Информатика асослари фанидан
Download 0.88 Mb.
|
ахборот техналогиялар мутахасиси
- Bu sahifa navigatsiya:
- График тасвирлар ўрнатиш ва улар билан ишлаш.
Колонкалар яратиш.
«Колонкалар» Word редакторининг матнлар тайёрлаш сохасидаги яна бир йўналишини намоён қилади. Буклет ва проспектлар тайёрлашда «Колонкалар»дан қулайроқ восита йўқдир. Буклет ва проспектлар тайёрлашда уларнинг нафис ва қулай бўлиши, ҳамда фирма мижозларини диққатини ўзига тортувчи бўлишига катта аҳамият берилади. Шундай қилиб, «Колонкалар» дан фойдаланишни бошлаймиз. Колонкалар»га киришни икки хил усулини кўрамиз: Асосий менюнинг Формат бўлимидан ва Инструментлар панелидаги махсус белгидан. Асосий менюдан Формат Колонки бўлимига ўтинг. Шуни айтиш керакки, Сиз аввало, колонкалар билан ишлаганингизда саҳифага жойлаштириш усулини худди оддий матнга танлагандек танлаб оласиз. Кейин эса, Сиз танлаган қоғозга нечта колонка жойлашишини ҳам танлайсиз. Масалан, матнни икки колонкага (устунга) жойлашадиган вариант танланди. Колонкалар сонини танлаб олгач, ОК тугмачасини босинг ва матнни теринг. График тасвирлар ўрнатиш ва улар билан ишлаш. Ҳозирги кунда, бутун дунёда матнлар тайёрлашда, фирмалар учун проспектлар, реклама буклетлари, фирманинг махсус ёрлиқларини (фирменный бланкаларни) тайёрлашда, саноат дизайни элементларини танлашда компьютер графикаси воситалари мутахассисларнинг асосий қуролига айланди десак, муболаға бўлмайди. Microsoft Word дастурида расмлар билан ишлашни мукаммал ўрганиб олган ҳар қандай инсон, юқорида санаб ўтилган масалаларнинг аксарият қисмини ҳал қила олади ва ўз соҳасида информацион технологияни тадбиқ этиб ишлаётган компьютер фойдаланувчилари ўртасида ўз мавқеига эга бўла олди. Microsoft Word дастурида расмлар қўйиш йўли билан матн ва ҳар хил бошқа ҳужжатларни чиройли безалиши таъминланади. Microsoft Word матн муҳаррирининг расмлар коллекцияси мавжуд. Унинг расмлар коллекцияси редактор версиясининг янгиланиши билан кенгайиб ва тўлдирилиб борилади. Энди, дастур коллекциясидаги расмлардан қўйишни бошлаймиз. Бунинг учун асосий менюнинг Вставка Рисунок Картинки бўлимларига ўтинг. Расмлар коллекцияси пайдо бўлганидан кейин, шу расмлардан хоҳлаганингизни сичқон ёрдамида танлаб олиб Вставить тугмачасини босамиз. Мана энди, расм қўйилди. Қўйилган расм ҳар доим ҳам ўзининг ўлчамлари жихатидан Сиз тайёрлаётган ҳужжатга тўғри келавермаслиги мумкин. Яъни, расм ўлчамларини катталаштириш ёки кичиклаштириш масаласи пайдо бўлади. Энди, расмлар устида операция бажариш учун, уларни “кадрлаштириш” керак бўлади. Расмни кадрлаштириш учун сичқон билан расмнинг ихтиёрий жойига бориб, сичқон тугмачасини босинг. Натижада, расмнинг атрофида кадрлаштириш белгилари пайдо бўлади. Расмнинг атрофида кадрлаштириш белгилари пайдо булдими, демак, унинг устида ихтиёрий операцияни бажаришингиз мумкин. Масалан, уни кичиклаштиришингиз ёки катталаштиришингиз, вақтинчалик (буферга) хотирага олиб қўйишингиз ва керакли жойга қўйишингиз ёки ўчириб юборишингиз мумкин. Расмни ўчириб юбориш учун уни кадрлаштиринг ва Del клавишасини босинг. Бунинг учун, расм атрофидаги 8 та кадрлаштириш белгисидан ихтиёрийсини сичқон ёрдамида танланг ва сичқон тугмачасини босиб (қўйиб юбормай), хоҳлаган йўналишда силжитинг. Расмнинг ўлчами худди Сиз силжитаётган йўналишда ўзгариб боради. Сичқон тугмасини қўйиб юборсангиз расм ўлчамини ўзгарганлигининг гувоҳи бўласиз. АДАБИЁТЛАР Насритдинова М. «Компьютер дастурлари» Тошкент 2002 й. Гуломов С.С. ва бошкалар "Ахборот тизимлари ва технологиялари". Тошкент 2000 й. Узоков З.У. "Информатика ва ахборот технологиялари" маъруза матнлари. Карши 2002й. Маллаев А.Р., Носиров Б.Н., Ганиев Р.Р. "Компьютер кўникмалари". Тасвирли ўқув қўлланма. Қарши 2002й. Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling