Индустриал иқтисодиёт


Download 309.05 Kb.
bet25/75
Sana29.01.2023
Hajmi309.05 Kb.
#1137396
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   75
Bog'liq
1 13 темаларLeksiya

Қисқача хулосалар

  1. Йирик миқёсда амалга ошириладиган ҳар қандай тўғридан-тўғри қилинаётган меҳнат, амалдаги ишлаб чиқариш у ёки бу даражада бошқарувга муҳтождир. Шу сабабли бошқарув объектив зарурият ва мақсадга йўналтирилган жараён сифатида намоён бўлади.

  2. Бошқарувнинг асосий тамойиллари ва усуллари мавжуд бўлиб, улар жамият тараққиётининг турли объектларида турлича бўлиши мумкин.

  3. Республика саноатига раҳбарлик қилиш Ўзбекистон давлатининг иқтисодий стратегиясига асосланади ва унга мувофиқ амалга оширилади.

  4. Саноатни бошқариш идораларининг вазифалари фан-техника ютуқларини жорий этиш, ишлаб чиқариш ва молиявий ресурслардан тўла-тўкис, самарали фойдаланиш асосида жамият аъзоларининг тўхтовсиз ўсиб бораётган эҳтиёжларини тўлароқ қондиришдан иборат.

  5. Бошқарувнинг барча тамойиллари ва усулларини босқичма-босқич амалга ошириш саноат ишлаб чиқариши тараққиётини жадаллаштиришга олиб келади.



Назорат ва муҳокама учун саволлар

  1. Бошқарув: моҳияти, аҳамияти, зарурияти, мақсади ва вазифалари.

  2. Бошқарувнинг бозор иқтисодиёти шароитига мос ва хос тамойиллари ва усуллари.

  3. Саноат бошқарувининг ҳозирги аҳволи.

  4. Бошқарувнинг истиқболи ҳамда уни иқтисодий ўсиш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга йўналтириш.

5. Бошқарувда хорижий мамлакатлар тажрибаси ва ундан кенг фойдаланиш масалалари.
5-МАВЗУ. Саноат ишлаб чиқаришини режалаштириш
ва прогнозлаш
5.1. Режалаштириш ва прогнозлашнинг моҳияти, аҳамияти ва вазифалари
5.2. Режалаштиришнинг тамойиллари ва усуллари
5.3. Бозор иқтисодиёти шароитида режалар тизими
5.4. Ишлаб чиқариш режасини тузиб чиқиш ва тасдиқлашни ташкил этиш
5.5. Режалаштиришни такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари


5.1. Режалаштириш ва прогнозлашнинг
моҳияти, аҳамияти ва вазифалари
Техникавий, маданий ва иқтисодий жиҳатдан ривожланган жамиятда режалаштириш сингари восита бошқарув жараёнининг кенгайиши, фан-техника тараққиёти ҳамда эҳтиёжларнинг даражаси ва ҳажми жиҳатидан ортиши бошқарув инстанциялари, яъни бир-бирига итоат қиладиган ташкилотлар олдига сиёсат, иқтисодиёт ва алоҳида шахслар, оилалар, махаллалар, корхоналар, ҳудудий жамоалар, мамлакатлар, шунингдек, бутун инсоният учун муҳим бўлган муаммоларни қуймоқда. Тажриба шуни кўрсатадики, келажакнинг мураккаб масалаларини ҳал этиш учун одамлар жиддий фикр юритишлари ва фаол ҳаракат қилишлари даркор. Бунда исталган мақсадларни ўз вақтида англаш ва уларга эришиш чораларини белгилашнинг маъқул кўринишида кўмаклашадиган лойиҳа, концепциялар, асосий йўналишлар айниқса зарур бўлади. Эҳтиёжларни қондириш учун маблағ қанча кам бўлса, тегишли техникавий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий жараёнларни оқилона бошқаришда кўмаклашадиган воситалар шунчалик таъсирчан бўлиши лозим. Маълум орзу-умидлар билан боғлиқ бўлган бошқарув воситаларидан бири режалаштиришдир.
Режалаштиришлойиҳа ишлаб чиқиш бўйича ахборотни ишлашга асосланган келажакда мақсадга эришиш учун параметрларни аниқловчи тартибга солинган жараёндир.
Миллий иқтисод ва унинг соҳалари ҳамда бўлимлари иқтисодиётида режалашнинг қатор таърифлари мавжуд бўлиб, улар юқорида келтирилган таърифлардан турли даражада фарқ қилади, Лекин моҳиятан унга ўхшаб кетади. Шундай таърифлардан бир нечтасини келтириш мумкин.

Download 309.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling