Информатика асослари фанидан


Янги ҳужжатни хотирага олиш


Download 0.88 Mb.
bet5/15
Sana28.12.2022
Hajmi0.88 Mb.
#1017849
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
ахборот техналогиялар мутахасиси

Янги ҳужжатни хотирага олиш.
Ҳужжат тайёр бўлгандан сўнг уни сақлаб қўйиш лозим. Бунинг учун «Файл» менюсидаги «Сохранить как» буйруғини ишлатамиз. Экранда намоён бўлган ойнани тахлил этиб чиқайлик. Папка дарчасида ҳужжатни эслаб қолиш лозим бўлган жилд ёки диск номи туради. Расмда «Мои документы» (Менинг ҳужжатларим) жилди акс эттирилган. Агар рўйхатдан жилд­нинг номи алмаштирилмаса, компьютер ҳамиша ҳужжатни «Мои документы» (Менинг ҳужжатларим) жилдига сақлайди. Агар ҳужжатни дискетада сақлаш талаб этилса, рўйхатдан диск номи танлаб олинади (Диск 3,5 А).
«Имя файла» (Файл номи) дарчасида ҳужжатга ном берилади. Уни кирилл ёки лотин алифбосида беришингиз мумкин. Ном бир сўздан, жумладан, гапдан, сондан иборат бўлиши мумкин. «Тип файла» (Файл тури) дарчасида файл тури танланади. У doc, rtf, html файл ёки Wоrd муҳаррирининг олдинги версияларида сақланиши мумкин.
Барча зарур маълумотлар киритилгандан сўнг, «Сохранить» (Сақлаш) тугмачаси босилади. Агар бирор хатолик ўтиб кетган бўлса, «Отмена» (Бекор қилиш) тугмачаси босилади. Wоrd редакторида янги яратилган, тахрирланган (ёки ўзгартириш киритилган) ҳужжатни, бир вақтда бир нечта ҳужжатни шунингдек ҳужжатни бошқа ном билан ва бошқа каталогда сақлаш мумкин.
«Папка» (Жилд) дарчасидан кейин жойлашган пикто­граммалар қуйидагиларни билдиради:
— бир поғона юқорига ўтиш, яъни жилднинг ичидан юқори қатламга чиқиш;
янги жилд яратиш;
— жилд ва файлларни рўйхат кўринишида тасвирлаш;
— жилд ва файлларни жадвал кўринишида (хажми, яратилган санаси, вақти ва х.к.) тасвир этиш;
— жилд ва файлларнинг хусусиятларини акс эттириш;
— буйруқлар ва режимлар пиктограммаси.
Мазкур ҳужжатга ишлов бериш тугаганидан кейин уни ёпиш зарурияти туғилади. Бунинг учун «Файл» менюсидаги «Закрыть» (Ёпиш) буйруғини фаоллаштириш лозим.
Дастур ишини тугатмасдан барча очилган файлларни ёпиш учун Alt тугмачасини босиб, «Файл» менюсида «Закрыть все» (Барчасини ёпиш) ёки «Вход» буйруғини фаоллаштириш керак.
Сақлаш учун қуйидаги амалларни бажариш керак:
Сичқонча Сохранить (сақлаш) тугмаси устида босилади.
Ҳужжатни бошқа жилдда сақлаш учун папка рўйхатида керакли дискни ва жилдни танлаб, унинг устида сичқонча икки марта босилади.
Ҳужжатни янги жилдда сақлаш учун ойнадаги Создать папку (жилд яратиш) тугмаси босилади ва Имя файла (файл номи) дарчасида ҳужжат номи киритилади (зарурият туғилганда файлнинг номи узун бўлиши, яъни бир нечта сўздан иборат ҳамда ҳужжатнинг қисқача таърифи бўлиши мумкин) ва Сохранить (сақлаш) тугмаси босилади.

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling