Инновацион педагогика
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
innovatsion-pedagogika
94 Илова Талабалар билимини назорат қилиш Ёзма Оғзаки Тест Масофали Афзал. Камчил. Афзал. Камчил. Афзал. Камчил. Афзал. Камчил. Хулоса: ―МУАММО‖ ТЕХНОЛОГИЯСИ Технологиянинг мақсади: талабаларга ўқув предметининг мавзусидан келиб чиққан турли муаммоли масала ѐки вазиятларнинг ечимини тўғри топишларига ўргатиш, уларда муаммонинг моҳиятини аниқлаш бўйича малакаларни шакллантириш, муаммони ечишнинг баъзи усуллари билан таништириш ва муаммони ечишда мос услубларни тўғри танлашга ўргатиш, муаммони келиб чиқиш сабабларини ва муаммони ечишдаги хатти-ҳаракатларни тўғри аниқлашга ўргатиш. Машғулотни ўтказиш тартиби: ўқитувчи талабаларни гуруҳларга ажратиб, уларни мос ўринларига жойлаштиргандан сўнг, машғулотни ўтказиш тартиб-қоидалари ва талабларини тушунтиради, яъни у машғулотни босқичли бўлишини ва ҳар бир босқич талабалардан максимум диққат-эьтибор талаб қилишини, машғулот давомида улар якка, гуруҳ ва жамоа бўлиб ишлашларини айтади. Бундай кайфият талабаларга берилган топшириқларни бажаришга тайѐр бўлишларига ѐрдам беради ва бажаришга қизиқиш уйғотади. Машғулотни ўтказиш тартиб-қоидалари ва талаблари тушунтирилгач, машғулот бошланади: 95 талабалар томонидан машғулот учун тайѐрланган кинолавҳани диққат билан томоша қилиб, унда ѐритилган муаммони аниқлашга ҳаракат қилиш, хотирада сақлаб қолиш ѐки дафтарларига белгилаб қўйиш (агар кинофильм кўрсатишнинг имконияти бўлмаса, у ҳолда ўқитувчи ўқув предметининг мавзуси бўйича плакат, расм, афиша ѐки бирор муаммо баѐн қилинган матн, китобдаги ўқув материалидан фойдаланиши мумкин); ҳар бир гуруҳ аъзолари томонидан ушбу лавҳадан (расмдан, матндан, ҳаѐтий воқеадан) биргаликда аниқланган муаммоларни ватман ѐки А-3 форматдаги қоғозга фломастер билан ѐзиб чиқади; берилган аниқ, вақт тугагач, тайѐрланган ишни гуруҳ вакили томонидан ўқиб эшиттирилади; ўқитувчи гуруҳлар томонидан танланган ва муаммолар ѐзилган қоғозларни алмаштирган ҳолда гуруҳларга тарқатилади; тарқатилган қоғозларда гуруҳлар томонидан ѐзилган муаммолардан ҳар бир гуруҳ аъзоси ўзини қизиқтирган муаммодан бирини танлаб олади; ўқитувчи томонидан тарқатилган қуйидаги чизмага ҳар бир гуруҳ аъзоси танлаб олган муаммосини ѐзиб, мустақил равишда таҳлил этади. Илова (фан: Педагогика ) Download 1.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling