Информатика асослари фанидан
Download 0.88 Mb.
|
ахборот техналогиялар мутахасиси
Янги ҳужжат очиш.
«Microsoft Office 2003» дастурлар мажмуи ичида матнлар билан ишлашга ихтисослашган Microsoft Word редактори мавжуд бўлиб, у барча компьютер фойдаланувчилари орасида жуда оммалашиб кетган. Microsoft Word матн муҳарририни компьютерга ҳар хил усулда юклаш мумкин. Биз шулардан икки хил усулини кўриб чиқамиз: «Пуск» кнопкаси орқали «Программы» менюсига ўтиб, Microsoft Word сўнгра, Microsoft Word пунктини танлаш; Масалалар панелидан тегишли ёрлиқни сичқон ёрдамида танлаш йўли билан; Бу дастурнинг афзалликларидан бири – матнлар, факслар, хатлар, тезислар яратишда яратишда кенг ишлатилади. Бир сўз билан айтганда, Microsoft Word – бу «стол устидаги» нашриёт тизимидир. Дастур, ўзининг олдинги версияларидан бир нечта имкониятлари билан фарқ қилади. Ҳужжат билан ишлаш жараёнида асосий этапларини қуйидагича тарифлаш мумкин: ҳужжатни яратиш, сақлаш, ўзгартириш, безаш, бир нечта ҳужжатдан бир бутун ҳужжат яратиш ва ҳоказо. Аввало матн нималардан ташкил топади, унинг элементлари қайсилар каби саволларга жавоб бериб ўтамиз. Очиқ ҳужжат Матн — символ, сўз, қатор, парча, абзац (хат боши), саҳифа кабилардан ташкил топган. Символ (белги) — бу матннинг энг кичик элементидир. У ўлчов, ёзилиш усули (оддий, қалин, ёзма, чизиқли), ранг, шрифт, позиция (ёзилиш ўрни) каби хусусиятларга эга. Символлар кетма-кетлиги қуйидаги объектларни ташкил этади: сўз, парча, абзац, матн саҳифаси. Сўз — бу икки томондан ажратувчи символлар (бўш символ, нуқта, вергул ва х.к.) билан чегараланган символлар кетма-кетлигидир. Келтирилган хусусиятларга қўшимча: биринчи (охирги) символ мавжудлиги ҳамда символлар сони чекланганлиги (сўз ўзунлиги). Қатор — шу номли код билан тугаган символлар кетма-кетлиги. қўшимча хусусиятлар: қатор боши ва охири, матнда қатор тартиб рақами, қатор узунлиги, қаторнинг чап ва ўнг чегараси мавжудлиги. Парча — матннинг белгилаб олинган қисми. Абзац — абзац белгиси билан ажратилган символлар кетма-кетлиги. Абзац символи чоп этилмайди, матнга Enter тугмачаси босилганда киритилади. Абзацнинг қўшимча хусусиятлари: чап ва ўнг чегаралари, абзац бошидаги силжиш, қаторлар сони, қаторлар ўртасидаги интервал, варақдаги жойланиши. Саҳифа — бу саҳифа коди билан тугалланувчи қаторлар тўплами. Қўшимча хусусиятлари: саҳифа тартиб рақами, саҳифадаги қаторлар сони. Асосий глобал объект — матннинг ўзидир. Қўшимча хусусиятлари: матн боши ва охири, матндаги қаторлар сони, матннинг варақда жойланиши. Компьютерга матн киритиш коидалари қуйидагича: Символ курсор турган жойга киритилади. Сичқонча кўрсаткичи курсорни керакли жойга тез олиб бориш учун ишлатилади ва матн териш жараёнида қатнашмайди. Enter тугмачасини фақат абзац охирида босиш зарур. Матнни ўртага жойлаштириш, абзац силжишини қўйиш ва матнни бир томонга суриш учун «Пробел» (Бўш жой) тугмачасидан фойдаланиш тавсия этилмайди. Матн териш жараёнида уни тез-тез хотирага сақлаб қўйиш лозим. Саҳифаларга тартиб рақами клавиатурадан киритилмайди. Нуқта ва вергулдан олдин бўш символ қўйиш тавсия этилмайди. Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling