Информацион технолгияларни аудиторлик фаолиятида қўллаш
Аудит ўтказиш босқичлари ва унда қўлланиладиган
Download 1.77 Mb. Pdf ko'rish
|
audit otkazish bosqichlari va unda qollaniladigan amallar
1.2. Аудит ўтказиш босқичлари ва унда қўлланиладиган
амалларнинг хозирги кунда кўриниши Маълумки, хар қандай воқеа, ходиса, буюм қайси замонда ва маконда пайдо бўлишидан қатъий назар маълум зарурият туфайли юзага келади. Аудитга оид манбаларда таъкидланишича, уни қуйидаги шарт-шароитлар келтириб чиқарган: > ахборот етказиб берувчилар (маъмурият) билан ахборотлардан фойдаланувчилар (давлат органлари, банклар, акциядорлар, кредиторлар) манфаатларининг мос келмаслиги, натижада, улар ўртасида зиддиятли вазиятлар юзага келганида маъмурият томонидан нотўғри маълумотлар берилиши; > нотўгри ахборотларга асосланган холда хўжалик қарорларининг қабул қилиниши натижасида ноқулай иқтисодий ахволга тушиб қолиниши ёки инқирозга юз тутилиши; > иқтисодий ахборотларнинг хаққонийлигини тасдиклаш учун зарур махсус билимларга эхтиёж; > ахборотлардан фойдаланувчиларда маълумотларни бевосита бахолаш ва сифатини аниклаш учун махсус малака, вақт ва материалларнинг етишмаслиги ва хаказолар Мана шу муаммоларни хал килишга ёрдам берадиган аудиторлик хизматлари шакллана бошлади. Унинг асосий вазифаси ахборотлардан фойдаланувчиларга такдим қилинадиган хисоботлар тўғрисида холис фикр- мулохазалар билдиришдир. Аудиторлар етарли билим ва тажрибага, шунингдек, бухгалтерия хисоби хужжатлари ва асословчи маълумотларни 19 олиш хукукига эга бўлганликлари учун бу вазифани малакали даражада бажарадилар. Бундан ташкари, улар корхона маъмуриятига бўйсунмайдилар ва унинг тазйикларидан холидирлар. Айрим манбаларга кура бухгалтер-аудитор касби XVII асрнинг Ўрталарида Европанинг акциядорлар, кредиторлар ва солиқ хизмати ходимлари ўртасидаги мунозарали масалаларни хал қилиб бериш зарурати туфайли шакллана бошлаган. Ўша пайтларда мустакил фаолият кўрсатиб, корхонанинг ишлаб чиқариш молия фаолияти тўғрисида аниқ хулоса берадиган мутахассисларга эхтиёж кучайган Натижада, 1862 йили Англияда, 1867 йили Францияда, 1937 йили эса АКШда мажбурий аудит тўғрисидаги конун қабул килинган. Хозирги пайтда бозор иктисодиёти ривожланган мамлакатларда ўзининг ташкилий хукукий инфратузилмаларига эга бўлган аудит институтлари фаолият кўрсатмокда. Аудитнинг ҳам ўзига хос усул ва услуби мавжуд. Шу жумладан, ташқи аудит текширувларини ўтказишда ҳам маълум тартиб ва босқичларга риоя қилиниши ва кетма-кетликда амалга оширилиши керак. Бу борада хориж олимлари Э.А.Аренс ва Дж.К.Лоббеклар ўзларининг қуйидагича фикрларини беришган Аудитни самарали ўтказишда ишчи режа ва дастур тузиш ҳамда услубиётни ишлаб чиқиш учун қўйилган босқичлар 6 . Дастлабки режалаштириш; Умумий маълумотлар тўплаш; Мижознинг ҳуқуқий мажбуриятлари ҳақида ахборотлар йиғиш; Мижоз ички хўжалик хатари ва бизнесини, аудитор таваккалчилигини ва муҳимлиликни баҳолаш; Ички назорат ва мониторинг ёки ички аудит тизими билан танишув ва назорат рискини баҳолаш; Аудитнинг умумий режаси ва дастурини ишлаб чиқиш 6 Э.А.Аренс, Дж.К.Лоббек. Аудит. М.: «Финансы и статистика», 1995. - С. 300. 20 Бизнингча, аудит ўтказишда, энг аввало, ишчи дастурларининг аҳамияти катта. Асосийси, ушбу ишчи дастурларида назарда тутилган, фойдаланиладиган усуллар йиғиндиси ишнинг мазмун ва моҳиятини янада бойитувчи восита эканлигини ҳар доим ёдда тутишимиз лозим, яъни услубиёт - бу мавжуд муаммоларнинг ечимини очиб бериш йўлларини кўрсатувчи дастак дейиш ҳам мумкин. Аммо, усулларнинг туб моҳиятини таҳлилий амаллар ташкил қилади. Барча усулларда ҳам таҳлилий амаллар ўтказилиб, исбот ва далиллар сифатида маълумот олинади. Лекин, таъкидлаш жоизки, аудит услуби унинг натижаси самарадорлиги ва олинган исбот ва далилларнинг ишончлилигини таъминлашда ўз ичига бухгалтерия, статистик, таҳлилий, математик, фалсафий каби усулларни олиши керак. Шу қаторида Ўзбекистон Республикасида хам аудиторлик институтлари ва аудиторлик палаталари фаолият олиб бормоқда. Download 1.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling