Индустриал иқтисодиёт
Download 1.05 Mb.
|
1 9 темаларЛЕКЦИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат ва муҳокама учун саволлар
Қисқача хулосалар
Саноат миллий иқтисодиётининг етакчи тармоғи ҳисобланади ва ижтимоий ишлаб чиқаришни ривожлантиришда, аҳолининг турмуш-даражаси оширишда унинг аҳамияти беқиёсдир. Ўзбекистон саноати жуда катта тарихий йўлни босиб ўтган ва истиқлол йилларида, XX асрнинг Охирги 10 йилида тубдан ўзгариб, бозор иқтисодиёти талабларига мос равишда ривожлана бошлади. 80-йилларнинг ўрталаридан бошланган саноат инқирози тугатилиб, 1995 йилдан бошлаб унинг ўсиши суръати кучая бошлади. 2001 йилдаги ўсиш 1991 йилга нисбатан 300 фоизни ташкил этади. Саноатнинг энг муҳим соҳаси оғир саноат бўлиб, у бошқа тармоқларга нисбатан жуда тез ўсади. Айниқса, унинг ёқилғи-энергетика, машинасозлик, металлургия ва қурилиш материаллари тез ривожланди. Чунки бу соҳалар республиканинг бошқа саноати ривожланган мамлакатларга қарамлигини йўқотиш ва бу борада мамлакат мустақиллигини таъминлаш керак эди. 4. Ўзбекистон саноати фан-техника тараққиёти, бошқаруви ва ташкил этилишининг такомиллашуви ва кадрлар салоҳиятининг юқори даражага кўтарилиши ҳамда хорижий инвестицияларнинг кўплаб жалб этилиши туфайли изчил ривожлана бошлади. Мустақиллик йилларида унинг тармоқ структураси тубдан ўзгарди ва натижада янгидан-янги тармоқлар юзага келди. 5. Саноат соҳасида ажойиб ютуқлар билан бирга бир қатор камчиликлар ва ҳал этилмаган муаммолар мавжуд. XXI асрда бу муаммоларнинг ечимини топиш учун Ўзбекистонда барча имкониятлар, яъни жуда катта моддий, меҳнат, молиявий ва интеллектуал ресурслар мавжуд. Ана шу ресурслардан оқилона фойдаланиш асосида Ўзбекистоннинг жуда қудратли ва самамарали саноатини янада юқори даражага кўтариш мумкин. Назорат ва муҳокама учун саволларСаноат-миллий иқтисодининг етакчи тармоғи. Саноатнинг асосий хусусиятлари ва саноат ишлаб чиқаришнинг халқ хўжалигининг бошқа соҳалари билан ўзаро боғланиши. Ўзбекистон саноатининг ривожланиш босқичлари ва саноат тармоқларининг тараққиёти. Саноат ва бозор хўжалиги ҳамда унинг хорижий бозорга чиқиш имкониятлари ва йўллари. Саноат ишлаб чиқаришнинг халқаро ҳамкорлик соҳасидаги вазифалари. Download 1.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling