Информация Хавфсизлиги


Ўз-узидан синхронланувчи шифрлар


Download 0.75 Mb.
bet40/50
Sana16.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1503320
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   50
Bog'liq
Book security

5.9. Ўз-узидан синхронланувчи шифрлар

Ўз-узидан синхронланувчи шифрларда очик матн символлари калитли кетма-кетликни шакллантиришда катнашадиган чекли сондаги n-символларни хисобга олиб шифрланади (23-расм). Бунинг учун махфий калит вазифасида ПТК генераторининг тескари алока функцияси хизмат килади.



23-расм. Ўз-узидан синхронланувчи шифрлаш принципи

Математик ифодалардан фойдаланиб, уз-узидан синхронланувчи потокли шифрлаш принципини куйидагича ифодалаш мумкин:


yi=xiEFz(yi-1, yi-2, ..., yi-n) - шифрлаш;
xi=yiEFz(yi-1, yi-2, ..., yi-n) -аслига тиклаш;
бу ерда: xi, yi - очик ва шифрланган матнларнинг иккили символлари;
Fz(...) - Z калитга мос келувчи тескари алока функцияси;
n - ПТК генераторидаги регистрлар сони.
Потокли шифрлаш системалари параметрлари буйича бир калитли криптосистемаларга якин булиб, калит улчами шифрланадиган матн улчамига тенг. Бу шифрланган хабар криптомустахкамлигини оширишга имкон яратади. Шу билан бирга потокли шифрлар бошка криптосистемалардан фаркли равишда катта хажмдаги тахлил килинадиган махфийликка эга. Ушбу айтилганлар хамда юкори тезликдаги шифрлаш имкониятининг мавжудлиги ва хатоликларнинг купайишининг чегараланганлиги потокли шифрлашнинг хозирги кунда куп кулланилишига имкон яратади. Таъкидлаш жоизки, бундай шифрлар купчилик мутахассислар ва истеъмолчиларнинг ишончини козона олди.
Потокли шифраторларга мисол сифатида юкори тезкорликдаги SEC-15, SEC-17, SDE-100 ва бошкаларни курсатиш мумкин. SEC-17 курилмаси 256 Кбит/с дан 2304 Кбит/с гача булган шифрлаш тезлигига эга булиб, унинг калити 72 та ун олтилик ракамлардан иборат. SEC-15 курилмаси эса 10000000000000000000000000000000000 дан ортик статистик номаълум калитларга эга булиш имконини беради.
Потокли шифрларни таккослаш тахлили натижасида куйидаги хулосаларга келиш мумкин:
-Ўз-узидан синхронланувчи потокли шифрлардан фаркли равишда синхрон потокли шифрларда хатоликлар купайиш эффекти йук, яъни шифрпоматндаги хатоликлар сони шифри очилган матндагига мос келади.
-Синхрон потокли шифрларни амалга ошириш учун хабарни кабул килувчи ва жунатувчида калитли ПТК генераторларини синхронлаш масаласини ечиш зарур. Шифрматнга битта иккили символнинг тушиши синхронлашнинг бузилганлиги сабабли колган нотугри символларнинг шифрини очишга олиб келади.
-Ўз-узидан синхронланувчи потокли шифрларда синхронлаш режимининг кайта тикланиши шифрматннинг n-символидан кейин автоматик амалга оширилади.



Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling