- Ижтимоий бошқарувнинг техник-ташкилий томони муваффақият мезонларини ишлаб чиқиш, оператив бошқарувнинг зарур технология ва тадбирларини танлашдан иборат. Лойиҳавий “жамоа”ни шакллантириш тадбирлари ва ижтимоий бошқарувга янгилик киритиш муваффақиятининг муҳим шарти ҳисобланади. “Жамоа” ёки “лойиҳа гуруҳи”ни танлаш норасмий ижтимоий-психологик ёндашувларга асосланган.
- Бу ерда коммуникация ва етакчилик муаммолари, ходимларни ундовчи сабаблар ва тезкорлик билан жавоб бериш, кишиларнинг хулқини бошқариш ва кутилмаган муаммолар ва жанжалли вазиятларни ҳал этиш муҳим ҳисобланади. “Лойиҳа гуруҳлари”ни танлаш, одатда, лойиҳа раҳбарининг зиммасига юкланади. Унинг вазифасига мутахассисларини касбий ва ижтимоий-психологик сифатлари бўйича танлов киради.
- Лойиҳа “жамоаси” ярим доимий асосида шакллантирилади, бу ерда доимий “ ўзак” фақат ушбу муаммо устида ишловчи мутахассислар ва “жамоа”га вақтинча бириктирилиши эҳтимоли бўлган қўшимча техник ходимлар, муҳим таркибий қисм ҳисобланади. Ушбу лойиҳа устида ишлаш учун “жамоа”га берилган ресурслар, лаборатория ва тажриба ускуналари билан маневр қилиш ҳам кенг қўлланилади, улар ижарага бериш ва марказлаштирилган фонддан вақтинча берилиши мумкин.
4. Лойиҳа гуруҳларининг ижтимоий ўзаро ҳамкорлиги - Ҳар қандай ижтимоий гуруҳни мувофаққиятли фаолият юритиши учун вазифаларни тақсимлаш зарур. “Жамоа”нинг қўллаб-қувватловчи вазифаларга эга аъзолари ишнинг мезонларини белгилайдилар, қарорни баҳолайдилар, мазмунли ва тадбирли чораларни ишлаб чиқадилар, гуруҳнинг ҳар бир аъзосининг улушини баҳолайдилар, муносабатини акс эттирадилар, гурухнинг фикрини шакллантирадилар, гуруҳнинг кўрсатмасини ижро этадилар, гуруҳ аъзоларининг фикрлари ва қарашларини мослаштирадилар.
- Ҳар қандай ташкилот, шу жумладан илмий жамоа ҳам ўзига хос ижтимоий тизим ҳисобланади, унда гуруҳли ўзаро ҳамкорликлар интенсив равишда амалга оширилади. Расмий ташкилотлар ва меҳнат жамоалари негизида норасмий гуруҳлар ўз ўзидан вужудга келадилар. Кўрсатмаларнинг таъсири қимматлидир ва норасмий гуруҳларнинг гуруҳли меъёрлари кўпинча расмий бошқарувга нисбатан, натижалироқ бўладилар. Шунинг учун тажрибали менежер бундай ташкилот ичидаги тузилмада кадрларни жой- жойига қўйиш, ижтимоий назорат, норасмий етакчилик ва кўп жиҳатли ўзаро ҳамкорликларда мўлжални яхши олиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |