилик комбинати, Чирчиқ-электрокимё комбинати, Каттақўрғон ёғ заводи, Бекобод ва Қувасой цемент корхоналари қурилди. Нефть ва рангли нодир металлар қазиб чиқариш, қурилиш саноати маҳсулотларини тайёрлаш ривож топди. Уруш бошланиши билан Респулика халқ хўжалиги, жумладан, саноат ишлаб чиқариши ҳарбий мақсадларга қаратилди. Бу ерга немис фашистлари эгаллаб олган ҳудудлардан 100 га яқин саноат корхоналари кўчириб келтирилди ва улар қисқа вақт ичида тўла қувват билан ишлай бошлади. 1941-1945 йиллар давомида Республиканинг индустриал тараққиёти ГЭС лар қуриш билан энергетика базасини кучайтириш, қишлоқ хўжалиги, аҳоли ва фронт эҳтиёжларини қондирадиган завод ва фабрикаларни қуриш йўлидан борди. Бу даврда 280 та йирик, ўрта ва кичик корхоналар қурилиб ишга туширилди. Натижада Ўзбекистон Армиянинг саноат арсеналларидан, яъни аслаҳахоналаридан бирига айланди. Урушдан кейинги йилларда ҳам саноат тараққиётига эътибор қаратилгани сабабли унинг бир қанча янги тармоқлари ва корхоналар вужудга келди. Тракторсозлик, лифтсозлик, электротехника саноати, газ ишлаб чиқарш, уй рўзғор буюмлари тайёрлаш, йиғма темир бетон ва керамика саноати вужудга келди. Енгил саноатнинг трикотаж, чинни ишлаб чиқариш соҳалари юзага келди. Озиқ-овқат саноатининг таркибий қисмларида анчагина ўзгаришлар рўй берди. 90-йилларга келиб унинг йирик ва ўрта корхоналари 300 дан ортиб кетди. 2008 йилда иқтисодиётимизнинг турли соҳа ва тармоқлари бўйича муҳим ишлаб чиқариш объектларининг барпо этилишига алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, мaмлaкaтимиз бўйичa инвeстиция дaстурлaрини aмaлгa oшириш нaтижaсидa қaрийб 250 миллиaрд сўмлик aсoсий фoндгa эгa бўлгaн жaми 423 тa oбъeкт, жумлaдaн, oзиқ-oвқaт сaнoaтидa 145 тa, қурилиш мaтeриaллaри сaнoaтидa 118 тa, eнгил вa тўқимaчилик сaнoaтидa 65 тa, қишлoқ вa ўрмoн xўжaлиги сoҳaсидa 58 тa, кимё вa нeфт-кимё сaнoaтидa 13 тa, фaрмaцeвтикa тaрмoғидa 8 тa oбъeкт ишгa туширилди (1.3.2-расм). Ўтган йили фаолият кўрсатаётган корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ҳамда замонавий, юксак технологияларга асосланган янги ишлаб чиқаришни ташкил этишни тезлаштириш борасида фаол инвестиция сиёсати юритишга алоҳида эътибор қаратилди. 2011-йилда молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобидан қиймати 10 миллиард 800 миллион доллардан ортиқ капитал қўйилмалар ўзлаштирилди, бу 2010-йилга нисбатан 11,2 фоиз кўп демакдир. Инвестицияларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 23,9 фоизни ташкил этгани мамлакатимизда инвестиция жараёнларининг жадал фаоллашиб бораётганидан далолат беради. Иқтисодиётимизнинг реал секторига қарийб 2 миллиард 900 миллион доллар ҳажмида хорижий инвестициялар жалб қилинди, уларнинг 78,8 фоизи тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир. Капитал қўйилмаларни молиялаштириш манбалари ва улардан фойдаланиш борасида ижобий сифат ўзгаришлари рўй бермоқда. Жами инвестицияларнинг 73 фоиздан ортиғи мамлакатимизнинг ички манбалари ҳисобидан - корхоналар ва аҳоли маблағлари, инвестиция жараёнларида тобора фаол иштирок этаётган тижорат банклари кредитлари, шунингдек, давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан шакллантирилмоқда. Жами инвестицияларнинг 73,5 фоизидан ортиғи ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишга йўналтирилмоқда. Инвестицияларнинг қарийб 45,3 фоизи замонавий, юксак самарали асбоб-ускуналар харид қилишга йўналтирилгани айниқса муҳимдир. Мамлакатимизда фаол инвестиция сиёсати олиб борилиши натижасида ҳисобот даврида ўнлаб замонавий корхоналар ишга туширилди. Жумладан, “Женерал Моторс Павертрейн Ўзбекистон” қўшма корхонасида юқори технологиялар асосида автомобил двигателлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Шунингдек, автомобил генератори ва компрессорлари ишлаб чиқариш бўйича қувватлар барпо этилди, энергияни тежайдиган лампалар ишлаб чиқариш бўйича учта лойиҳа амалга оширилди. Шулар қаторида “Зенит электроникс” қўшма корхонасида “Самсунг” кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Айни пайтда маиший газ плиталари, кондиционерлар, электр пилесослар ва бир қанча бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. “Муборак газни қайта ишлаш заводи” унитар шўба корхонасида суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш мақсадида пропан-бутан аралашмаси қурилмасининг биринчи навбатини, Самарқанд вилоятида “МАН” юк ташиш машиналари ишлаб чиқариш бўйича янги мажмуанинг дилерлик марказини бунёд этиш ишлари якунига етказилди. Навоий иссиқлик электр стансиясида буғ-газ қурилмасини барпо этиш, Ўзбекистон-Хитой газ қувурининг учинчи йўналиши каби йирик лойиҳаларни амалга оширишда қурилиш-монтаж ишлари қизғин паллага кирди. Навоий шаҳридаги эркин индустриал-иқтисодий зона муваффақиятли фаолият юрита бошлади, унинг ҳудудида янги ташкил этилган корхоналарда спидометрлар, автомобиллар учун ўтказгичлар, компрессорлар, рақамли телевизион тюнерлар, энергияни тежайдиган лампалар, ёритиш ускуналари, диодли лампалар, модемлар, полиэтилен ва полипропилен қувурлар, косметика воситалари ҳамда тиббиёт маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Саноат тараққиётида ёқилғи – энергетика мажмуасининг ўрни алоҳида эътиборга молик. Унинг таркибига энергетика, нефть ва нефтни қайта ишлаш, газ ва газ конденсати, кўмир қазиб олиш ва бошқа бир қатор кичик соҳалар киради. Бу мажмуанинг ҳиссаси саноат комплексида 23,8%дан иборат. Ўзбекистон республикаси жаҳондаги 10 та газ ишлаб чиқарувчи мамлакатлар жумласига киради. Бу ерда қудратли иссиқлик ва гидроэлектрстанциялар мавжуд. Download 1.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling