Инновацион педагогика


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/51
Sana25.04.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1397659
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   51
Bog'liq
innovatsion-pedagogika

 
 
―БЛИЦ-СЎРОВ‖, ―БЛИЦ-ЎЙИН‖ УСУЛИ 
Усулнинг тавсифи. Ушбу усул талабаларни ҳаракатлар кетма-кетлигини 
тўғри ташкил этишга, мантиқий фикрлашга, ўрганаѐтган предмети асосида 
хилма-хил фикрлар, маълумотлар ичидан зарурини танлаб олишни, шу билан 
бир қаторда, бошқалар фикрини хурмат қилиш ва уларга ўз фикрини ўтказа 
олиши, ўз фаолияти, иш кунини режалаштира олишни ўргатишга қаратилган. 
Усулнинг мақсади: ушбу усул орқали талабаларга тарқатилган 
варақларда кўрсатилган ҳаракатлар кетма-кетлигини аввал якка тартибда 
мустақил равишда белгилаш, кичик гуруҳларда ўз фикрини бошқаларга 
ўтказа олиш ѐки ўз фикрида қолиш, ўртоқлари билан ҳамфикр бўла олиш каби 
кўникмаларни шакллантириш. 
Машғулотни ўтказиш тартиби. Ушбу усул бир неча босқичда 
ўтказилади: 
1. Ўқитувчи талабаларга ушбу машғулот бир неча босқичда ўтказилиши 
ҳақида тушунча беради. Ҳар бир босқичга мўлжалланган вазифаларни 
бажаришга аниқ вақт берилиши, талабалар эса шу вақтдан унумли 
фойдалинишлари зарурлиги ҳақида уларни огоҳлантиради: 
2. Ўқитувчи ҳамма талабаларга алоҳида-алоҳида тарқатма материал беради 
ва улардан ушбу материални синчиклаб ўрганишларини сўрайди; 
3. Ўқитувчи тарқатма материал мазмуни ва бажариладиган вазифа 
(тарқатма материалда берилган ҳаракатлар кетма-кетлигини тўғри 
белгилаш, белгини қоғозда алоҳида ажратилган бўлимга рақамлар 
билан қўйиш кераклиги)ни тушунтиради; 
4. Тарқатма 
материалда берилган вазифа дастлаб якка тартибда 


105 
бажарилишини таъкидлайди; 
5. Ҳар бир талаба ўзининг шахсий фикри асосида тарқатма материалдаги 
―якка 
баҳо‖ 
бўлимига 
берилган 
ҳаракатларнинг 
мантиқий 
кетма-кетлигини рақамлар билан белгилаб чиқади; 
6. Талабаларнинг якка тартибдаги ишлари тугагач, ўқитувчи улардан 3 
кишидан иборат кичик гуруҳлар ташкил этишларини сўрайди. Кичик 
гуруҳлар талабаларнинг хоҳишларига қараб ѐки рақамлар бўйича ташкил 
этилиши мумкин; 
7. Кичик гуруҳлардаги талабаларнинг ҳар бири ўз варағидаги ―якка баҳо‖ 
бўлимида 
белгиланган 
ҳаракатлар 
кетма-кетлиги 
билан 
бир- 
бирларини таништирадилар, кейин улар 3 кишида уч хил бўлган кетма-
кетликни биргалашиб (бир-бирлари билан баҳслашиб, бир-бирларига 
таъсир ўтказиб, ўз фикрларига ишонтириб) келишган ҳолда, тарқатилган 
қоғоздаги ―гуруҳ баҳоси‖ бўлимига муқобил рақамларни белгилаб 
чиқадилар; 
8. Барча кичик гуруҳлар ўз ишларини тугатгач, ўқитувчи ҳаракатлар 
кетма-кетлиги бўйича тўғри жавобни беради, яъни талабалардан уларга 
тарқатилган варақлардаги ―тўғри жавоб‖ бўлимига у томонидан айтилган 
ҳаракатлар кетма-кетлиги рақамларини ѐзишни сўрайди; 
9. Ўқитувчи ―тўғри жавоб‖ бўлимида берилган рақамлар билан ―якка 
6аҳо‖ ҳамда ―гуруҳ баҳоси‖ бўлимидаги рақамларни солиштириш ва 
каттасидан-кичигини айириш, айирмаларни мос ҳолда ―якка хато‖ ва 
―гуруҳ хатоси‖ бўлимларига ѐзишларини сўрайди; 
10. Ўқитувчи якка ва гуруҳ хатоларининг умумий сони бўйича тушунча 
беради ва уларни ҳар бирини алоҳида-алоҳида шарҳлаб беради;: 
11. Ўқитувчи машғулотни якунлаб, гуруҳларнинг машғулот мобайнидаги иш 
фаолиятларига ўз фикрини билдиради ва талабаларнинг билимини 
иловадаги мезонлар асосида баҳолайди ѐки мос келган тўғри жавоблар 
сонига қараб ҳар бир талаба ўз баҳосини иловада кўрсатилгандек 
аниқлайди. 


106 
Изоҳ; мисол тариқасида ―Мустақиллик йиллари‖ мавзусидаги блиц — 
сўровнинг жадвалини келтириш мумкин (ҳар бир ўқитувчи ўз предмети 
бўйича ўтаѐтган ѐки аввал ўтган мавзуси асосида ушбу жадвалдан 
фойдаланиб блиц-сўров тузиши мумкин. 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling