Информатика асослари фанидан


Download 0.88 Mb.
bet8/15
Sana28.12.2022
Hajmi0.88 Mb.
#1017849
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15
Bog'liq
ахборот техналогиялар мутахасиси

Муҳаррирлаш асослари.
Матнни киритиш ва тахрирлаш, умуман, ўзгартириш билан боғлиқ ишларни қисмлаб бекор қилиш ва такроран бажариш мумкин. Бекор қилиш ва такроран бажаришнинг нима эканлигини тушуниш учун муҳаррирлаш операцияси сифатида матн киритиш ёки тахрирлаш пайтидаги алфавит – рақамли символларни узлуксиз равишда киритиш жараёнини тушунамиз. Word нуқтаи – назаридан қуйидаги келтирилган шартлардан камида биттаси бажарилганда алфавит – рақамли символларни узлуксиз киритиш жараёни тўхтаган бўлиб ҳисобланади:
- агар сиз матнли курсорни бошқа позицияга ўтказган бўлсангиз;
- Delete ёки Backspace клавишлари ёрдамида бир ёки бир неча символларни ўчирган бўлсангиз;
- меню ва ускуналар қаторида бирор пункт ёки тугмани босган бўлсангиз;
- скроллинг полосаси билан ишлаган бўлсангиз;
- Wоrd символларини киритиш пайтида автокоррекция воситасини қўллаган бўлсангиз.
Бекор қилиш амали матннинг ҳолати охирги бажарилган муҳаррирлаш операциясидан олдинги ҳолатига қайтаради. Такроран бажариш амали охирги бекор қилинган муҳаррирлаш операциясини қайтадан бажаради. Муҳаррирлаш операциясини бекор қилиш учун «Стандартная» ускуналар қаторидан тугмани, тугмани босиш керак. Бир нечта муҳаррирлаш операцияларини бекор қилиш учун ёки такроран бажариш учун тугмалардаги учбурчак белгисини босиш ва бекор килинадиган ёки такрорланадиган муҳаррирлаш операцияларини танлаш керак. Шуни айтиш керакки, бекор қилиш ва такроран бажариш амаллари қатъий тартибда бажарилади. Масалан, сиз охирги муҳаррирлаш операциясини четлаб ўтиб ундан олдингисини бекор қила олмайсиз.
Абзац яратиш.
Wоrd MS – матни бир ёки бир неча абзацдан ташкил топади. Фойдаланувчи учун абзац матннинг мантиқий боғланган қисми бўлиб, унда муайян фикр ёритилади. Абзац матнда хат бошидан бошланувчи сатрлар кетма – кетлиги сифатида жойлаштирилади. Афсуски, матнинг мазмунини тушунадиган даражада ақлли эмас. Шунинг учун абзац Wоrd нуқтаи – назаридан «абзац охири» деб аталувчи – символ кўринишидаги махсус символ билан якунланувчи ихтиёрий символлар кетма – кетлигидир. «Абзац охири» символи босмаланмайдиган символлар қаторига киради. Шу сабабли бу символ одатда экранда акс эттирилмайди, уни акс эттириш учун стандарт ускуналар қаторида босмаланмайдиган символларни акс эттириш ¶ белгиси туширилган тугмани босиш лозим.

Абзац «бўш» бўлиши, яъни фақат «абзац охири» символидан ташкил топган бўлиши ҳам мумкин. Масалан, янги ҳосил қилинган ҳужжат фақат битта бўш абзацдан иборат бўлади. Янги абзацни бошлаш учун жорий абзацни Enter клавишини босиб якунлаш керак. Бунда Word жорий абзац охирига «абзац охири» символини қўшади ва янги абзацни бошлайди.
Одатда абзац бир сатрга сиғмайди. Шунинг учун абзацни киритиш чоғида сатр тўлиши билан Word автоматик тарзда абзацнинг қолган қисмини янги сатрдан давом эттиради. Бунда сатрга сиғмай қолган сўз тўлалигича ёки, агар буғин кўчириш рухсат этилган бўлса, буғинга бўлинган ҳолда янги сатрга ўтказилади.

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling