Информацион технолгияларни аудиторлик фаолиятида қўллаш


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 97


Download 1.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/38
Sana25.10.2023
Hajmi1.77 Mb.
#1721982
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
audit otkazish bosqichlari va unda qollaniladigan amallar

 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 97 
 
Иловалар . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 102 



Кириш 
Мавзунинг долзарблиги. Глобал молиявий инқироз шароитида 
бизнесни мувафаққиятли ривожлантиришга ёрдам берадиган, хўжалик 
юритувчи субъектлар молиявий ҳисоботларининг ишончлиги тўғрисида 
хулоса берадиган ҳамда ҳисоботни яхшилаш мақсадида уларга маслаҳат, 
йўл-йўриқ ва бошқа турлардаги амалий ёрдам кўрсатадиган профессионал 
хизматнинг янги шакли – аудиторлик фаолиятига эҳтиёж кучаймоқда. Бу 
ҳақда Президент И.Каримов фикр юритар экан шундай дейди: «Инқирозга 
қарши чоралар дастурини амалга оширишда инвестицияларни жалб этиш, 
аввало, ички манбаларни сафарбар этиш ҳисобидан иқтисодиётимизнинг 
муҳим тармоқларини жадал модернизация қилиш, техник ва технологик 
қайта жиҳозлаш, транспорт коммуникацияларини янада ривожлантириш ва 
ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этиш ҳал қилувчи устувор 
йўналишга айланди».
1
Иктисодий ислохотларни либераллаштириш ва чукурлаштириш 
натижасида хусусий секторни кенгайтириш, кичик бизнес, фермер 
хўжаликлари ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида туб бурилишга 
эришилди. Давлат ва назорат килувчи органлар томонидан амалга 
ошириладиган текширувлар Президентимиз И.А. Каримов таъкидлаганидек, 
«Давлат ва назорат килувчи тузилмаларнинг корхоналар молия-хўжалик 
фаолиятига аралашишини кескин кискартириш хамда хўжалик юритувчи 
субъектларнинг иктисодий эркинлиги ва хукукларини сезиларли даражада 
кенгайтириш бўйича салмокли ишлар амалга оширилди.
Бундай шароитда холисона назорат тури бўлган аудиторлик 
ташкилотларининг фаолиятини ва янада ошириш талаб қилинади.
Бу эса ўз навбатида аудиторлик ташкилотлари олдига бир канча 
масалаларни долзарб қилиб қўяди, жумладан: хўжалик юритувчи 
субъектнинг молиявий ҳисоботи ва бошқа молиявий ахбороти тўғрилиги ва 
1
Каримов И.А. Асосий вазифамиз – ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада 
юксалтиришдир. – Т.: Ўзбекистон, 2010. 



қонун 
ҳужжатларига 
мослигини 
аниқлаш 
мақсадида 
аудиторлик 
текширувини ўтказиш ҳамда бошқа малакали хизматлар кўрсатиш.  
Мамлакатимизда аудиторлик фаолиятининг ривожланиши анча 
мураккаб ва қийин, кўплаб жиҳатлари бўйича эса суст ҳамда зиддиятли 
кечмоқда унинг назарий масалалари, ҳуқуқий-меъёрий ҳамда тизимли 
тартибга солишнинг бошқа имкониятлари етарли даражада амалиётда 
ишлатилмаяпти. Мамлакатимизда бозор иқтисодиёти муносабатларининг 
шаклланиши ва ривожланиши натижасида турли мулкчилик шаклидаги 
хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятини самарали 
ташкил этиш ва уларга профессионал аудиторлик хизматлар кўрсатишни 
такомиллаштириш бугунги кунда долзарб масалалардан бири ҳисобланади. 
Аввало аудиторлик фаолиятини тартибга соладиган ҳуқуқий-меъёрий 
тизимни иқтисодий ислоҳотлар талабларига мос равишда ривожлантиришга 
боғлиқ. Шу нуқтаи-назардан, аудиторлик хизматларни ва аудиторлик 
фаолиятини самарали амалга ошириш кўп жиҳатдан меъёрий-ҳуқуқий 
асосларга боғлиқ бўлиб ҳисобланади.
Иқтисодий 
муносабатларни 
эркинлаштириш 
ва 
ислоҳотларни 
чуқурлаштириш натижасида корхоналар молиявий-иқтисодий фаолияти 
самарали ташкил этиш учун аудиторлик текширувидан ўтказиш, ҳамда ўзаро 
ҳисоб-китобни яхшилаш мақсадида уларга маслаҳат, йўл-йўриқ, ҳуқуқий ва 
бошқа турлардаги ёрдам кўрсатадиган малакали хизмат кўрсатадиган 
аудиторларга эҳтиёж янада кучаймоқда. 
Ҳозирги кунда хўжалик юритувчи субъектлар молия-хўжалик 
фаолиятининг молиявий ҳисоботларда акс эттирилган натижаларни баҳолаш 
масалаларига янгича, замонавий ёндашув услублари жуда ҳам зарур. Бу 
мавжуд назарий, ташкилий – ҳуқуқий асослари ва амалий муаммолар бўйича 
аудиторлик фаолиятининг сифатини ошириш, ҳамда республикамизда ташқи 
ва ички аудит текширувларини замонавий даражада ташкил қилиш ва уни 
ривожантириш борасида чуқур тадқиқотлар ўтқазишни тақозо этмоқда. Бир 
томондан, аудиторлик фаолиятининг халқаро тажрибаларига тизимли 



ёндашиш, уларни чуқур таҳлил қилиш, бошқа томондан бозор 
иқтисодиётининг жаҳон ҳам жамиятида эътироф этилган ўзбек моделининг 
хусусиятлари тўғрисидаги билимларимиздан максимал фойдаланган ҳолда, 
иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида молиявий ҳисобот ахборотларидан 
фойдаланувчилар учун назоратнинг махсус ташкилий шакли – аудитни 
истиқболли ривожлантириш зарурлиги аён бўлмоқда. Булар ўз навбатида 
мавзунинг долзарблигини белгилайди. 

Download 1.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling