Информатика асослари фанидан


Ҳужжатнинг турлари билан ишлаш


Download 0.88 Mb.
bet12/15
Sana28.12.2022
Hajmi0.88 Mb.
#1017849
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
ахборот техналогиялар мутахасиси

Ҳужжатнинг турлари билан ишлаш.
Одатда дастур ишлаб чиқарувчилар фойдаланувчилар ўртасида кенг оммаланиш имкониятларини ошириб борадилар. Шу тариқа бир дастурнинг бир нечта версиялари пайдо бўлади. Версияларни бир биридан фарқлаш учун ишлаб чиқарувчилар уларни номерлайдилар.
Одатда номер икки қисмдан, масалан 4.0, 5.3 кўринишидан иборат бўлиб, агар дастурнинг янги версиясида жиддий ўзгаришлар қилинган бўлса, нуқтадан олдинги биринчи рақами ўзгартирилади, кичик ўзгаришлар қилинган бўлса, нуқтадан кейинги рақами ўзгартирилади. Катта рақам дастурнинг кейинги версиясини англатади. Ҳозирги кунда баъзи дастурлар версиялари номерларида дастурнинг сотувга чиқарилган йили кўрсатилмоқда.
Шрифт, чегара ва ранглар.
Матнни тахрирлаш жараёнида сиз, албатта, бичимлаш масалаларига дуч келасиз. Бичимлаш деганда — матн маъносини ўзгартирмай туриб, унинг шаклини ўзгартириш тушунилади. WORD муҳарририда бичимлаш буйруқлари мажмуи Формат менюсида жамланган.
Менюдаги биринчи буйруқ «Шрифт»дир. Буйруқ бажарилгандан сўнг намоён бўлган ойнадан кўриниб турадики, у «Шрифт», «Интервал» ва «Анимация» каби уч қисмдан иборат. Шрифт қисмида матнда қўлланиладиган шрифт тури, ўлчами, ранги, ёзилиш шакли (Ж, К, Ч) танланади.
Ундан ташқари, индексларни юқорида ёки пастда ёзиш, барча ҳарфларни катта қилиб ёки соя билан ёзиш ва бошқа амаллар бажарилади. Барча ўлчамлар танлангандан сўнг ОК тугмачаси босилади.

«По умолчанию» тугмачаси — компьютер ҳар ёқилганида аввал танланган шрифт, танланган ўлчамлар билан (бошқа буйруқ берилмагунча) ишлатилишини таъминлайди.


Интервал қисмида ҳарфлар ўртасидаги масофа, уларнинг силжиши ўзгартирилади. Анимация қисмида матннинг белгиланган қисмига анимацион эффектлар қўлланилади. Бунинг учун рўйхатдаги анимация эффектларидан бири танланиб, сўнг ОК тугмачаси босилади.
«Граница и заливка» (Чегара ичидаги ранг) буйруғи белгиланган матн, абзац, саҳифа, жадвал ёки расмга чегара қўйиб, чегара ичидаги рангни ўзгартириш имконини беради.
«Граница» (Чегара) қисмида чегара турини «нет» (чегарасиз), «рамка» (чегара), «тен» (сояли), «объёмная» (ҳажм­ли), «другая» (бошқа турда), чизиқлар турини (кенг, ингичка, пунктир ва х.к.), чизиқлар рангини (16 та ранг) ҳамда чизиқлар қалинлигини танлаш имкони мавжуд.
«Образец» (Намуна) дарчасида матн устида бажарилаётган барча амаллар натижаси акс эттириб борилади.
«Страница» (Саҳифа) қисмида юқорида кўрсатилган барча амаллар саҳифага қўлланилади.
«Заливка» (Чегара ичидаги ранг) бўлимида ранг, нақш, нақшнинг ранги танланади.
Бу ерда ҳам «Образец» (Намуна) дарчасида барча амаллар натижаси акс эттирилади. Мазкур ойнада ҳамма ўзгаришлар киритилганидан кейин, ОК тугмачаси босилади.
Бирор бир жадвал графаларини бошқача рангга киритишни ўрганишга келамиз. Бу ишни ҳисоблаш техникаси жаргонида «заливка қилиш» дейилади.



Жадвал графаларини бошқа ранга бўяш (заливка қилиш). Бирор бир жадвал киритамиз ва керакли қисмини белгилаймиз.
Энди эса асосий менюдаги Формат бўлимининг граница и заливка пунктига киринг ва сичқон тугмасини босинг.

Натижада махсус дарча ҳосил бўлади. Бу дарчадан эса сичқонча ёрдамида Заливка пунктига утинг. Ушбу ҳолатда, Сиз жадвалнинг (фақат жадвални эмас, ҳар қандай матнни) ажратилган қисмини ҳоҳлаган рангга киритишингиз (яъни заливка қилишингиз) мумкин. Мисол учун, жадвалнинг ажратилган қисмини буяш учун 25% ли кул ранг (серый) ранг танланган.
Сиз ўзингизга керакли рангни танлаб олгач, ОК тугмачасини босинг. Бошқача сўз билан айтганда Сиз «заливка қилиш» жараёнини тугатдингиз. ҳамма операцияларни тўғри бажарган бўлсангиз, ўзингиз ҳосил қилган жадвалга қараб туриб бажарган ишлар муваффақиятли кечганлигини кўрасиз.

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling