Информацион технолгияларни аудиторлик фаолиятида қўллаш


Тадқиқотнинг обеъкти бўлиб


Download 1.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/38
Sana25.10.2023
Hajmi1.77 Mb.
#1721982
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
audit otkazish bosqichlari va unda qollaniladigan amallar

Тадқиқотнинг обеъкти бўлиб, Тошкент шахрида фаолият кўрсатаётган 
«AUDIT INCOME» аудиторлик фирмаси хамда Ўзбекистон Республикасида 
фаолият кўрсатаётган аудиторлик ташкилотлари, аудиторлик фаолиятини 
тартибга солувчи давлат органи ва аудиторларнинг нодавлат профессионал 
бирлашмалари ҳамда аудиторлик фаолиятини тартибга соладиган ҳуқуқий-
меъёрий ҳужжатлар тизими ҳисобланади. 
Тадқиқот 
предмети 
Аудит 
ўтказиш 
босқичлари 
ва уларда
қўлланаладиган амаллар, аудиторлик фаолиятини амалга ошириш ва уни 
ривожлантириш жараёнида содир бўладиган иқтисодий муносабатлардан 
иборат. 
Тадқиқотнинг назарий ва услубий асослари. Диссертациянинг 
назарий-услубий асоси бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг хўжалик 
корхоналарининг фаолиятини тартибга солувчи Қонунлари, Президент 
И.А.Каримовнинг мамлакат иқтисодиётини ислоҳ қилиш ва бозор 
муносабатларига бағишланган фармонлари, асарлари ҳамда кўрсатмалари, 
Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Молия Вазирлигининг бухгалтерия 
ҳисоби, ҳисоботи ва аудит услубиётига оид меъёрий ҳужжатлари, 
аудиторлик фаолияти миллий стандартлари, шунингдек, хорижлик ва 
республикамиз иқтисодчи олимларнинг асосий воситалардан фойдаланиш 
харажатлари ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш муаммоларига 
бағишланган илмий тадқиқотлари ҳисобланади 
Тадқиқот ишининг илмий янгилиги Аудит ўтказиш босқичлари ва 
уларда қўлланаладиган амаллар янада ривожлантириш бўйича илмий 
асосланган тавсия ва таклифлар ишлаб чиқилганлиги билан белгиланади. 
Булар қуйидагиларда ўз ифодасини топган: 
- республикамизда аудиторлик фаолиятини амалга оширишнинг мақсади, 
вазифалари ва ўзига хос бўлган амалларлар мавжудлиги асослаб бериш ; 



- Ўзбекистон Республикасида аудит ўтказиш босқичларини меъёрий 
тартибга солиш механизми ягона тизимга келтирилди ва аудиторлик 
фаолиятини меъёрий-ҳуқуқий тартибга солишнинг ривожланиш босқичлари 
аниқлаштириш ; 
- мамлакатимизда аудиторлик ташкилотларда аудит босқичларини 
ташкил этиш ва тартибга солиш асослари комплекс тадқиқ қилиш ва ундаги 
мавжуд айрим муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; 

республикамизда 
Аудит 
ўтказиш 
босқичлари 
ва 
уларда
қўлланаладиган амаллар янада фаол ривожлантириш учун маълум чора-
тадбирларни бажариш тавсия этиш ва уни такомиллаштириш учун қатор 
таклифлар ишлаб чиқиш . 
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти бозор 
иқтисодиётининг муҳим инфратузилмаси – аудиторлик фаолияти хизматлари 
бозорини ривожлантириш заруратидан келиб чиқади. Тадқиқот натижалари 
амалиётда аудит ўтказиш босқичлари ва уларда қўлланаладиган амаллар 
такомиллаштириш турли хўжалик юритувчи субъектларга кўрсатиладиган 
хизматлар сифатини оширишга, яъни провард натижада – бозор 
муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш борасида хўжалик 
механизмини такомиллаштиришга ёрдам беради. 

Download 1.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling