Инновацион ёндашувларнинг анъанавийлардан катта фарқи ходимларни танлаш тизимида ҳам намоён бўлади. Янгилик киритишнинг юқори даражасидан манфаатдор раҳбар, ходимнинг ижодий қобилияти ва ютуқларини аниқлаши керак. Ходимдаги сифатларни баҳолаб, менежер намунавий миқдорий услубиётни нашрлар, патентлар, муайян шахснинг ижодий сифатлари каби сифат мезонлари билан бирлаштиради. - Инновацион ёндашувларнинг анъанавийлардан катта фарқи ходимларни танлаш тизимида ҳам намоён бўлади. Янгилик киритишнинг юқори даражасидан манфаатдор раҳбар, ходимнинг ижодий қобилияти ва ютуқларини аниқлаши керак. Ходимдаги сифатларни баҳолаб, менежер намунавий миқдорий услубиётни нашрлар, патентлар, муайян шахснинг ижодий сифатлари каби сифат мезонлари билан бирлаштиради.
- Ходимларни танлаш бўйича вазифалар ҳам мураккабдир. Ходим ҳақидаги мавжуд ахборотлар инновацион бўлинмадаги номзодларнинг аввалги ютуқларига тегишли бўлгани сабабли у бўйича номзоднинг келгуси вазифаларга мослиги ҳақида фикр юритиш мушкул. Шунинг учун ходимларни танлаш босқичида ноанъанавий муаммоларни ҳал этиш, ғояларни илгари суриш ва уларни амалга оширишда тестлар, танловли танлаш тизимидан фойдаланиш керак. Бунинг учун илмий жамоа раҳбари касбий муваффақият тушунча ва мезонларини белгилаши, ходимларни танлаш амалиётида касбий муҳим хусусиятлар, уларнинг динамикасини баҳолаш услубиётини қўллаши ҳамда ходимларни ўқитиш ва касбий йўналтиришда касбий билим ва кўникмаларни шакллантириш тамойилларини ҳисобга олиши керак.
- Касбий муваффақият омилларининг алоҳида аҳамияти инновацион фаолиятда иштирок этаётган шахснинг олдига юқори талаблар қўяди. Натижада номзоднинг ҳам шахсий психологик хусусиятлари ва касбий кўникмаларини кўриб чиқиш зарур. Шахсни ўрганиш, шахснинг дунё билан муносабати кенглиги, уларнинг умумий тузилиши, якка шахснинг қобилияти ва феъл-атвор каби аниқ параметрларини ўрганишни тақозо этади.
- Бу тадқиқотлар шахс назарияси ва унинг хусусиятларига асосланади. Инновацион фаолиятда иштирок этаётганларнинг касбий муҳим хусусиятлари, уларнинг динамикаси ҳамда касбий кўникмалари шаклланиши тезлиги энг муҳим ҳисобланади
Do'stlaringiz bilan baham: |