Информацион технолгияларни аудиторлик фаолиятида қўллаш
I боб. ЖАҲОН МОЛИЯВИЙ-ИҚТИСОДИЙ ИНҚИРОЗИ ШАРОИТИДА
Download 1.77 Mb. Pdf ko'rish
|
audit otkazish bosqichlari va unda qollaniladigan amallar
I боб.
ЖАҲОН МОЛИЯВИЙ-ИҚТИСОДИЙ ИНҚИРОЗИ ШАРОИТИДА АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ 1.1 Иқтисодий инқироз шароитида Ўзбекистонда аудит ўтказишнинг таъсири « ... 2010 й да ижтимоий иқтисодий ривожланишнинг энг мухим мақсади ва асосий устивор вазифаси - бу ислохатларни давом эттириш ва чуқурлаштириш, мамлакамизни янгилаш ва модернизация қилиш, 2009- 2012 й ларга мўлжалланган Инқирозга қарши чоралар дастурини сўзсиз бажариш ва шу асосда иқтисодий ривожланишнинг юқори ва барқарор суръатларин, самарадорлигини ҳамда макроиқтисодий мувозанатни таъминлашдан иборатдир» 2 . И.А.Каримов Иктисодий ислоҳотларни либераллаштириш ва чуқурлаштириш натижасида хусусий секторни кенгайтириш, кичик бизнес, фермер хўжаликлари ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида туб бурилишга эришилди. Давлат ва назорат килувчи органлар томонидан амалга ошириладиган текширувлар Президентимиз И.А. Каримов таъкидлаганидек, «Давлат ва назорат килувчи тузилмаларнинг корхоналар молия-хўжалик фаолиятига аралашишини кескин кискартириш хамда хўжалик юритувчи субъектларнинг иктисодий эркинлиги ва хукукларини сезиларли даражада кенгайтириш бўйича салмокли ишлар амалга оширилди. Бундай шароитда холисона назорат тури бўлган аудиторлик ташкилотларининг фаолиятини ва янада ошириш талаб қилинади. Бу эса ўз навбатида аудиторлик ташкилотлари олдига бир канча масалаларни долзарб қилиб қўяди, жумладан: хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи ва бошқа молиявий ахбороти тўғрилиги ва қонун ҳужжатларига мослигини аниқлаш мақсадида аудиторлик текширувини ўтказиш ҳамда бошқа малакали хизматлар кўрсатиш. Мамлакатимизда барқарор ва самарали иқтисодиётни шакллантириш борасида амалга ошириб келинаётган ислоҳотлар бугунги кунда ўзининг 2 Каримов И.А. Асосий вазифамиз ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. Т.:”Ўзбекистон” 2010, 55б. 11 натижаларини намоён этмоқда. Жумладан, қисқа вақт ичида иқтисодиётдa чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, aҳoли дaрoмaдлaрининг ўсишини тaъминлaш, самарали тaшқи сaвдo ҳамда инвeстиция жараёнларини кучайтириш, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрлик сoҳaсини бaрқaрoр ривoжлaнтириш, бaнк-мoлия тизими фaoлиятини мустaҳкaмлaшда аҳамиятли ютуқлар қўлга киритилди. Бу хулосани тасдиклайдиган рақамлар хақида гапирадиган бўлсак, оғир келган 2009 й мамлакатимизнинг ялпи ички махсулоти 8,1 % га ўсгани, саноат сохаси 9 % га, иқтисодиётимизга жалб этилган инвестициялар хажми 26 фоизга, шу жумладан, ташқи инвестициялар 68 фоизга ошгани, ташқи савдонинг ижобий салдоси 2,3 миллиард доллардан кўпроғини ташкил этгани, ўртача ойлик даражасининг ўсиши 40 фоизга, ахоли даромадлари эса 26,5 фоизга кўпайганини таъкидлаш лозим 3 .Бундай натижалар аҳоли даромадларининг ошиши, бандлик муаммосининг ижобий ҳал қилиниши, иқтисодиёт тармоқларининг модернизацияси ва бу соҳага инвестицияларни кенг жалб қилиш имконини берди. Шунга қарамасдан, мамлакатимизда аудиторлик фаолиятининг ривожланиши анча мураккаб ва қийин, кўплаб жиҳатлари бўйича эса суст ҳамда зиддиятли кечмоқда Унинг назарий масалалари, ҳуқуқий-меъёрий ҳамда тизимли тартибга солишнинг бошқа имкониятлари етарли даражада амалиётда ишлатилмаяпти. Бу хакда давлатимиз президенти 2009 йил якунига багишланган мажлисда шундай деган эди «Асосий камчилик қабул қилинадиган қонунларда аксарият ўринларда ана шу қонун хужжатларининг хаётга татбиқ этилишини таъминлайдиган процессуал механизмларнинг мавжуд эмаслиги кўзга ташланади. Бу эса ўз-ўзидан ушбу хужжатларнинг қўлланишини сезиларли даражада қийинлаштиради, қонунларнинг ижро этилмаслигига, хуқуқий нигилизмга, яъни хар қандай хуқуқий норманинг 3 Каримов И.А. Асосий вазифамиз ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. Т.:”Ўзбекистон” 2010, 10 б. 12 инкор қилинишига, хуқукни қўллаш амалийти самарадорлигининг пасайишига олиб келади» 4 . Ўзбекистон аудиторлар палатаси томонидан 2008 йил якунларига кўра амалдаги қонунларга бўйсунмаган ташкилотлар келтирилган. 1-чизма 1. Лицензион талаб ва ҳолатлар бўйича йўл қўйилган ҳатолар мавжуд аудиторлик ташкилотлари 347 та 2. Улардан: қўпол тарзда лицензион талаб ва ҳолатларни бузганлари 57 та 3. Текширувдан бош тортганлари 104 та Мамлакатимизда инқирoзга қарши чoралар дастурини амалга oширишда инвестицияларни жалб этиш, аввалo, ички манбаларни сафарбар этиш ҳисoбидан иқтисoдиётимизнинг муҳим тармoқларини жадал модернизация қилиш, тexник ва тexнoлoгик қайта жиҳoзлаш, транспoрт коммуникацияларини янада ривoжлантириш ва ижтимoий инфратузилма объектларини барпo этиш ҳал қилувчи устувoр йўналишга айланди 4 Каримов И.А. Асосий вазифамиз ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. Т.:”Ўзбекистон” 2010, 14 б. 347 57 104 0 50 100 150 200 250 300 350 400 Download 1.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling