“Injenerlik geodeziyasi” fanidan on savollari
Download 399.96 Kb. Pdf ko'rish
|
GKMFX fanidan YaN savollari 2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўз- ўзидан алангаланиш
Алангаланиш - махаллий қизиш натижасида ёнувчи модданинг (буғ ва
газларнинг) турғун ёниши. Алангаланишга ёнувчи модданинг аланга ёки чўғланган жисмга тегиши сабаб бўлиши мумкин. Чақнаш - ёнувчи модда буғи билан хаво ёки кислород аралашмасининг алангага, электр учқунига ёки қизиган жисмга тегиши натижасида тез ёниб тугаши. Чақнашда сиқилган газлар хосил бўлмайди. Портлаш- модданинг бир холатдан иккинчи холатга жуда тез ўтиши (портлаб ёниши) бўлиб, бунда кўп микдорда энергия чиқади ва кўп миқдор сиқилган газлар хосил бўлади, бу сиқилган газлар ўприлишга олиб келиши мумкин. Портлашда хосил бўладиган ёнувчи газсимон махсулотлар хавога тегиб, кўпинча алангаланиши ва бунинг оқибатида ёнғин чиқиши мумкин. Ўз- ўзидан алангаланиш - модда маълум хароратгача қиздирилганда унга бевосита тегмасдан туриб содир бўлади. Ўз- ўзидан алангаланиш харорати модданинг ёнғин жихатидан хавфли хоссаларини белгиловчи мухим омилдир. Модданинг ўзида кечадиган физикавий, кимёвий биологик жараёнлар таъсирида ва модданинг қизиши натижасида юз беради. Ёнғин- бу кўтилмаганда содир булиш эхтимоли мавжуд бўлган ва моддий бойликлар хамда инсон хаётига катта хавф соладиган ходисадир. 57. Yonuvchi modda to‘g‘risida tushuncha bering. Моддаларнинг ёнғин хусусияти деб, қиздириш натижасида уларнинг парчаланиб ёнувчи газсимон ва буғсимон моддалар ҳосил қилиши тушунилади. Ёнувчи моддаларнинг парчаланиш ҳолатини учувчи қисмининг ёнғин қонуниятини ўрганишда қуллаш мумкин. Масалан, қуруқ моддаларни қиздириб ҳайдаш йўли билан газга айлантириш мумкин. Ҳайдашдан кейин ҳосил бўлган ёки қолган қолдиқ Кокс қолдиғи деб юритилади.Кокс қолдиғининг ёнғини газсимон моддаларнинг ёнғин жараёнидан бир мунча фарқ қилсада, ўз-ўзидан алангаланишнинг иссиқлик назариясини ўрганишда юқоридаги жараёндан фойдаланиш мумкин. Қаттиқ моддаларнинг ёнғинга хавфлилик хусусиятлари қаттиқ модда ёнганда ажралиб чиқадиган иссиқлик миқдори, ўз-ўзидан алангаланиш, ёниб кетиш тезлиги ва материал юзасида ёнғиннинг тарқалиши билан ифодаланади. Ёнғин ҳарорати қаттиқ жисмлар ёнганда ҳосил бўладиган иссиқлик миқдори ва ёнғин зонасига келаётган ҳаво миқдорига боғлиқ.Қаттиқ ва суюқ ёқилғи ёнғини учун керак бўладиган ҳаво миқдорини қуйидагича ҳисоблаш мумкин. Ҳар қандай ёнувчи модда таркибига углерод, олтингугурт, водород ва кислород киради. Шулар таркибидан келиб чиқиб, жисмнинг ёнғини учун сарфланадиган ҳаво миқдорини ҳисоблаб чиқиш мумкин: V = 1/23(2,67С + S + 8H - О). Қизиш натижасида жисмларнинг ёнғини учун ҳаво алмашиш — конвекция ҳодисаси сабабли ёнғин зонасига назарий жиҳатдан керак бўладиганига нисбатан кўпроқ ҳаво оқимига олиб келади. Ҳақиқатда сарфланган ҳаво миқдорининг, назарий жиҳатдан ҳисобланган ҳаво миқдорига нисбати ортиқча ҳаво миқдори деб юритилади. Ёнғин вақтида бу коэффициент доираси ниҳоятда катта бўлиб, 2-20% гача ўзгаради. Етарли бўлмаган ҳаво муҳитида ёнғин тўлиқ бўлмайди, ҳосил бўлган ёнғин маҳсулотлари (СО, қурум, спиртлар) яна ёнғин хусусиятига эга бўлади. Бундай маҳсулотлар оз миқдорда бўлсада, тутун таркибида бўлади. Қаттиқ моддаларнинг майдаланган 10-9... 10-7 м катталиқдаги зарралари ҳаво муҳитида узоқ вақт юриши катта зичликка эга бўлган тумансимон муҳитни вужудга келтиради. Бундай майда заррачаларнинг кўп миқдорда йиғилиб қолиши худди газ ва ёнувчи суюқликлар каби портлаш хусусиятига эга бўлади. Одатда ҳаво таркибидаги чанглар микдори г/м3 ёки мг/л бирликларда ўлчанади. Кўпиша ёнувчи моддалар чангларининг портлаши учун пастки зичлик миқдори жуда катта бирликларни ташкил қилади.Қанд ва торф чангининг порглаши учун қуйи чегарадаги зичлиги 13500 г/м3ва 2200 г/м3 ташкил этиб бундай чангларни портлатиб юбориш учун катта қувватдаги ёндирувчи импулс зарур. Портлашнинг бошланғич фазасида ҳаво таркибидаги энг майда зарралар ҳамда уларнинг ажратган иссиғидан катта зарралар алангаланади, шундан кейин зичлик етарли бўлса, алангаланиш ҳажмий тус олади ва портлаш юз беради. Шунинг учун ҳам зичликнинг қуйи чегараси асосида чангларнинг ёнғинга ва портлашга қарши хавфлилиги аниқланади. Алангаланишнинг қуйи чегараси 65 г/м3гача бўлган зичликка тўғри келган чанглар портлашга хавфли (олтингугурт чанги, ун ва б.), бу чегара 65 г/м3дан ортиқ зичликка тўғри келса, унда ёнғинга хавфли чанглар тоифасига киради (тамаки, ёғоч чанги). 58. Yonish jarayonining turlarini aytib bering. 56 da javobi 59. Zanjirsimon o‘z-o‘zidan alangalanishni tushuntirib bering. 62 da javob 60. Gazsimon moddalarning yonishi va portlash xususiyatlari. Ҳар қандай газсимон модданинг ёнғинга ва портлашга хавфлилиги алангаланиш чегаралари, ёнғин ҳарорати ҳамда аланганинг ўртача тарқалиш тезлиги билан белгиланади. Газнинг ҳаво билан аралашиб ёнғини ҳар қандай ҳолатда ҳам амалга ошавермайди, балки маълум чегарадаги аралашма ҳосил бўлгандагина ёнғин рўй беради. Шунинг учун ҳам аралашмаларнинг алангаланиш чегаралари қуйи ва юқори чегаралар сифатида белгиланади. Қуйи чегара деганда газнинг энг кам миқдори аланга ҳосил қиладиган ҳолат тушунилади ва мана шу чегара саноат корхонанинг ёнғинга ҳамда портлашга хавфлилик даражасини белгиловчи омил ҳисобланади. Ҳавонинг газ билан аралашмаси, ёнғин учун етарли миқдорда йиғилган бўлса, маълум шароитда қиздирилганда алангаланиб кетади, мана шу ҳарорат ёнғин ҳарорати деб аталади. Бу ҳарорат ёнувчи аралашма ҳолати ва бошқа омиллар таъсирида жуда юқорилашиб кетиши мумкин (450°Сдан 2000°Сгача). Кўпгина газ аралашмаларининг ёнғин тезлиги — уларнинг миқдори ва газнинг хусусиятига боғлиқ. Газларнинг ёнғин тезлиги 0,3-0,8 м/сек. бўлади. Бундан водород билан ацетилен гази мустасно, уларнинг ёнғин тезлиги 2,76 м/сек. ва 5,6 м/сек. ни ташкил қилади. Ёнғиннинг тез кетиши портлаш дейилади. Ёнғин қанча қисқа муддатда амалга ошса, портлаш кучи шунча катта бўлади. Суюқликлар газсимон муҳитда ёниб, буғга айланиш жараёни тезлиги суюқликнинг физик ва кимёвий хусусиятларига боғлиқ бўлади. Шунингдек, буғга айланиш жараёни ташқи муҳит ҳароратига ҳам боғлиқ. Маълум ҳарорат ва босимдаги суюқпик юзасида суюқлик буғи ҳосил бўлади. Бу буғ миқдори ҳарорат ўзгармаган ҳолатда ортиб ёки камайиб кетмайди. Уни тўйинган буғ деб аталади. Тўйинган буғга айланаётган молекулалар сони суюқликка айланаётган молекулалар сонига тенг бўлганлигиДан унинг миқдори ҳаво муҳитига бир хил сақланиб туради. Бундай ҳолатдаги суюқцикнинг ҳаво муҳитига нисбатан зичлигини миқдор босими деб юритилади. Яъни, буғнинг ҳаво таркибидаги тўйинган миқдори 20% ни ташкил қилса, унда бу аралашманинг миқдорий босими 0,20 Р деб қабул қилинади. Бунда, Р — атмосфера босими. Агар тўйинган буғнинг миқдор босими маълум бўлса, шу ҳароратда ҳаво муҳитидаги зичлигини аниқлаш мумкин. Газларнинг ёнғини, маълум ҳаво муҳитида рўй бериши мумкин. Ҳавода ёнувчи газнинг ҳажми, умуман тўйинган ҳолатдаги ҳажмдан кўп бўлиши мумкин эмас, шунинг учун модданинг ёнғин чегарасини фақат ҳарорат билангина белгилаш мумкин ва бу ҳажм ёнувчи модданинг юқори чегараси деб юритилади. Суюқлик ва газларнинг ҳаво муҳитидаги зичлиги тўйиниш нуқтасидан паст бўлган ҳолларда ҳам маълум ҳароратда алангаланиш ҳодисаси рўй бериши мумкин. Шунинг учун ҳар хил ёнувчи моддалар энг кам миқдори учун ҳам алангаланиш ҳарорати аниқланади. Демак, ҳар қандай ёнувчи суюқликнинг ёнғини учун у маълум ҳароратгача қиздирилиши ва бу вақтда суюқлиқдан ажралиб чиқаётган буғ миқдори алангани давом эттира оладиган миқдорда бўлиши керак. Суюқликларнинг ана шу хусусиятлари асосида уларнинг чақнаш ва алангаланиши ўрганилади. Чақнаш ҳарорати деб, унча юқори бўлмаган ҳароратдаги суюқлик юзасида буғларнинг ҳаво билан аралашмаси ҳосил бўлиб, аралашма ташқаридан қиздирилса, ёниб кетиши мумкин бўлган ҳароратга айтилади. Мана шу хоссага асосланган ҳолда суюқликлар икки туркумга бўлинади: 1.Агар суюқликнинг чақнаш ҳарорати 45°С.га тенг ёки кичик бўлса, енгил алангаланувчи суюқлик деб аталади. Енгил алангаланувчи суюқликларга бензин, спирт ва бошқа моддалар мисол бўлади. 2.Чақнаш ҳарорати 45°С.дан юқори суюқликлар ёнувчи суюқликлар деб аталади. Алангаланиш ҳарорати деб суюқпикнинг минимал ҳароратдаш чақнашида суюқлиқдан маълум даражада буғлар ажралиб чиқишини натижасида алангаланиш давом этадиган ҳолатга айтилади. 61. O‘t o‘chirish vositalari. Ёнғинга қарши курашишда ёнғиндан хабар бериш воситалари мухим ахамиятга эга хисобланади. Хабар бериш тизими куйидаги талабларга жавоб бериши керак: махаллий ёнғин хавфсизлиги бўлимига тезкор ва узлуксиз хабар бериш, электр хабар бергич қўлланилганда электр тармоғида узилиш рўй берган холда хам автоматик тарзда хабар бериш хусусияти ва бошқалар. Хабар беришни энг ишончли тури электр тармоғи (тизимли) хисобланади. Электр ёнғин хабар бергичлар тизими ёнғинни аниқлаш ва унинг жойи хақида хабар бериш хусусиятига эга. Электр ёнғин хабар бергичлар янги қурилаётган, қайта қурилаётган ва мавжуд саноат, қишлоқ хўжалиги бино ва иншоотларига ўрнатилади. Уларнинг асосий қисмлари: хабар бергичлар, ёнғин хабар бергич станцияси, электр токи билан таъминлаш тузилмаси ва алоқа чизиғи бўлади. Ёнғиндан хабар бергичлар иссиқлик (ташки мухит хароратини кўтарилишини сезувчи); тутунли (ёнаётган махсулотларнинг тутунини сезувчи); ёруғлик (аланганинг ёруғлик нурини сезувчи); комбинация қилинган (иссиқлик ва тутунни сезувчи); ультратовушли (ёнишдаги ультратовуш майдонининг ўзгаришини сезувчи) ва бошқалар бўлади. Электр ёнғин хабар бергичлар тизимини танлашда хона ва мухитни хусусиятлари, ёниш хавф бўлган материалларнинг борлиги, уларни ёниш характери, технологик жараёнларни хисобга олиб танланади. Шунингдек, хабар бергичларнинг техникавий маълумотларини хисобга олиб, уларни ишлатиш шароитларига мослаб танланади. Нисбий намлиги 80% дан кам бўлган ва ёниш харорати кўтарилиши мумкин бўлган жойларда АТИМ-3, АТП-ЗМ, ПОСТ-1 ва ДТЛ типидаги иссиқлик хабар бергичлари қўлланилади. Нисбий намлиги катта бўлган хоналар учун АТП-ЗВ, АТИМ-3, ТРВ-2 ва бошқа автоматик хабар бергичлар қўлланилади. Портлаш хавфи бўлган хоналарни мухофаза қилиш учун ТРВ-1 ва ТРВ-2 портлаш хавфсизлик хабар бергичлари қўлланилади. Download 399.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling